1. Педагогиканинг ривожланишини акс эттирувчи асосий


Асосий педагогик тушунчалар


Download 170.72 Kb.
bet5/19
Sana13.04.2023
Hajmi170.72 Kb.
#1352899
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   19
Bog'liq
2mustaqil ish

Асосий педагогик тушунчалар


Маълумот - ўқитиш жараёни ва унинг натижаси ҳисобланиб талабада билим, иқтидор ва кўникмаларнинг ўзлаштирилганлигини, билим қобилияти ўсганлиги ва улар асосида илмий дунёқараш, шахсий сифатлар шаклланганлигин, уларнинг ижобий кучлари ва қобилиятларининг қай даражада ривожланлигини англатади.
Таълим - маълум мақсадга йўналтирилган, режали равишда амалга ошириладиган педагог-талаба-педагог мулоқоти бўлиб, унинг натижасида талабада маълумот, тарбия ва умумий шаклланиш, ривожланиш амалга ошади. Шахснинг маълумоти фақат таълимнинггина натижаси бўлиб қолмай, балки ота-она ва оила тарбияси ўз-ўзини тарбиялаш ва оммавий ахборот воситаларининг (кино, радио, зангори экран ва хоказо) таъсирида амалга оширилади.
Инсоннинг ривожланиши - ташқи ва ички, бошқарилувчи ва бошқарилишга берилмайдиган омиллар томонидан шахснинг шаклланиш жараёнидир. Уларнинг таркибида албатта, мақсадга йўналтирилган тарбия асосий рол ўйнайди. Ўқув муассасасидаги ўқиш жараёнида таълим, тарбия ва маълумот ўзаро мустаҳкам боғлиқ равишда амалга оширилади. Педагог қайси фанни ўқишидан қатъий назар ўсиб келаётган авлодга фан асосларини ўргатади, билимларни баён қилади. Шу материалларнинг мазмунига қараб масалаларини ҳам ҳал қилади, шахсларда илмий дунёқарашни таркиб топтиради, маданий хулқ-атвор кўникмаларини тарбиялайди, уларнинг онгига илғор маданиятлилик тамойилларини сингдириб боради. Демак, таълим назариясининг мавзу баҳси тарбия ва таълим масалаларидан ташкил топиб, уларнинг ҳаммаси бир вақтда, бир жараёнда амалга оширилиб борилади.
Инсон шахсининг шаклланишида маълум мақсадга қаратилган ўзи тушуниб етиб орзу қилган фазилатлар, сифатлар ва хулқларнинг шаклланиши катта рол ўйнайди.
Ўқитиш-ўргатиш - шахснинг махсус ташкил этиладиган фаол мустақил, билиш, меҳнат, эстетика, жисмоний фаолияти бўлиб, табиий қобилиятларини ва психологик жараёнларини ривожлантириш, тажрибалар, кўникмалар ҳамда билимларини эгаллаш, ўзлаштиришга йўналтирилган фаолиятдир.

Download 170.72 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   19




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling