Операцион системалар операцион тизим (ОТ)
Download 221.81 Kb.
|
Операцион системалар операцион тизим (ОТ)
- Bu sahifa navigatsiya:
- Операцион тизим функциялари
ОПЕРАЦИОН СИСТЕМАЛАР Операцион тизим (ОТ) – бу компьютер заҳираларини бошқариш, амалий дастурларни юклаш ва уларнинг ташқи қурилмалар, бошқа дастурлар билан ўзаро алоқасини амалга оширувчи, шунингдек фойдаланувчининг компьютер билан диалогини таъминловчи дастурий воситалар йиғиндисидир ОТ - бу дастур бўлиб, фойдаланувчи билан компьютер ўртасида воситачилик функциясини бажаришида иккита мақсад учун хизмат қилади: компьютер ресурсларини самарали тақсимлаш ва фойдаланувчининг самарали ишлаши учун имконият яратиш. Компьютернинг ресурслари деганда, қуйидагилар назарда тутилади: процессорнинг ишлаш вақти; асосий хотиранинг манзилли кенглиги; киритиш/чиқариш воситалари; ташқи хотирада сақланувчи файллар. ОТ фойдаланувчининг ишини ташкил қилиш муҳити билан бирга турли хил дастурларнинг бажарилишини ва ўзаро алоқа муҳитини бeлгилайди. Операцион тизим функциялари: фойдаланувчи билан мулоқотни таъминлаш; маълумотларни киритиш - чиқариш ва уларни бошқариш; маълумотларни дастурда қайта ишлаш жараёнини режалаштириш ва ташкил этиш; ресурсларни тақсимлаш (оператив ва кэш хотирага, процессорга, ташқи қурилмаларга); бажариш учун дастурни юклаш; ёрдамчи хизмат қилишнинг барча мумкин бўлган операцияларни бажариш; турли хил ички қурилмалар ўртасида ахборотларни узатиш; монитор, клавиатура, дискли йиғувчилар, принтерлар ва бошқа қурилмалар ишлашини дастурий қўллаб - қувватлаш; ишлаётган дастурлар ўртасида ахборот алмашувини таъминлаш. Бир аниқ вақтнинг ичида бажарадиган вазифаларига ва фойдаланувчилар сонига қараб, операцион тизимларни қуйидаги синфларга ажратилиши мумкин: бир фойдаланувчили бир вазифали, битта компьютерда бажариладиган, фақат бир фойдаланувчига хизмат қиладиган, фақат бир масала билан ишлайдиган; бир фойдаланувчили кўп вазифали, бир фойдаланувчида бир вақтнинг ўзида бир нечта масалалар билан ишлайдиган; кўп фойдаланувчили кўп вазифали, ёки серверли, битта компьютерда кўп фойдаланувчиларга бир вақтнинг ўзида бир нечта масалалар билан ишлайдиган. ДРАЙВЕРЛАР. Улар ОТ имкониятларини кенгайтиради. Жумладан, компьютернинг киритиш - чиқариш қурилмалари (клавиатура, сичқонча, принтерлар ва бошқалар)ни бошқаришда ёрдам бeради. Драйверлар ёрдамида компьютерга янги қурилмаларни улаш ёки мавжуд қурилмалардан ностандарт равишда фойдаланиш мумкин. Download 221.81 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling