1. Педагогиканинг ривожланишини акс эттирувчи асосий


Download 170.72 Kb.
bet2/19
Sana13.04.2023
Hajmi170.72 Kb.
#1352899
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   19
Bog'liq
2mustaqil ish

Ёш даврлари педагогикаси мазкур гуруҳлар билан олиб бориладиган тарбиявий-ташкилий ишларнинг қонунийлигини тадқиқ этади ҳамда энг аввало уларни тарбияланувчиларнинг ўқув муассасалари шарт-шароитларида амалга ошириш дастурини ишлаб чиқади.
Катта ёшдагилар педагогикасида олий ўқув юрти шарт-шароитларида ёшларни тарбиялашнинг назарий масалалари ва методикасини ишлаб чиқадиган педагогика тармоғи сифатида олий ўқув юрти педагогикасининг шаклланаётганлиги, унинг аниқлашиб бораётганлиги кўзга ташланади.
Миллий армиямиз учун мутахассислар тайёрлайдиган ҳарбий ўқув юртларида ёшларга таълим бериш ҳамда тарбиялаш муаммолари билан ҳарбий педагогика соҳаси шуғулланади.
Булардан ташқари оила педагогикаси бугунги кундаги долзарб вазифалардан бирини ташкил этиб, оилаларда, оила марказларида, маҳаллаларда, жамоат ташкилотларида, оила-никоҳ муассасаларида амалга оширилаётган тадбирларда намоён бўлади.
Умумий педагогикада тарбияланувчилар орасида мафкўравий тарғибот ва маданий маърифий ишлар ҳам ўзига хос тармоқларига эгадир. Бу меҳнаткашларни тарбиялаш ишларига муносиб ҳисса қўшади ва белгиланган педагогик ғояларга суянади. Педагогика фанининг ҳамма тармоқлари ўзининг турли ривожланиш, тараққиёт босқичларига эгадир: уларнинг айримлари аниқ шаклланиб бўлган ва етарли даражада кенг ишлаб чиқилган бошқалари ўзининг шаклланиш жараёнини бошдан кечирмоқда (масалан, олий ўқув юрти муассасаси педагогикаси, ишлаб чиқариш педагогикаси) баъзи бир тармоқлар педагогикасининг ажралиб чиқиши эндигина бошланмоқда. Умумтаълим ўқув юртларида эмас, балки ёрдамчи ўқув юртларида шуғулланишлари мумкин бўлган шахслар яъни, кўриш, эшитиш, сўзлаш аъзоларида камчиликлари бўлган шахсларни меҳнат фаолиятига тайёрлаш, тарбиялаш ва таълим беришнинг ўзига хос томонларини тадқиқ этувчи фанлар педагогика фанининг махсус гуруҳини ташкил этади. Педагогиканинг бу махсус тармоқлари дефектология ёки махсус гуруҳга бирлаштирилган.
Дефектология фанлари ўз навбатида алоҳида мустақил бўлган тармоқларга бўлинади:

Download 170.72 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   19




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling