Операцион системалар операцион тизим (ОТ)
Файллар ҳақида маълумотни кўриш
Download 221.81 Kb.
|
Операцион системалар операцион тизим (ОТ)
- Bu sahifa navigatsiya:
- Файлларни излаш.
- Папка хосил килиш.
Файллар ҳақида маълумотни кўриш.
“Мой компьютер” ёки “Проводник” ойналарида папкадаги файллар ҳақида маълумотни кўриш учун “Асбоблар панели” даги Жадвал (Таблица) асбобидан фойдаланиш керак. Файл ҳақидаги тўлиқ маълумотда унинг ўлчами, типи, ёзилган куни ва вақти кўрсатилади. Рўйхатдаги файллар ҳеч нарса дейилмаган ҳолда алфавит бўйича тартибланиб ёзилади. Тартиблашнинг бошқа кўринишларини ўрнатиш учун “Кўриниш” (Вид) менюсининг “Бeлгиларни тартиблаш” (Упорядочить значки) буйруғидан фойдаланиш керак. Файлларни излаш. Windows да файлни излаш учун унинг номидаги бир нечта символни киритиш кифоя. Номида шу символлар бор бўлган барча файллар рўйхати экранга чикарилади. Бундан ташкари, агар шу файл номини унутган бўлсангиз-у, лекин уни качон ёзилганини билсангиз, файлни ёзилган кунига кўра қидиришингиз мумкин. Файлни излаш учун: Иш столида “Пуск” тугмасини босиб, очилган менюдан “Излаш” (Поиск) буйруғини танланг. Очилган қисм менюдан “Файллар ва папкалар” (Файл и папки) қаторини танланг. Экранда “Излаш” (Найти) мулоқот ойнаси очилади. Мулоқот ойнасининг “Файл номи” (Имя) майдонида файл номини ёки унинг бир қисмини киритинг. “Папка” майдонида керакли қурилма номини танлашингиз мумкин. Файл ёзилган кунни кўрсатмоқчи бўлсангиз ойнадаги “ўзгартириш киритилган кун” (Дата изменения) қаторида сичқончани босинг ва қайси кундан қайси кунгача эканлигини кўрсатинг. Охирида “Излаш” (Найти) тугмасида сичқончани битта босинг. Излаш натижаси мулоқот ойнасининг қуйи қисмида кўринади. Топилган файллар рўйхатидан керакли файлни очиш учун унинг бeлгиси устида сичқончани икки марта босиш керак. Агар файлларни типига кўра, ўлчамига ёки унда ёзилган матнига кўра изламокчи булсангиз, мулокот ойнасида “Қўшимча” (Дополнительно) ёзуви устида сичқончани босинг ва керакли параметрларни киритинг. “Излаш” (Найти) мулокот ойнасини “Проводник”даги “Сервис” менюсининг “Излаш” (Найти) буйруғи ёрдамида хам очиш мумкин. Папка хосил килиш. Янги папка ҳосил қилиш учун “Мой компьютер” ёки “Проводник” ойналаридан фойдаланамиз: Янги папка ҳосил қилмоқчи бўлган қурилмага ёки папкага ўтинг. “Файл” менюсининг “Яратиш” (Создать) буйруғини танланг. Очилган қисм менюдан “Папка” қаторини танланг. Экранда янги папка бeлгиси пайдо бўлади. Папкага ном бeринг. Агар папкани янглишиб бошка жойда яратган бўлсангиз, уни “Проводник” ёрдамида керакли жойга кўчиришингиз мумкин. Download 221.81 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling