Операцион системалар операцион тизим (ОТ)


Унумдорликни ошириш (Improve Performance)


Download 221.81 Kb.
bet9/12
Sana10.02.2023
Hajmi221.81 Kb.
#1187335
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   12
Bog'liq
Операцион системалар операцион тизим (ОТ)

Унумдорликни ошириш (Improve Performance).


Speed Dick (дискни дефрагментациялаш). Дискни дефрагментациялаш учун ишлатилади.
Norton Optimization Wizard (оптимизация устаси). Система регистри (рўйхатчиси) ва файллар ўлчамини Windows учун кўчиришга хизмат қилади.

Профилактика воситаси (Preventive Maintenance).


Norton System Doctor (система монитори). Режимда ишловчи ва операцион кўринма тизим, қаттик диск, оператив хотира, процессор параметрларини кузатувчи дастурдир. Мабодо, хавф-хатар кутилса фойдаланувчини огох қилади ёки уни мустақил равишда тузатади.
ДИСКНИ ТЕКШИРИШ ВА ДЕФРАГМЕНТАЦИЯ ҚИЛИШ.
Дискни дефрагментация қилиш – бу компьютернинг қаттиқ дискида фрагментланган файлларни бирлаштириш жараёни.
Қаттиқ дискда файллар вақти-вақти билан фрагменланади – файлларни сақлашда, унга ўзгартиришлар киритишда ёки ўчиришда. Файлга ўзгартириш киритилганда, улар қаттиқ дискнинг бошқа секторларига сақланади. Вақти-вақти билан фрагментация нафақат файлни, балки қаттиқ дискни ҳам текширади. Бу эса компьютер ишини секинлашишига олиб келади.
Дискни дефрагментация қилиш дастури ШК ишининг унумдорлигини ошириш учун ишлатилади.
Windows да ўрнатилган дискни дефрагментациялаш утилитаси мавжуд:
Windows XP – \WINDOWS\system32\dfrg.msc; 40,1КБ; Windows Vista –\Windows\System32\dfrgui.exe; 630КБ. Дискни дефрагментациялаш учун бошқа утилиталарни ҳам ишлатиш мумкин.
Дискни дефрагментация қилиш дастури (бeрилган жадвал асосида) автоматик ишлаши, аммо уни қўлда ҳам ишга тушириш мумкин.
Дискни дефрагментациялашни ишга тушириш тартиби:
Мой компьютерни босинг –> керакли дискни танланг;
– сичқончанинг ўнг тугмасини босиш билан контекст менюни чақиринг –> Свойства;
– очилган мулоқот Свойства ойнасида Сервис вкладкасини танланг;
– Дефрагментация диска ойнасида Выполнить дефрагментацию…тугмасини босинг;
очилган  Дефрагментация диска  ойнасида Дефрагментация тугмасини босинг;
– дефрагментация жараёни тугашини кутинг.
Дефрагментацияни бошқа усул билан ҳам ишга тушириш мумкин: Пуск –> Настройка –> Панель управления –> Администрирование –> Управление компьютером –> Дефрагментация диска –> керакли дискни танланг–> Дефрагментация.












Download 221.81 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   12




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling