Органик кимё фани


Download 78.93 Kb.
bet1/6
Sana08.06.2023
Hajmi78.93 Kb.
#1462644
  1   2   3   4   5   6
Bog'liq
Mt. kom. 9 Tojiboyeva Zuxra


ОРГАНИК КИМЁ ФАНИ
Органик кимё фанининг назарий асослари, тасаввурларнинг вужудга келиши, ривожланиш тарихи ва унинг хусусиятлари. Органик кимё фанига берилган таърифлар. Органик бирикмаларнинг табиий манбалари. Органик бирикмаларнинг фарқ қиладиган хусусиятлари ва органик реакцияларнинг хоссалари. Назарий тушунчаларнинг ривожланиши: радикаллар, типлар, унитар назариялар. А.М. Бутлеровнинг кимёвий тузилиш назарияси
Органик кимё – углерод бирикмалари, уларнинг тузилиши ва ўзгаришини ўрганувчи фандир. Органик бирикмалардан инсоният қадим замонлардан фойдаланиб келади. Органик бирикмалар ўсимлик ва ҳайвон организмларидан олинган. Шунинг учун органик бирикмалар кимёсини ўқитадиган фан “Органик кимё” деб аталади. Органик бирикмаларга - метан, этан, этил спирти, сирка кислотаси, сахароза мисол бўлади.
“Органик кимё” фанига олимлар турлича таъриф беришган. 1851 йилда А. Кекуле органик кимё фанига “Органик кимё - углерод бирикмаларининг кимёси” деб таъриф киритган. Бундан ҳам аникроқ таърифни 1889 йили К Шорлеммер берган: «Органик кимё углеводородлар ва уларнинг ҳосилаларини ўрганадиган фандир». Фаннинг “Oрганик кимё” деб аталиши, унинг ўсимлик ва ҳайвон организмидан ажратиб олинган “Органик бирикмалар” ни ўрганувчи фан сифатида таклиф этилиши машҳур швед олими Якоб Берцелиусга (1808 йил) тааллуқлидир. Ҳозирги вақтда “Oрганик кимё” фани ўсимлик ва ҳайвон организмида учраши шарт бўлмаган, аммо таркибида албатта углерод атоми бўлган бирикмалар ва уларнинг хоссаларини ўрганади. Углерод бирикмаларининг карбонат кислота Н2СО3, унинг тузлари К2СО3, NaHCO3, NH2CO3, карбонатлар СО2, СО, каби бирикмалари ва бошқалар ноорганик ва органик моддаларнинг ҳосиласи бўлиб, анорганик кимё курсида ўрганилади. Ҳамма органик бирикмалар асосан углерод, водород ва бошқа элемент атомларидан ташкил топган. Органик кимёнинг замонавий таърифи қуйидагича: «Органик кимё углероднинг бошқа элементлар билан ҳосил қилган бирикмаларини ўрганадиган фандир». Органик бирикмаларнинг табиий манбаъларига нефть, табиий газ, кўмир, сланецлар, торф, ёғоч, қишлоқ хўжалик маҳсулотларининг чиқиндилари киради. Бу манбалардан органик бирикмалар турли усуллар билан ажратиб олинади. Органик бирикмалар асосан синтез қилиб олинади. Маълумотларга қараганда 7-8 миллиондан зиёдроқ органик бирикмалар мавжуд бўлиб, бир кунда тахминан 500 та янги моддалар синтез қилинмоқда.

Download 78.93 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling