8 – Мавзу: Глобал жараёнлар ва барқарор тараққиёт. Маъруза режаси


-савол баёни: Инсоният тарихида тарбия ва таълимнинг ривожланиш босқичлари


Download 58.8 Kb.
bet8/9
Sana12.10.2023
Hajmi58.8 Kb.
#1700703
1   2   3   4   5   6   7   8   9
Bog'liq
8 мавзу Глобал жараёнлар ва барқарор тараққиёт

4-савол баёни: Инсоният тарихида тарбия ва таълимнинг ривожланиш босқичлари.
Миллий таълим тизимлари.
Қадимги Юнонистонда маданият, мактаб ва дастлабки педагогик фикрлар бошқа мамлакатларга нисбатан жуда эрта ривожланди. Юнонистонда мактаб ва маданиятнинг тез ривожланиши педагогика назариясининг ҳам туғилишига имконият яратди. Педагогика назариясига олим ва файласуфлардан Суқрот, Платон, Аристотел ва Демокритлар асос солдилар. Улар ўз қарашлари билан таълим- тарбия ривожланишига жуда катта ҳисса қўшдилар. Шулардан бири Суқрот ҳақида қисқача тўхталсак.
Суқрот (эрамиздан аввалги 469—399 йиллар) файласуф бўлиши билан бирга ажойиб нотиқ ҳам эди. У кенг майдонларда сўзга чиқиб, ахлоққа доир масалалар юзасидан суҳбатлар ўтказар, тингловчиларни савол- жавоб йўли билан ҳақиқатни ўзлари топишларига ва билишларига ундар, шу йўл билан одамларни ҳақиқатни излашга ўргатар эди. Суҳбатнинг бу методи «Суқрот методи» деб юритилган. У педагогика оламига ана шундай савол - жавоб методини, яъни «эвристик» суҳбат методини (савол бериш ва саволни тўлдириш) олиб кирди. Суқрот — фалсафий диалектиканинг асосчиларидан бири. У баҳс орқали, яъни муайян масалаларни ўртага қўйиш ва уларга жавоб топиш йўли билан ҳақиқатни аниқлаш мумкин деб тушунган.
Ўрта асрларда Ғарбий Европа таълим ва тарбиясида дин ҳукмронлик қилган бўлсада ХII—ХIII асрда бир қанча мамлакатларда олий маълумот берадиган ўқув юртлари сифатида университетлар пайдо бўла бошлайди. Университетларнинг вужудга келишига ХII­ХIII асрларда Ғарбий Европа ҳаётида юз берган иқтисодий, маданий ўзгаришлар, яъни ҳунар ва савдонинг ривожланиши, шаҳарларнинг ўсиб бориши ва шунга боғлиқ ҳолда дунёвий шаҳар маданиятининг тараққий қилиб бориши, халқаро алоқаларнинг кенгайиши, ёшлар ўртасида олий маълумот олиш ҳаракатини туғдирди, бу ҳол ўз навбатида университетларнинг пайдо бўлишига катта таъсир кўрсатди.
Ғарбда замонавий педагогика илмнинг пойдеворини Қурган, унинг кейинги ривожланиш йўлларини кўрсатиб берган, ўзининг онгли ҳаётини, амалий педагогик фаолиятини болаларни ўқитиш ва тарбиялашдек олижаноб ишга бағишлаган улуғ педагог Ян Амос Коменский (1592—1670) нинг хизматлари таҳсинга сазовордир. У ўзининг қарийб 80 йиллик умри давомида педагогика, таълим- тарбия, фалсафа, илоҳиётга оид 250 дан ортиқ асарлар, дарсликлар яратди. Булардан айниқса «Буюк дидактика» (1632) асари Коменскийнинг номини бутун дунёга танитди.
Маълумки, узоқ ва бой тарихга эга бўлган Марказий Осиё халқлари ўзининг таълим-тарбияга оид улкан меросини яратиб, такомиллаштириб, инсониятнинг юзлаб авлодларини инсонпарварлик, илмпарварлик, меҳр- оқибат, меҳнатсеварлик, дўстлик, саховат каби умуминсоний фазилатлари руҳида тарбиялаб келган, халқимиз яратган маърифий фикр сарчашмалари қадим- қадимларга бориб тақалади. Ўзбек халқи тарихан таълим-тарбия соҳасида ўзига хос дорилфунун яратган. Ҳатто ҳозирги ўзбек халқи яшаб турган заминда зардуштийлик дини кенг ёйилган даврда ҳам педагогик мафкура ҳукм сурган.
Ислом дини кириб келгач Марказий Осиёда ҳам ислом ғояларига асосланган таълим— тарбия тизими ўрнатила бошланди. Ва янги тизимга эга бўлган таълим муассасалари пайдо бўлди. Ислом дини қабул қилинган жойларда мачитлар, мачитлар қошида эса мактаблар ташкил этилди. Араб тилини ўрганиш жорий этилди, мактабларда таълим араб тилида олиб борилар ва у ерда асосан "Қуръони Карим" ўрганилар эди. Араб бўлмаган болаларга ислом дини асосларини ўргатиш мақсадида "Хафтияк", "Чор китоб" каби дарсликлар ўқитиларди.
VII—ХII асрлар давомида Марказий Осиёда маданият, илм-фан беқиёс ривожлана борди. Айниқса, аниқ фанларга қизиқиш орта бошлади. Ўша тарихий даврда ал-Хоразмий, Ал-Форобий, Ал-Фарғоний, Ал- Беруний, Ибн Сино, Аз-Замахшарий сингари қомусий олимлар дунёга келди. Улуғ мутафаккирлар инсон маънавий ва тафаккур дунёсини бойитишда инсоният онгини, маданий-маърифий қарашларни ўстиришда ўз даврида ва кейинчалик ҳам асосий рол ўйнадилар, инсон камолотига доир беқиёс таълимотни яратдилар. Жумладан, М.Қошғарийнинг «Девону луғотит турк» асарида илм олишнинг кадри, билимли, донишманд кишиларни ҳурмат килиш, мехмондўстлик, хушхулқлик, мардлик ва жасурликни тарғиб этувчи, ўз манфаатини кўзлаган молпараст, бахил, очкўз, дўстига ва халқига хиёат каби салбий томонларни қоралайдиган шеърлар кўп учрайди. Бундай шеърлар туркий халқлар қадим-қадимлардан бошлаб, инсон шахсини шакллантиришда таълим-тарбияга катта эътибор берганлигини кўрсатади. Айниқса, панд-насиҳатларда асосий ўринни илм олишга ундаш, унинг фойдалари, илм аҳлини ҳурмат этиш тўғрисидаги фикрлар эгаллайди. Ёшларга илмли кишиларга яқинлашиш, улардан ўгитлар олиш маслаҳат берилади:
Ўғлим, сенга қолдирдим ўгит, унга амал қил.
Олимларга яқинлаш, баҳра олгил, тутиб дил.
ХV—ХVI асрларга келиб қадимий Туркистон жаҳонга Қозизода Румий, Улуғбек, Али Қушчи, Алишер Навоий, Камолиддин Беҳзод, Бобур сингари алломаларни вояга етказди. У даврда Марказий Осиё шаҳарларида қатор маданий ва илмий марказлар вужудга келди. Демак, Марказий Осиё халқлари, хусусан, ўзбек халқи ва унинг маданий — маърифий тараққиёти асрлар давомида мисли кўрилмаган даражада ривожланган. Қолаверса, унинг ахлоқ одобга оид қарашлари, таълим-тарбия фанлари бўйича таълимоти бутун жахонга ўрнак бўларли маъно ва мазмун касб этган.
Тарбия - ижтимоий ходиса. У кишилик жамияти пайдо булган даврдан бери мавжуд. Инсон ер юзидаги энг мукаммал зот бўлиши учун аввало тарбияланиши зарур. Абу Лайс Самарқандий «Бўстонул-орифин» асарида тарбия ва тарбиялашнинг маъносини таърифлаб: «Эй ўғил, фарзандларингни тарбиялашдан олдин ўзингни тарбияла, тарбия кўрган оилада баодоб, яхши фазилатли, билимли одам вояга етади», - деган эди. Ибн Сино и жодиётида ҳам бу ғоя алохида ўрин тутади. «Кимга қандай панду насихат қилсанг, унга аввало ўзинг амал қил», - дейди аллома. Шарқ мутафаккирлари баркамол инсонни етиштириш учун тарбия нақадар зарурлигини, унинг моҳияти ва мазмунини асослаб берганлар. Махмуд Қошғарийнинг «Девону луғотит турк», Юсуф Хос Ҳожибнинг « Қутадғу билиг», Ахмад Югнакийнинг «Ҳибатул- хақойиқ», Абу Райхон Берунийнинг ҳикматлари, Ибн Синонинг «Тадбир-ал- манозил», Алишер Навоийнинг «Махбубул- қулуб», Ҳусайн Воиз Кошифийнинг «Ахлоқи муҳсиний» ва бошқа асарларида фарзанд ота- онанинг бахти, унинг тўғри тарбияланиши эса ҳамманинг бахти, деган умумий хулоса чиқарилади.
Беруний инсон камолотида 3 нарса мухим рол ўйнайди дейди. 1.Ирсият. 2.Муҳит. 3.Тарбия. Берунийнинг илмий билимларни эгаллаш йўллари, усуллари хакид аги фикрлари хозирги давр учун ҳ ам долзарбдир. ўкувчига билим беришда у:
- ўқувчини зериктирмаслик; билим беришда бир хил нарсани ёки бир хил фанни ўргатавермаслик;
- узвийлик, изчиллик;
- янги мавзуларни қизиқарли, асосан, кўргазмали баён этиш ва хоказога эътибор бериш кераклигини уқтиради.
Олим фан соҳасидаги ёдгорликларни, илмий билимларга оид қолдирилган барча бойликларни қунт билан ўрганишга даъват этади. Илм толибларига қалбни ёмон илатлардан, қотиб қолган урф - одатлардан, ҳирсдан, беҳуда рақобатдан, очкўзликдан, шон-шуҳратдан сакланиши зарурлигини уқтиради.
Юқоридагилардан кўриниб турибдики, Берунийнинг комил инсонни шакллантиришга оид бу фикрлари ўз замонаси учун эмас, хозирги давр таълим- тарбиясини такомиллаштиришда ҳам катта аҳамиятга эгадир.
ХIХ аср охири–ХХ асрнинг бошларида Марказий Осиёда жадидчилик ҳаракати вужудга келди. Бу ҳаракатнинг асосий мақсади мавжуд жамиятнинг ижтимоий - маданий асосларини қайта қуришга қаратилди. Улар бунинг учун энг аввало таълимни ислоҳ қилиш зарурлигини англаб, шунга киришдилар.
Жадидлар 1906 йилда «Тараққий» деб номланган газета нашр эттириб, ўз ғояларини тарқата бошладилар, орадан кўп ўтмай, «Хуршид», «Шуҳрат» сингари янги газеталар очилди. Марказий Осиёнинг турли шаҳарларида жадид мактаблари очилиб, уларда диний илмлар билан биргаликда дунёвий билимлар ҳам кенг тарғиб қилинди.

Download 58.8 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling