Органик кимё фани


Органик кимё назарий тушунчаларининг ривожланиши


Download 78.93 Kb.
bet3/6
Sana08.06.2023
Hajmi78.93 Kb.
#1462644
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
Mt. kom. 9 Tojiboyeva Zuxra

Органик кимё назарий тушунчаларининг ривожланиши
Органик бирикмаларнинг тузилиш назарияси ва реакцияга киришиш қобилияти, молекуладаги атомларнинг боғланиши тўғрисидаги таълимот, молекуладаги атомларнинг ўзаро таъсири ва кимёвий реакцияга киришиши органик кимёнинг назарий асосларидир.
Радикаллар назарияси. Органик кимёнинг биринчи тузилиш назарияси радикаллар назариясидир. И. Берцелиус ноорганик бирикмаларнинг кимёвий боғларини электрокимёвий назариясини яратган. Бу назарияга асосан ҳамма бирикмалар қарама-қарши ионлардан ташкил топган ва улар ўзаро электростатик тортилиб туради. Органик бирикмаларда ионларнинг ўрнида радикаллар бўлиб, бу радикаллар реакцияларда бир моддадан иккинчисига ўзгармасдан ўтади. М-н: С6Н5-СООН, С6Н5-СНО, С6Н5-СОСl. Аммо кейинчалик радикаллар назарияси инқирозга учради, яъни органик бирикмаларнинг водороди ўрнига галоид, алкил-, фосфор, металл ва бошқа гуруҳларни алмаштириш мумкинлиги аниқланди. М-н: СН3Н  СН3Сl
Типлар назарияси (Лоран, Жерар, Дюме). Органик бирикмалар типлар бўйича синфлаштирилади. М-н: СН3СООН, СlСН2СООН -лар бир типга киради. Кейинчалик аммиак типи топилди:

Унитар назария. Типлар назарияси унитар назария билан тўлдирилди. Ҳамма органик бирикмалар маълум тип бирикмалар водород атомларининг радикалларга алмашинишидан ҳосил бўлади. Асосий типлар қуйидагилар:

Бу назариялар изомерия ҳодисасини тушунтира олмайди.

Органик бирикмаларнинг тузилиш назарияси
Рус олими А.М.Бутлеров 1861 йилда тузилиш назариясини яратди. Назариянинг икки хил таърифи мавжуд: А.М.Бутлеров таърифи ва унинг ҳозирги замон таърифи.
А.М.Бутлеров таърифи: «мураккаб моддаларнинг кимёвий табиати унинг таркибига кирувчи элементар заррачанинг табиатига, уларнинг миқдорига ва кимёвий тузилишига боғлиқ». Бу назарияга асосан изомерия ходисаси тушунтирилди, органик моддаларнинг тузилиши уларнинг фазовий ва электрон тузилишига ҳам боғлиқ эканлиги исботланган ҳолда замонавий таъриф пайдо бўлди:

Download 78.93 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling