Педагогик фаолият - эстетик, ахлоқий, сиёсий ва иқтисодий мақсадга мувофиқ равишда ёш авлодни ҳаётга тайёрлашнинг ақлан уйлаб кўрилган, катта ёшдагиларнинг ижтимоий зарур бўлган меҳнатининг ўзига хос туридир.
Тарбиянинг асосий қонуни - ўсиб бораётган ёш авлодни катта ёшдагилар ижтимоий тажрибасининг эгаси қилиш учун, уларнинг ижтимоий ҳаётга кўникишини таъминлаб бериши учун амалга ошириладиган зарурий ва мажбурий фаолиятдир.
Педагогик тажриба - педагог томонидан педагогиканинг тамойиллари ва амалий қонунларини ижодий ва фаол равишда ўзлаштириш ҳамда реал шарт-шароитларини, тарбияланувчиларнинг, шахснинг ўзига хосликларини ҳисобга олган ҳолда амалиётга тадбиқ этишдир.
Шахснинг ҳар томонлама камолотга етиши - маълум бир реал тарихий шарт-шароитларда амалга ошириш мумкин бўлган қобилиятлар ва иқтидорларнинг, унинг моҳиятини ташкил этадиган ҳамма кучларини тўлиқ ва батамом ривожланишидир.
Педагогик жараён - маълум бир мақсадга йўналтирилган катталарнинг педагогик фаолияти таъсирида ташкилий шакллантирилган ва мазмунан бойитилган ҳамда тарбиячининг йўналтирувчи ва олиб борувч ир бутун ўқув тарбиявий жараёни ташкил этишнинг асосий шаклларидан бири бўлиб, и раҳбарлик роли натижасида инсоннинг ўз-ўзини тараққий эттиришдир.
Ёшларни тарбияловчи жамоа - бжамоавий юқори даражадаги ахлоқий, эстетик ҳамда ижтимоий муносабатларини тарбиялайдиган, махсус ташкил этилган тизим, шахслар муҳитида мулоқот олиб боришади.
Ҳаваскорлик - талабаларнинг мустақил равишда, ихтиёрий, ўз хоҳишига кўра амалга оширадиган ички фаолиятидир.
Тарбиявий муҳит - инсон шахсини шакллантирувчи табиат, ижтимоий муносабатларни тизими, ижтимоий тафаккур, турмуш ва шахслараро муносабатларнинг доираси каби омилларнинг бир бирини бойитишни ва мувофиқ келишидир. 1
Педагогик муùит- педагогик мақсадларга мувофиқ равишда махсус тўзилган шахслараро муносабатлар тизимидир.
Do'stlaringiz bilan baham: |