Таркибини сайлаш ва шакллантириш ва фаолиятини йўлга қўйиш бўйича ўтказиладиган фуқаролар вакилларининг йиғилишини олиб бориш
Download 43.13 Kb.
|
1.Йиғилишни олиб бориш тартиби Пахтакор
- Bu sahifa navigatsiya:
- Ҳурматли йиғилиш қатнашчилари!
- Ҳурматли йиғилиш қатнашчилари !
- “Пахтакор” маҳалла
- Ҳурматли йиғилиш иштирокчилари!
- Ҳурматли вакиллар! Шу билан фуқаролар вакилларининг ташкилий йиғилиши ёпиқ деб эълон қилинади. Иштирокингиз учун миннатдорчилик билдирамиз.
“Пахтакор” маҳалла фуқаролар йиғини ҳузуридаги “Маҳалла назорати гуруҳи” таркибини сайлаш ва шакллантириш ва фаолиятини йўлга қўйиш бўйича ўтказиладиган фуқаролар вакилларининг йиғилишини олиб бориш ТАРТИБИ Йиғилишда иштирок этиш учун маҳалла фуқаролар йиғинининг 45 нафар вакилларидан 42 нафари иштирок этмоқда. Йиғилишимиз ишини бошлаш учун кворум етарли. Мазкур йиғилишни бошлаш таклиф этилмоқда. Бошқа таклифлар борми? Йўқ. Ушбу таклифга овоз беришингизни сўрайман. Розилар? Қаршилар? Бетарафлар? Таклиф қабул қилинди. Йиғилишни очиқ деб эълон қиламан. Ҳурматли йиғилиш қатнашчилари! Йиғилишимизда ҳудуддаги корхона, ташкилот ва муассаса вакиллари ҳам иштирок этишмоқда. Йиғилишимиз баёнини ёзиб бориш учун йиғилиш котибини сайлаб олишимиз керак. Йиғилиш котиблигига Муротов И нинг номзодини тавсия этаман. Бошқа номзодлар борми? Йўқ. Овозга қўяман. Розилар? Қаршилар? Бетарафлар? Қабул қилинди. Сайланган йиғилиш котиби ўз жойини эгаллашини сўрайман. Ҳурматли йиғилиш қатнашчилари ! Барчангизга маълумки, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 22 сентябрдаги “Давлат органлари устидан жамоатчилик назоратини ўрнатишнинг замонавий шакллари жорий этилиши муносабати билан Вазирлар Маҳкамасининг “Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш ораганлари фаолиятини янада такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” 2021 йил 18 июндаги 380-сон қарорига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги 489-сонли қарори тасдиқланди. Мазкур қарор билан «Фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органларининг тузилмасига қўшимча киритилди. Ҳар бир маҳаллада “Маҳалла назорати гуруҳи” тузиш белгиланди. Гуруҳнинг асосий мақсади-аҳолининг давлат ва жамият ишларини бошқаришда иштирокини кенгайтириш орқали давлат органлари ва ташкилотлари фаолияти устидан жамоатчилик назоратини ўрнатишдан иборат. Қоида тариқасида маҳалла назорати гуруҳига “Пахтакор” маҳалла фуқаролар йиғини раиси Т.Мухамедов раҳбарлик қилади. Маҳалла назорати гуруҳи таркибини шакллантириш ва унинг фаолиятини ташкил этиш фуқаролар йиғини (фуқаролар вакилларининг йиғилиши) қарори билан тасдиқланади. Маҳалла назорати гуруҳи аъзолари фуқаролар йиғини (фуқаролар вакилларининг йиғилиши) томонидан ҳар 5 йилда сайланади. Гуруҳ аъзоларининг сони чекланмаган. Маҳалла назорати гуруҳининг биринчи йиғилишида гуруҳ аъзолари ичидан раҳбар ўринбосари, котиби сайланади Маҳалла назорати гуруҳи аъзолигига маҳаллада обрў-эътиборли, ижтимоий фаол, бошқаларга ибрат бўладиган, катта ҳаётий тажрибага эга фуқаролар (давлат органлари ва ташкилотларининг мансабдор шахслари бундан мустасно), шунингдек, нодавлат нотижорат ташкилотлар, оммавий ахборот воситалари ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтлари вакиллари қабул қилинади. Ҳурматли йиғилиш қатнашчилари ! Сизларнинг таклиф ва тавсияларингиздан келиб чиқиб Назорат гуруҳи аъзоларини сайлаб олсак Марҳамат таклиф беришингизни сўрайман. Назорат гуруҳи ___ кишидан иборат бўлсин деган таклиф тушди Бошқа таклифлар борми? Овозга қўяман. Розилар? Қаршилар? Бетарафлар? Таклиф қабул қилинди. Гуруҳ аъзолигига аъзолигига номзодлар вакиллар томонидан кўрсатилади. Битта вакил битта номзод кўрсатиш ҳуқуқига эга. Марҳамат қилиб, номзодлар бўйича таклифлар беришингизни сўрайман. Гуруҳ аъзолигига қуйидаги номзодлар таклиф этилмоқда 1.Сориқулов Ислом Донишович 2.Нисолов Тўрабой Эргашевич 3 Худойбердиев Бахтиёр 4.Жалилбоев Олимжон Халилбоевич 5.Мамаджонов Олимжон 6.Жалолов Ёрмамат 7.Бўриев Олим 8.Рахмонова Мухайё 9.Шодиев Абдумўмин 10.Салямов Хонимқул 11.Ашуров Қахрамон Собиржонович 12Усмонов Сайфулло 13.Тўйчиев Собир 14.Хатамова Олмахон Гуруҳ аъзолигига кўрсатилган номзодларни алоҳида-алоҳида овозга қўямизми ёки рўйхат бўйичами? Номзодларга рўйхат бўйича овоз берилсин, деган таклиф бор. Розилар? Қаршилар? Бетарафлар? Таклиф қабул қилинди. Рўйхатда номлари кўрсатилган вакиллар ишчи гуруҳ аъзолари этиб сайлансин, деган таклифга овоз беришларингизни сўрайман. Овозга қўяман. Розилар? Қаршилар? Бетарафлар? Таклиф қабул қилинди. Ҳурматли йиғилиш иштирокчилари! Йиғилиш кун тартибига қўйилган барча масалалар кўриб чиқилди. Йиғилишни олиб боришга доир эътирозлар, таклифлар борми? Йўқ. Раҳмат. Ҳурматли вакиллар! Шу билан фуқаролар вакилларининг ташкилий йиғилиши ёпиқ деб эълон қилинади. Иштирокингиз учун миннатдорчилик билдирамиз. Download 43.13 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling