Операцион системалар операцион тизим (ОТ)


МАЪЛУМОТЛАРНИ ТАШКИЛ ҚИЛИШ ВА САҚЛАШНИНГ ФАЙЛ СИСТЕМАСИ. ДИСКЛАР, КАТАЛОГЛАР ВА ФАЙЛЛАР. ФАЙЛ НОМИ. ФАЙЛГА ЙЎЛ. ФАЙЛ ВА ПАПКАЛАРНИ ИЗЛАШ


Download 221.81 Kb.
bet2/12
Sana10.02.2023
Hajmi221.81 Kb.
#1187335
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   12
Bog'liq
Операцион системалар операцион тизим (ОТ)

МАЪЛУМОТЛАРНИ ТАШКИЛ ҚИЛИШ ВА САҚЛАШНИНГ ФАЙЛ СИСТЕМАСИ. ДИСКЛАР, КАТАЛОГЛАР ВА ФАЙЛЛАР. ФАЙЛ НОМИ. ФАЙЛГА ЙЎЛ. ФАЙЛ ВА ПАПКАЛАРНИ ИЗЛАШ.
Қаттиқ диск, дискет ёки компьютернинг компакт дискларидаги барча маълумотлар файлларда сақланади.
Файл — маълум бир маълумот сақланувчи дискнинг номланган соҳаси. Демак, ҳар бир файл ўз бeлгиси (номи) га эга бўлиши, уни фойдаланувчи ва операцион тизим тушуниши ва ишлатиши керак. Дискда маълумотни бошқа бир йўсинда ёзиб бўлмайди. Ҳаттоки, биргина сўз ёки ҳарфни масалан, “А” ҳарфини дискка ёзиш лозим бўлса унга ном бeриб, файл кўринишида дискка ёзиш керак.
Файллар икки турда, матнли ва графикли бўлади. Матнли файл фойдаланувчи ўқиши учун мўлжалланган. Матнли файл бўлмаган файллар, одатда, графикли файллар бўлади.
Файлларни, одатда, иш жараёнида фойдаланувчи ташкил этади.
Файлнинг асосий бeлгилариунинг номи, узунлиги ( байт ҳисобида), ташкил этилган санаси (кун, ой, йил), вақти (соат ва дақиқа) ҳисобланади. Файл асосий номга (узунлиги кўпи билан 255 та символ) ва кенгайтмаси (узунлиги кўпи билан учта символга) эга бўлиши мумкин. Файл номи ва унинг кенгайтмаси бир-биридан нуқта билан ажратилади, масалан,
autoexec. bat
lex. exe
anketa. doc
Файл номи ва кенгайтма катта ёки кичик лотин алифбоси ҳарфлари, сонлар ва символлардан иборат бўлиши мумкин.
Файлнинг номида унинг кенгайтмасини бeриш шарт эмас, лекин файл мазмунига қараб кенгайткич бeрилса, уни ишлатиш қулай бўлади. Кўпчилик амалий дастурлар файл кенгайтмасига қараб тезда юкланади, бу эса, ўз навбатида вақтни тежайди. Масалан,
 .exe, .com — бажарилувчи дастурлар;
 .bat — буйруқли (Batch) файллар;
 .bas — бeйсикдаги дастур;
 .pas — паскалдаги дастур;
 .doc -Word матн муҳарриридаги матнли файл;
 .xls — Excel электрон жадвалидаги жадвалли файл ва ҳоказо.
* ва ? бeлгиларининг ишлатилиши. Файлларни қисқача номлашда * ва ? бeлгилари ишлатилади. * символи файл номи ва кенгайтмасидаги ихтиёрий сондаги символларни бeлгилайди. ? символи файл номи ва кенгайтмасидаги ихтиёрий битта символни бeлгилайди.
Магнит дискларида файл номлари каталогда сақланади. Ката­логлар Windows операцион тизимида папка деб юритилади. Каталог - файл номлари, унинг ҳажми, ташкил этилган санаси ва бошқа хоссалари ҳақида маълумотларни сақлайди. Дискда бир неча каталог бўлиши мумкин. Ҳар бир каталог файл каби ўз номига эга бўлади. Каталог ичида бошқа каталоглар жойлашиши мумкин.
Бу ҳолатда ташқи каталог — туб каталог, ички каталог ост каталог деб аталади. Демак, дискларда каталоглар тузилиши дарахт кўринишига ўхшаш бўлади.
Фойдаланувчи ишлаётган каталог жорий каталог деб аталади. Каталогда жойлашган бирор файлни ишлатиш учун албатта, бу файлга йўл кўрсатилиши лозим.
Йўл - бу каталоглар номлари кетма-кетлиги, бунда каталоглар, “\” — бeлги билан ажратилган бўлади.
Компьютерда бир нечта диск юритувчи бўлишини айтиб ўтган эдик, яъни қаттиқ диск, дискетлар, компакт дискларга мўлжалланган диск юритувчи.
Диск юритувчи, одатда, А:,B:,С:,D: ва ҳоказо каби номланади. Юмшоқ магнит дискетларга мўлжалланган диск юритувчилар А: ва В: диск юритувчи, С:, D: ва ҳоказолар, одатда, қаттиқ диск (винчестер) учун ажратилган бўлади.
Файлга тўлиқ йўлни қуйидагича бeриш мумкин:

Download 221.81 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   12




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling