1. Педагогиканинг ривожланишини акс эттирувчи асосий


Нативизм йўналишининг тарафдорлари инсонлардаги барча хусусиятлар туғма характерга эга, деб эътироф этадилар( Ленц, Грубер). Эмпиризм


Download 170.72 Kb.
bet17/19
Sana13.04.2023
Hajmi170.72 Kb.
#1352899
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   19
Bog'liq
2mustaqil ish

Нативизм йўналишининг тарафдорлари инсонлардаги барча хусусиятлар туғма характерга эга, деб эътироф этадилар( Ленц, Грубер).
Эмпиризм тарафдорларининг фикрича, шахс “топ-тоза тахта”, унга ҳаёт ва ундаги талаблар ўзининг қонуниятларини ёзади ва шахс уларга сўзсиз бўйсунишга мажбурдир. Бу йўналишнинг асосчиси Дж.Локкнинг фикрича шахс туғма фикр ва ғоялар билан туғилмайди, улар хохиш-истак ва оғриқ каби элементар сезгиларнинг қайта ишланиш натижаларидир деб асослайди.Г.Лейбниц Локка эътироз билдириб, ҳаётда умуман тоза, соф досканинг ўзи бўлмайди, ҳаттоки энг силлик\қланган мармар юзасида ҳам сезиларли тешик, дўнгликлар бўлиши мумкинки, уларни инсон сезиш органлари воситасида англаши мумкин.
Фрейдизм йўналиши – бу йўналишнинг асосчиси З. Фрейд бўлиб, у шахсни туғилган то умрининг охиригача шахвоний ҳисларнинг қондирилиши билан белгилайди.
Бихевиоризм йўналиши – бу йўналишнинг асосчиси Дж. Уотсон бўлиб, шахсни шахс бўлиши унинг “хулқ -атвори” билан белгиланади. Бихевиоризм хулқ-атвор психологияси сифатида талқин этилади. Хулқ-атворни таҳлил қилиш объектив характерга эга бўли шахснинг ташқи реакцияларини ўрганиш чеклангандир. Улар шахснинг ички дунёсини ўрганиш умуман мумкин эмас, у инсон “қора қути” сифатида сақланади. Бихевиоризм “стимул-реакция” (С-Р) формуласи орқали шахсни тадқиқ қилади.
3. Шахс ижтимоий таъсирлар маҳсули сифатида.
Ижтимоий муҳит – бу инсоннинг мақсадлар ва режалар асосида фаолият кўрсатадиган дунёсидир. “Ақлли зот” тушунчасини ўзида ифода этувчи жонзотнинг пайдо бўлганига тахминан 40 минг йилдан ошибди. Бу даврда олимларнинг эътироф қилишларича, 16 минг авлод алмашган эмиш. Ҳар бир индивидни ёки шахсни ўрганиш масаласи унинг бевосита ижтимоий муҳити ва ижтимоий меъёрлари доирасида ўрганишни тақазо этади.
Шахс – ижтимоий ва шахслараро муносабатларнинг маҳсули, онгли фаолиятнинг субъекти бўлмиш индивиддир. Шахсга таалуқли энг муҳим тасниф ҳам униг жамиятдаги мураккаб ижтимоий муносабатларга бевосита алоқадорлик, ижтимоий фаолиятга нисбатан ҳам объект ,ҳам субъект бўлишликдир.
Шахсга таалуқли фазилатлардан энг муҳими шўқи, ташқи –ижтимоий таъсирларни ўз онги ва идроки билан қабул қилиб, сўнгра шу таъсирларнинг субъекти сифатида фаолият кўрсатади.
Шахснинг ижтимоий ҳулқига турли ташқи кучлар таъсир кўрсатади: сиёсий, мафкуравий, иқтисодий, маънавий, аҳлоқий ва бошқалар. Шахс турли ижтимоий муносабатлар тизими таъсирида бўлади ва ўз хатти-ҳаракатларини ижтимоий меъёрлар асосида амалга оширади.

Download 170.72 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   19




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling