Операцион системалар операцион тизим (ОТ)
Download 221.81 Kb.
|
Операцион системалар операцион тизим (ОТ)
- Bu sahifa navigatsiya:
- Файлларни йўкотиш.
Файл номини ўзгартириш.
Бунинг учун “Мой компьютер” ёки “Проводник” ойналарида қуйидагиларни бажариш керак: Номи ўзгартириладиган файл ёки папка танланади. Файл номи ёки папка номи устида сичқонча тугмаси яна бир марта босилади. Янги ном клавиатурадан киритилади. Enter босилади. Иш столидаги бeлгининг номини ўзгартириш учун, олдин шу бeлги танланади, кейин унинг номи устида сичқонча босилади ва янги ном киритилади. Файлларни йўкотиш. Windows да йўқотилган файл иш столидаги “Корзина” номли папкага кўчирилади. “Корзина” бўшатилмагунча йўкотилган файллар унда сақланиб туради. Шу сабабли бeхосдан йўкотилган файл яна кайта тикланиши мумкин. Файл ёки файллар гуруҳини йўқотиш учун : Йукотиладиган файллар ажратилади Клавиатурадан “Delete” клавишини босилади ёки Файл менюсининг “Йўқотиш” (Удалить) буйруғи танланади, ёки асбоблар панелидаги “Буферга кўчириш” асбоби босилади. Экранда чиқарилган сўровга қилаётган ишингизни таъкидлаш учун “Ҳа” (Да) тугмасини босиб жавоб бeрилади. “Корзина” ни бўшатиш учун : Иш столида “Корзина” бeлгиси устида сичқонча икки марта босилади. Экранда “Корзина” ойнаси очилади. Файл менюсининг “Корзинани бўшатиш” (Очистить корзину) буйруғи танланади. Бажарилган иш таъкидланади. Агар “Корзина” ичидаги ҳужжатлар кониктирмаса уни тўғридан-тўғри бўшатиш хам мумкин. Бунинг учун “Корзина” бeлгиси устида сичқончанинг ўнг тугмаси босилади. Очилган контекст менюдан “Корзинани бўшатиш” (Очистить корзину) буйруғи танланади. Йўқотилган файлларни қайта тиклаш учун: Иш столидаги “Корзина” бeлгиси устида сичқонча икки марта босилади. Экранда “Корзина” ойнаси очилади. Ойнадаги йўкотилган файллар рўйхатидан кераклисини топиб, уни ажратиш керак. Файл менюсидан “қайта тиклаш” (Восстановить) буйруғи танланади. Бунинг ўрнига файл номида сичқончанинг ўнг тугмасини хам босиш мумкин. Очилган контекст менюдан “қайта тиклаш” (Восстановить) буйруғи танланади. Download 221.81 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling