8 – Мавзу: Глобал жараёнлар ва барқарор тараққиёт. Маъруза режаси


Download 58.8 Kb.
bet3/9
Sana12.10.2023
Hajmi58.8 Kb.
#1700703
1   2   3   4   5   6   7   8   9
Bog'liq
8 мавзу Глобал жараёнлар ва барқарор тараққиёт

Глобал муаммоларнинг моҳияти. Одамзод насли XX асрнинг иккинчи ярмида глобаллашув натижасида шундай муаммолар домига тортилдики, эндиликда уларнинг исканжасидан қутулиб кетиш ёки кетмаслик бугунги куннинг энг долзарб масаласига айланди. Агар XX асрнинг биринчи ярми охирларида инсоният қаршисида асосан битта умумбашарий муаммо — ядро ҳалокатининг олдини олиш кўндаланг бўлиб турган бўлса, энди вазият ўзгарди. Аҳоли табиий ўсишининг юқори даражаси сақланиб қолиши, фан-техника ютуқларидан тор манфаатлар йўлида фойдаланишга ружу қилиниши ва бир қатор минтақаларда мураккаб экологик вазиятнинг вужудга келиши масалани чигаллаштириб юборди.
«Ҳозирги даврнинг глобал муаммолари» тушунчаси 1960-йиллар охири – 1970-йилларнинг бошларида кенг тарқалди ва шундан бери илмий ва сиёсий муомала(лексикон) ҳамда оммавий онгдан мустаҳкам ўрин олди. Этимологик жиҳатдан «глобал» атамаси, «глобаллашув» атамаси каби, ер курраси билан боғлиқ. Айни шу сабабли бутун инсоният манфаатларига дахлдор муаммоларни ҳам, дунёнинг турли нуқталаридаги ҳар бир айрим инсонга тегишли бўлган, яъни умуминсоний хусусият касб этадиган муаммоларни ҳам «глобал» деб номлаш одат тусини олган. Улар жаҳон иқтисодий ва ижтимоий ривожланишининг муҳим объектив омили сифатида айрим мамлакатлар ва минтақаларнинг ривожланишига сезиларли даражада таъсир кўрсатади. Уларни ечиш аксарият давлатлар ва ташкилотларнинг куч-ғайратини халқаро даражада бирлаштиришни назарда тутади. Айни вақтда глобал муаммоларнинг ечилмай қолиши бутун инсоният келажаги учун ҳалокатли оқибатларга олиб келиши мумкин.
Инсоният олдида ана шу хилдаги муаммоларнинг кўндаланг туриб қолишининг ўзиёқ кишилик цивилизацияси ўта мураккаб, ўта қалтис бир жараённи бошидан кечираётганлигидан дарак беради. Умумбашарий муаммоларнинг баъзи бир гурухлари мавжудки, уларни ҳал қилишнинг ўзидаёқ бутун планетамиздаги ижтимоий ҳаётнинг кейинги минг йилликдаги аниқ манзарасини чизиб бериш учун ҳал қилувчи аҳамият касб этиши мумкин. Бундай муаммолар шартли равишда уч гуруҳга ажратилади:
Биринчидан, ҳозирги пайтдаги мавжуд ижтимоий кучлар ўртасидаги зиддиятли муносабатлар (ижтимоий-иқтисодий системалар ўртасидаги, минтақавий зиддиятлар, давлатлар, миллий ва диний низолар ва ҳ.к.) бўлиб, булар шартли равишда "интерсоциал" муаммолар деб ҳисобланади. Улар уруш ва тинчлик, меҳнат ресурсларидан фойдаланиш даражаси, этикология муаммоси, яъни инсоният маънавий-ахлоқий софлигини таъминлаш, уни маънавий қашшоқликдан, маънавий таназзулдан асраш муаммоси ва шу кабиларни ҳам қамраб олади.

Download 58.8 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling