8 – Мавзу: Глобал жараёнлар ва барқарор тараққиёт. Маъруза режаси


Download 58.8 Kb.
bet4/9
Sana12.10.2023
Hajmi58.8 Kb.
#1700703
1   2   3   4   5   6   7   8   9
Bog'liq
8 мавзу Глобал жараёнлар ва барқарор тараққиёт

Иккинчидан, "инсон ва жамият" ўртасидаги муносабат билан боғлиқ муаммолар бўлиб, буларга илмий-техника тараққиёти (ИТТ); маориф ва маданият; аҳоли кўпайишининг тез суръатлар билан илдам кетиши — "демографик портлаш", кишилар саломатлигини сақлаш, киши организмининг ниҳоятда тез ўзгариб бораётган ижтимоий муҳитга мослашиши, шунингдек, инсониятнинг келажаги каби масалаларни киритиш мумкин.
Учинчидан, "инсон — табиат." муносабатларига эса хом ашё ресурсларини тежаш, аҳолини озиқ-овқат ва ичимлик суви билан таъминлаш, табиатни муҳофаза қилиш каби муаммолар киради. Бу гуруҳ муаммолар ижтимоий омиллар таъсирида вужудга келади, уларни ҳал қилишда эса ижтимоий омилларнинг ўрнини ва аҳамиятини тўғри англаган ҳолдагина масаланинг туб моҳиятини тушуниш мумкин.
Худди шунингдек, соф ижтимоий умумбашарий муаммоларнинг ечимида табиий омилларнинг бу жараёнга бевосита уланиб кетишини ҳам назардан соқит қилмаслик керак. Ҳам ижтимоий, ҳам табиий омиллар асосида юзага чиқадиган умумбашарий (глобал) муаммолар бир бутунликни ташкил этиб, уларга ҳар томонлама (комплекс) ёндашиш кераклигини ҳаётнинг ўзи тақозо этмоқца. Бу эса, ўз навбатида, фалсафа фани зиммасига катта масъулият юклайди.
Маданиятли, маънавий камол топган инсон учун Она ватан табиатини мухофаза қилиш тўғрисида ғамхўрлик унинг хаёти ва фаолиятининг узвий қисмидир. Ҳақиқий маданиятли киши табиатнинг жамият тараққиётидаги роли ва ўрнини чуқур тушунади.
Кўпинча биз соф ҳавонинг қаердан келишини қанчалик ўйламайлик, барибир сезмаймиз. У ҳар дақиқада карбонад ангидрид билан заҳарланиб туради ва ҳар ҳолда тозалигича қолаверади. Биз химия дасрлигидан биламизки, хлорофилл ёруғликда ортиқча карбонат ангидридни ютади ва кислород чиқаради, бироқ кўпинча япроқларни юлиб ва новдаларни синдириб биз заҳарланишдан асрайдиган яшил ўсимликларни нобуд қиламиз. Табиатимизни тозалайдиган трубага эга эмасмиз, боғлар, парклар ва ўрмонларгина зарарли газлар билан тўлган шаҳарлар ҳавосини тозалашга қодир, холос. Тирик ўрмонзорлар ўзига хос шаҳарларнинг санитария чегараси, уларнинг шифохонасидир. Бир гектар ўрмон бир йилда 18 миллион кубометр ҳавони тозалайди, 70 тоннагача чангни фильтрлаши мумкинлиги ҳисоблаб чиқилган. Ўша яшил гектар бир соатда 200 киши қанча нафас олса, шунча миқдордаги карбонат ангидридни ютади. Дарахтлар ва бутазорлар ҳавони кислород билан бойитибгина қолмасдан, балки уни бардамлигимиз манбаи электр-ионлар билан ҳам тўйдиради.
Кейинги минг йиллар давомида инсон фаолияти натижасида ер шари юзаси, иқлими, ўсимлик, ҳайвонот дунёсининг таниб бўлмас даражада ўзгариб кетганлиги бунга мисол бўла олади. Эътироф этиш керакки, инсоннинг истиқболни ўйламай қилган ҳатти-ҳаракатлари, кўр-кўрона қилмишлари туфайли табиат беҳад озор чекди, кўп нарсалардан абадий жудо бўлдик. Ҳар хил космик чанглар, иссиқлик, электр станциялари, автомобиллар сонининг тез ўсиб бориши, радиактив моддалар ва бошқалар таъсири остида барча жонли мавжудотнинг ҳаёт манбаи бўлган ҳаво тоқат қилиб бўлмайдиган даражада ифлосланмоқда. Бундай даҳшатли ҳодисалар дунёнинг деярли ҳамма мамлакатларида тез-тез бўлиб туради. Атроф муҳитнинг радоактив ва кимёвий чиқиндилар билан булғаниши аҳолининг, чорва молларининг, паррандаларнинг, дарё ва кўллардаги, сув омборлари ва океанлардаги балиқ ва бошқа жониворларнинг кўплаб заҳарланишига сабаб бўлмоқда. Олимлар ҳаво, сув ва ер устининг заҳарланиши шу тариқа давом этадиган бўлса цивилизация халок бўлиши мумкин, дейишмоқда. Академик А.Е.Ферсманнинг фикрича, агар атмосфера таркибидаги корбанат ангидрид миқдори икки баробар кўпайса, бу нарса ер юзидаги хароратнинг 4 даража кўтарилишига олиб келади. Унинг ҳисобича, бу воқеа 500 йилдан кейин содир бўлиши мумкин.
Сув таъминотининг анъанваий манбалари ҳисобланган дарёлар, кўллар, шимолий қутб музликлари, денгизлар, сув омборлари ифлосланмоқда. Инсоннинг энг катта озиқ-овқат манбаи бўлган жаҳон океанлари ҳам ҳозирги вақтда инсон цивилизацияси қурбони бўлмоқда. Ҳар йили жаҳон океанига ўн миллион тоннагача миқдорда нефть ва нефть маҳсулотлари келиб тушмоқда.
Инсон ўзининг кўп асрлик хўжалик фаолиятида 72 ҳайвон турини бутунлай йўқ қилиб юборди, минтақамизда эса турон йўлбарси, йўл-йўлли сиртлон каби ҳайвонлар йўқ бўлиб кетди. Оққуйруқ, қорақулоқ, Устюрт қўйлари, Бухора буғуси, Оқтирноқли қўнғир айиқ кабилар эса йўқ бўлиш арафасида турибди. Амударёнинг ўзидагина 140 дан ортиқ балиқ тури бўлганига энди ишониш қийин. Ўрмонларга нисбатан ҳам кўр-кўрона муносабатда бўлиш туфайли Ер шарида 100 йил аввалги 7200 милллион гектар ўрмондан ҳозир 4100 миллион гектар ўрмон қолди. Расмий маълумотларга кўра, ҳар йили атмосферага 200 миллион тоннадан зиёд ис гази, қарийб 150 миллион тонна олтингугурт оксиди, 53 миллион тонна азот оксиди, 50 миллион тоннадан ортиқ ҳар хил углеводлар чиқарилмоқда. Жаҳон саноати ҳар йили табиатга 32 миллиард м.к. ифлосланган сув, 70 миллион тонна зарарли газлар ва 250 миллион чангни чиқариб ташламоқда. Ҳозирги пайтда дунё бўйича ҳар йили 500 минг инсон рак билан касалланган бўлса, унинг 60 фоизи атроф муҳитдаги ҳар хил канцероген моддаларнинг кўпайиши натижасида ҳосил бўлган.
Мамлакатимиздаги экологик вазият ҳам муҳим муаммолардан бири бўлиб турибди. Ҳозирги вақтда Осиё марказидаги энг катта сув ҳавзаси Орол денгизининг тақдири кўпчиликни ташвишга солмоқда.
Инсоният тарихи ҳалигача чорак аср давомида бир авлод кўз ўнгида хафзаси 6 миллион гектардан зиёд, чуқурлиги 69 метргача бўлган денгизнинг ер юзасидан ғойиб бўлиб кетганлигини билган эмас эди. Бугунги кунда Орол денгизи қарийб яримигача қуриб бўлди. Сув кетиб қолган жойларда икки миллион гектарга яқин қум ва туздан иборат саҳролар пайдо бўлди. Орол денгизи умумбашарий муаммо ҳамдир.

Download 58.8 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling