Органик кимё фани


Download 78.93 Kb.
bet5/6
Sana08.06.2023
Hajmi78.93 Kb.
#1462644
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
Mt. kom. 9 Tojiboyeva Zuxra

R  H  R + H эркин радикаллар.
Буларда гомолитик узилиш содир бўлиб, реакциялар радикаллар ҳисобига кетади ва уч босқичли бўлади: - занжирнинг ҳосил бўлиши; -занжирнинг ўсиши; - занжирнинг узилиши (тўхташи).

  1. Ионли механизмда борадиган реакцияларда гетеролитик узилиш содир бўлиб, мусбат ва манфий зарядли заррачалар ҳосил бўлади: R{: Hal  R++ :Hal

Радикал механизмда кетадиган реакцияларнинг ўзига хос белгилари: нур, Т0С, катализаторлар таъсирида эркин радикаллар ҳосил қилади. Реакция радикаллар билан осон таъсирланувчи эркин радикаллар билан (шунингдек, гидрохинон) таъсирга учраб тўхтайди. Реакция қутбсиз эритувчиларда, гоҳо эса фазада кетади. Бу реакция автокаталитик бўлиб, индукцион вақтга эга ва занжирли реакциядир.
Ионли механизмдаги реакцияларди ишқор ва кислоталар катализатор вазифасини бажариб, нур ва эркин R -лар реакцияга тўсқинлик қилмайди. Реакция кетиши эритувчи табиатига боғлиқ. Кинетик жиҳатдан реакциялар биринчи ва иккинчи тартиблидирлар.
Органик бирикмаларнинг хом ашё манбалари- нефть, табиий газ, кўмир, ёнувчи сланецлар, торф, ёғоч, саноат ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари чиқиндиларидир.
Органик моддаларни ишлаб чиқариш жуда аввалдан пайдо бўлиб, аввало у ўсимлик ва ҳайвон хом ашёсини қайта ишлаб, органик бирикмалар олинган. Ҳозирги вақтда органик бирикмалар асосан синтез қилиб олинмоқда ва уларнинг сони 8 миллиондан ошиб кетган.
Термик ва каталитик парчаланиш жараёнларида (кокслаш, крекинг, пиролиз, риформинг, конверсия) бир неча минглаб янги моддалар синтези учун асосан дастлабки бешта муҳим маҳсулотлар олинади:

  1. Парафинлар (тўйинган углеводородлар СН4 - С40 гача);

  2. Олефинлар (этилен, пропилен, бутилен каби тўйинмаган бирикмалар);

  3. Ароматик углеводородлар (бензол, толуол, ксилоллар, нафталин);

  4. Ацетилен;

  5. СО2 ва синтез газ (СО ва Н2 –аралашмаси).

Саноат миқёсида органик бирикмалар синтези хилма-хил бўлиб такомиллашиши натижасида бир неча ишлаб чиқариш йўналишларига бўлинади: бўёқлар ишлаб чиқариш технологияси; дори-дармон моддалари ишлаб-чиқариш; полимер материаллар ишлаб-чиқариш ва ҳоказо.
Нефть-кимёвий синтез нефть хом ашёси базасида органик моддалар технологиясига боғлиқ равишда пайдо бўлди ва у нефтдан олинган углеводородларни кимёвий қайта-ишлашни ўз ичига олади.
Асосий органик ва нефть-кимёвий синтезнинг муҳим маҳсулотлари қуйидагилардир: турли углеводородлар, галогенли ҳосилалар, спирт ва феноллар, эфирлар, альдегидлар, кетонлар, карбон кислоталар ва уларнинг ҳосилалари (мураккаб эфирлар, ангидридлар, нитриллар ва ҳ.к.), аминлар ва нитробирикмалар, олтингугурт ва фосфороорганик бирикмалар.
Булар оралиқ маҳсулотлар ва бевосита тўла-тўкис ишлатиладиган маҳсулотларга бўлинади:

Download 78.93 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling