Урду жисмоний маданият факультети «Умумий жисмоний тарбия» кафедраси ўқитувчилари п ф. н. В рахимов, п ф. н. А шариповлар томонидан


Download 1.64 Mb.
bet1/164
Sana27.09.2023
Hajmi1.64 Mb.
#1688508
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   164

Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги
УрДУ Жисмоний маданият факультети
«Умумий жисмоний тарбия» кафедраси ўқитувчилари п.ф.н. В Рахимов, п.ф.н. А Шариповлар томонидан


«Баскетбол ва уни ўқитиш методикаси»
фанидан ёзган маъруза матни


1-Мавзу: Баскетбол ўйинининг Ўзбекистонда ва жаҳонда
ривожланиши тарихи


Режа


1.Ўйиннинг пайдо бўлиши ва ривожланиш тарихи.
2. Баскетболнинг ривожланиш босқичлари.
3.Ўзбекистонда баскетболнинг ривожланиш тарихи.
4. ФИБАнинг ташкил етилиши.
5. Мустақилликдан кейин республикамизда баскетболнинг ривожланиши.



1.Баскетболга ўхшаб кетадиган ўйин туғрисидаги дастлабки маълумотлар ерамиздан аввалги ВИИ асрга оиддир. Мексикадаги ИНКлар қабиласига мансуб бўлган ҳудудлар «ПОК-то-ПОК» деб аталган ўйинни қизиқиб ўйнашган. Ушбу ўйиннинг бутун моҳияти ўйинчиларнинг тўпни ҳалқа ичига туширишдан иборат бўлган. Тўп ўрнида каучукдан тайёрланган шардан фойдаланишиб, уни йерга нисбатан перпендикулар баланд жойда осилган ҳалқага ташлашган.Орадан анча вақтлар ўтиб, ерамизнинг ХВИ асрига келганда, мексикалик «баскетболчилар» бу ўйинни такомиллаштирдилар. Ўйин ижодкорлари зилдай каучук шарни деворга осилган тош ҳалқа орқали ўтказишга ҳаракат қилишган.
1603 йилда БРЮИС томонидан ишланган гравюрада баскетболга ўхшаган ўйин акс еттирилган: ВЕТнинг «Спорт енсиклопедияси» (1818-й) деган китобида еса Флоридада одамлар қизиқиб ўйнайдиган ўйин баён етилган: кимки саватга кўпроқ тўп туширса, ўша ютган ҳисобланади. Сават еса баланд жойга осиб қўйилган. Анча кейинроқ баскетболнинг ҳозирги замон кўринишини еслатадиган тўп билан ўйнайдиган ўйин тури пайдо бўлган. Спартада шунга ўхшаган «спискирус», қадимги Римда «Херпастум», Италияда «Ҳалқага тушириш» деб аталувчи ўйинлар бунга мисол бўла олади. Ҳозирги замон баскетбол ўйини 1891-йилнинг декабр ойида АҚСҲнинг Массачусец штатидаги Спрингфилд тренировка мактабининг (кейинчалик мактаб коллежга айланган) жисмоний тарбия ўқитувчиси Жеймс Нейсмит тамонидан кашф етилган. У ўйинни шундай таърифлаб берган: «Баскетболни ўйнаш осон, лекин яхши ўйнаш қийин». Янги ўйин ўзининг серҳаракатлиги билан ўйинчиларда шунчалик қизиқиш уйғотади, деб Нейсмит хаёлига ҳам келтирмас еди. Ҳозирги кунларда еса баскетбол билан шуғулланадиганлар сони миллионларча. Нейсмит томонидан яратилган ўйиннинг дастлабки варианти бешта асосий шартдан, 13 та асосий қоидадан иборат еди. Ўша ўйиннинг дастлабки қоидалари 1892-йил 15-январда матбуотда босилиб чиқди. Нейсмит янги ўйин учун футбол тўпини танлади, чунки бу тўпни қўл билан илиб олиш осон бўлиб, уни яшириш қийин ҳамда йерга урилган вақтда юқорига отилиши унга маъқул тушган. Нейсмит гимнастика залидаги томошахонага сават осган. Томошахонанинг баландлиги 3 метр 5 см бўлган ва ҳозирги пайтгача сақланиб келмоқда. Биринчи расмий мусобақа қоидалари 1894-йилда АҚСҲда еълон қилинган еди. 1895-йилдан бошлаб АҚСҲда баскетбол бўйича расмий мусобақалар ўтказила бошланди. 1896-йилдан бошлаб тўпни йерга уриб юришга рухсат берилди.
Баскетбол аввалига Америкадан Шарқ мамлакатлари-Япония, Хитой, Филлипинга, ундан сўнг Европа мамлакатлари-Чехословакия, Литва, Естония, Латвия, Италия, Франсияга ва нихоят, Жанубий Американинг айрим мамлакатларига тарқалди.
Баскетбол ўйинининг тарихида буюк воқеа бўлиб 1932-йилнинг 18-июн куни ҳисобланади-шу куни Халқаро баскетбол Федерасияси (ХБФ-ФИБА) ташкил топади. Саккиз миллий федерасияларнинг вакиллари-Аргентина, Греция, Италия, Латвия, Португалия, Руминия, Швецария ва Чехословакия биринчи халқаро анжуманда қатнашиб, бир овоздан Халқаро баскетбол федерациясини ташкил қилинишини ва муқобиллашган қоидаларининг қабул қилинишини қўллаб-қувватлашади. ФИБАнинг устави 1932-йилда Рим шаҳрида қабул қилинган еди. Унга ҳар йилда бир марта ўтказиладиган Федерация конгресларида тегишли ўзгартиришлар киритиб турилади. ФИБАнинг бош органи – конгресс бўлиб, у ҳар 4 йилда бир марта чақирилади. Конгресслар ўртасидаги даврда конгресс ваколатларига ега бўлган марказий бюро унинг раҳбар органи ҳисобланади. У икки йилда бир марта ўз мажлисларига-сессиясига тўпланиб туради. Марказий бюро сессиялари ўртасида унинг вазифасини 7 кишидан иборат ижроия комиссияси бажариб туради. Маълумки, олимпиада ўйинлари кабиса йилларида ўтказилади. Бу йиллар орасида ФИБА раҳнамолиги остида 4 йил мабойнида – жаҳон чемпионатлари (жуфт йилларда) ҳамда қитъалар биринчиликлари (тоқ йилларда) ўтказиб турилади.
ФИБАнинг раҳнамолигида ўтказилган биринчи йирик мусобақа-бу биринчи Европа чемпионати ҳисобланади.
1935-йилда Женевада еркаклар жамоалари ўртасида биринчи Европа чемпионати бўлиб ўтди. Бунда Болтиқбўйи мамлакатларининг жамоалари устун келадилар. Европа чемпиони унвонига Латвия терма жамоаси биринчи бўлиб сазовор бўлди. 1936-йилда баскетбол биринчи марта олимпиада ўйинлари дастурига киритилди. Берлинда бўлиб ўтган ХИ Олимпиада ўйинларининг баскетбол турнирида 21 мамлакатнинг еркаклар жамоалари қатнашди.
Аёллар ўртасида биринчи Европа чемпионати 1938-йилда Римда бўлиб ўтди. Бунда Италия миллий жамоаси ғалаба қозонди.
1950-йилда Аргентинада биринчи дунё чемпионати бўлиб ўтди. Бунда мезбонлар биринчи ўринни егаллашди. Аёллар жамоалари учун биринчи дунё чемпионати 1953-йилда Чилида ўтказилди ва АҚСҲ аёллар терма жамоаси жаҳон чемпиони унвонига сазовор бўлдилар.
2.И босқич-1891-1918 йилларни ўз ичига олиб, баскетболнинг янги ўйин сифатида шакилланиб бориш босқичи ҳисобланади. Аввалига гимнастика дарсларини бир оз жонлантириш учун яратилган баскетбол аста-секин спорт ўйинига айланиб, унинг ўзига ҳос барча ҳусусиятлари шакллана бошлайди. Унинг дастлабки расмий қоидалари яратилади, ўйин техникаси ва тактикаси шаклланади. Ўйинда иштирок етаётган жамоа аъзоларининг ҳар бири учун муайян функсия- вазифалар белгилаб берилади.
ИИ босқич-1919-1931-йиллардан иборат бўлиб, бу давр миллий баскетбол федерациялари ташкил етилганлиги билан ажралиб туради. Бу еса баскетболнинг спорт ўйини сифатида ривожланиб боришига ижобий таъсир кўрсатади. Худди шу даврда баскетбол бўйича халқаро турнирлар-мусобақалар ўтказилади.
ИИИ босқич-1932-1947-йилларни ўз ичига олади. Бу давр бутун дунё бўйича баскетбол ўйини ҳар тамонлама ривожланганлиги билан ўзига хосдир. Бу даврда баскетбол ўйини федерасияси (ФИБА) ташкил етилади. Бу ҳодиса унутилмас воқеа билан – баскетболни спортнинг олимпия туридаги ўйинлар қаторига киритилиши билан бирга содир бўлади. Баскетбол техникаси ва тактикасига енгилликлар киритилди.
ИВ босқич-1948-1965-йилларни ўз ичига олади. Бу йилларда бутун дунёда баскетбол ўйини шиддат билан ривожланибгина қолмай, муайян сакрашлар тарзидаги тараққиёт ва спорт маҳоратининг ўсиши ҳам ана шу даврга тўғри келади. Тўпни бир қўл билан отиш қоидаси пайдо бўлади, рақибнинг ҳужумига қарши ўзини ҳимоя қилиш техникаси ва тактикасида анча мураккаб усуллар пайдо бўлади. Мини-баскетбол ўйини вужудга келиб, дунё бўйлаб тарқала бошлайди.
В босқич-1966-1990-йилларда миллий федерациялар сони ортади. Миллий профессионал баскетбол уюшмалари (МБА) пайдо бўлади. Баскетболчиларнинг халқаро алоқалари мустаҳкамланади, ўйин техникаси ва тактикасида янгилликлар вужудга келади. Мусобақалар қоидаси ва ҳакамлик усулияти такомиллаштирилади.
3.Ўзбекистон ҳудудида баскетбол 1913-1914-йилларда тарқала бошлаганлиги ҳақида маълумотлар бор. Аммо, ўлкамизда баскетбол фақат 1920-йиллардан кейингина чинакамига ривожлана бошлади. Ўзбек жисмоний тарбиячиларининг баскетбол ўйини билан танишиши Всеобуч вакили Л.Бархашнинг номи билан боғлиқ. Ўзбекистон ҳали Совет Иттифоқи таркибига қўшилмаган кейин, 1920-йилда Л.Бархаш Фарғона (Скобелев) шаҳрида биринчи бор баскетболчилар жамоасини тузади. У ўйинчиларни ўйин қоидалари билан таништириб, кўргазмали ўйин ўтказади. Ҳар бир жамоада 9 кишидан иборат ўйинчи бўлиб, улар 28х16 метрли майдонда ўйнар едилар. Майдон кўндаланг чизиқлар билан уч қисмга бўлиниб, баскетболчилар уч ҳимоячи, уч ярим ҳимоячи ва уч ҳужумчига ажратиларди. Улар ўз чизиқларида ўйнаб, тўпни саватга икки қўл билан пастдан отар едилар.
Тошкент шаҳрида баскетбол жамоасини биринчи бўлиб ҳарбий мактаб ўқитувчиси С.Старший ташкил қилди. П.Таранов, А.Богаченков, Ю.Белоцерковскийлар шу жамоа аъзоси едилар. Бу йерда биринчи ўйин 1920-йилнинг сентабр ойида «Всеобуч» майдонида бўлиб ўтди. Ҳар бир жамоа таркибида бештадан ўйинчи бўлиб, ўйин футбол тўпи билан олиб борилган. Сават сифатида майдоннинг икки қарама-қарши тамонида ўрнатилган лангарга осиб қўйилган таги олиб ташланган челаклардан фойдаланилган. 1920-йилнинг ёзи ва кузида бир неча кўргазмали ўйинлар ўтказилган еди. Янги ўйинда аёл-қизлар ҳам иштирок ета бошлашди. 1920-йилнинг сентабр ойида Андижон шаҳрида жисмоний тарбия йўриқчиси И.Блуцкий бошчилигида аёллар баскетбол жамоаси ташкил етилади. Қизлар унга «Сокол» («Лочин») номини беришган еди. Ўйин ташаббускорлари бўлиб опа-сингил Т. ва И.Михайловалар, И.Воронкова, З.Торокова, Л.Дзвенская, А.Абрамова, Д.Шапоренко ва бошқалар жонбозлик кўрсатганлар, бир оз вақт ўтиб, уларнинг сони 17 тага йетди.
Баскетбол тўгараклари кейинчалик Наманган, Самарқанд ва республикамизнинг турли шаҳарларидаги корхоналар, фабрика, завод ҳамда бошқа ташкилотларда ҳам ташкил қилина бошлади. 1924-йилда Сирдарёда ўтказилган вилоят олимпиадаси дастурига баскетбол ўйини биринчи марта киритилади. Мусобақалар 1922-йилдаги Москва қоидалари асосида ўтказилади. Ўйин вақти 40 минут бўлиб, ҳар бир жамоа 5 кишидан иборат еди (иккита ҳужумчи, марказий ўйинчи ва иккита ҳимоячи). Фақатгина марказий ўйинчи ҳимояга қайтиб келар еди, ўйинда еса ҳеч қандай мураккаб ҳаракатлар қўлланилмасди. Жарима тўпларини отиш жамоанинг битта ўйинчиси зиммасида бўларди. Ўйин давомида баскетболчини фақат жароҳатланганидагина алмаштириш мумкин еди. Майдон марказида дастлабки тўп отишда қатнашаётган баскетболчилар битта қўлларини орқаларига қилиб туришлари, жамоаларнинг ҳужумчилари еса олд зонага ўтиб туришлари лозим еди. Баскетболчи бир жойда туриб тўпни уч сониядан ортиқ тутиб туриши таъқиқланарди. Тўпни саватга икки қўл билан пастдан ва бир қўл билан йелкадан отиш кенг қўлланиладиган усуллардан бўлиб ҳисобланган.
Олимпиадада 10 та еркак ва 4 та аёллар жамоалари қатнашди. Еркаклар орасида енг кучлилар сафида Тошкентнинг бирлашган мактаби (ТБМ) ва талабалар спорт клуби (ТСК) ҳисобланган едилар. Аёллар орасида ТСК пешқадамлик қилди. Еркаклар орасида, шартли равишда, ТБМ ва ТСК ғолиб деб топилдилар, чунки булар орасидаги ўйин натижасига норозилик билдирилган еди.
Ўрта Осиё ҳудудида бир неча респуплика ташкил етилгач, 1925-йилдан бошлаб республикамизда жисмоний тарбия ва спортнинг жумладан, баскетболнинг ҳам ривожланишида маълум из қолдирадиган ишлар олиб борилди.
Республика бўйлаб кенг тарқалаётган баскетбол ўйини 1927-йилда Бутун ўзбек спартакиадаси дастурига киритилди. Бу спартакиадада Тошкент шаҳри, Андижон, Самарқанд, Фарғона терма жамоалари қатнашдилар. Ўйинлар чиқиб кетиш усули билан ўтказилган: бир ўйинни ютқазган чиқиб кетади.
1928-йилда ИИ Бутун ўзбек спартакиадаси бўлиб ўтди. Спартакиадада Тошкентнинг еркаклар ва аёллар жамоалари биринчи ўринни егалладилар. Бу беллашувда Москвада ўтказиладиган собиқ Бутуниттифоқ спартакиадасига қатнашадиган терма жамоа аъзолари аниқланди.
Бу спартакиада Ўзбекистон баскетболчилари биринчи халқаро учрашувни ўтказдилар. Улар Франсия терма жамоаси билан учрашиб, 49:12 (еркаклар) ва 24:12 (аёллар) ҳисоблари билан ғалаба қозондилар.
1934-йили баскетбол бўйича ўтказилган биринчи Ўрта Осиё спартакиадасида Ўзбекистон еркаклар ва аёллар терма жамоалари биринчи ўринларни егалладилар.
Ўзбекистон баскетболчилари 1935-йилда Ленинградда ўтказилган Бутуниттифоқ мусобақаларида қатнашиб, еркаклар - 12, аёллар 11-ўринларни егалладилар.
1939-йилда мамлакатимизда мусобақанинг янги қоидалари жорий етилди. Бу қоидалар ҳалқаро мусобақалар қоидаларига муносиб тузилганди.
Иккинчи жаҳон уриши бошланиши билан Ўзбекистон жисмоний тарбия ташкилотлари ўз ишларини уруш даври талаблари асосида қайта ташкил етдилар. Республикада умумий ҳарбий таълим жорий етилди, ҳарбий ўқув муассасалари тузилди.
1945-йилда Тошкентда ИИИ Бутунўзбек спартакиадаси бўлиб ўтди. Спартакиаданинг баскетбол турнирида аёллар ва еркакларнинг 7 тадан жамоалари қатнашди. Биринчи ўринни Тошкентнинг аёллар ва еркаклар жамоалари егалладилар.
1946-йилда Андижонда маҳаллий миллат еркакларининг жамоалари ўртасида иккинчи республика чемпионати ўтказилди. Бу мусобақаларда республикамизнинг 8 та вилоятидан 50 та киши қатнашди. Мусобақалар жуда қийин шароитда: залнинг катталиги 20х10.4 метр бўлиб, шит деворга маҳкамланган, ёруғлик манбалари ўрнатилмаган аҳволда ўтказилган еди. Қизиқи шундаки, мусобақа учун Андижон шаҳрида фақат битта баскетбол тўпи топилган еди.
Бу мусобақаларда У.Бектемиров, У.Умаров, А.Шермуҳаммедов, А.Миновархўжайев, Т.Исахўжайев, Х.Султанов ва К.Мусахўжайевлардан ташкил топган Тошкент шаҳри 1-ўринни егаллади.
1946-йилда ўзбек баскетболчилари собиқ Иттифоқ биринчилигининг ИИ гуруҳида қатнашиб, аёллар – 6, еркаклар - 11 ўринларни егалладилар.
Бироқ баскетбол ҳали мактаб ўқувчилари ва талабалар орасида кенг оммалашмаган еди. Масалан, Тошкент шаҳрининг талабаларидан фақат 556 киши, мактаб ўқувчиларидан 962 нафари баскетбол сексияларига қатнашарди.
Сўнги йилларда баскетбол бўйича мусобақалар сони ошиб борди. Меҳнаткашлар жисмоний тарбия билан оммавий равишда шуғулланишга жалб қилиниб, спорт - техника натижаларини юксалтириш шиорлари остида катта ишлар олиб борилди. Собиқ Иттифоқ мусобақаларида қатнашиш натижалари ҳали талабга жавоб бермасди.
1947-йили маҳаллий миллат еркаклар жамоалари учинчи республика биринчилиги ўтказилди. Бу мусобақаларда 7 та жамоа қатнашиб, У.Орифхонов, М.Тойирхўжайев, У.Мирзааҳмедов, Ч.Ботишев, Р.Содиқов, Б.Ғафуров, Р.Одилов, А.Шермуҳаммедовлардан ташкил топган, Тошкент шаҳри жамоаси биринчи ўринни, Самарқанд шаҳри иккинчи ва Тошкент вилояти жамоаси учинчи ўринни егаллади. 1950-йилда Фрунзе шаҳрида баскетбол бўйича Ўрта Осиё республикаларининг учинчи анъанавий мусобақалари ўтказилади. Унда ўзбек баскетболчилари ғолиб чиқадилар.
1951-йилда ўсмирлар ўртасида Ўрта Осиё биринчилиги биринчи марта ўтказилади. Унда тошкентлик йигит-қизлар биринчи ўринни егалладилар.
Республикамиз терма жамоаси Харков шаҳрида ўтказилган Собиқ Иттифоқ терма жамоалари ўртасида ўтказилган ўйинларда қатнашиб, ВИИ ўринни егаллайди. Хуллас, 1946-1960-йиллар республика баскетбол ўйинининг ривожланишида муҳим босқич бўлди.
1960-йилдан бошлаб Ўзбекистонда баскетболнинг ривожланишида янги босқич бошланди. Бу даврда кўпгина янги мусобақалар ташкил қилинди, спорт машғулотларини йил бўйи мунтазам олиб бориш яхши йўлга қўйилди.
1960-1966 йилларда Тошкентнинг «Меҳнат» жамоаси ва шу жамоа базасида тузилган республика аёллар терма жамоаси юқори натижаларга еришди. Жамоа аъзолари 1961-йилдан бошлаб собиқ Иттифоқ чемпионатининг «А» тоифаси бўйича мусобақаларда қатнашиш ҳуқуқига ега бўлдилар.
1962-йилда собиқ Иттифоқ биринчилигида «Меҳнат» аёллар жамоаси 7-ўринни егаладилар. Жамоанинг бу муваффақияти собиқ Иттифоқда хизмат кўрсатган мураббий Л.К.Величконинг номи билан боғлиқ. Яна шуниси қувонарлики, жамоа, асосан, республикамизда тарбияланган баскетболчилардан ташкил топган еди.
Ўзбекистон баскетболининг бир неча вакиллари собиқ Иттифоқ терма жамоалари аъзолари сифатида мусобақаларда муваффақиятли қатнашиб келдилар. Икки марта Жаҳон ва Европа чемпиони, собиқ Иттифоқда хизмат кўрсатган спорт устаси Р.Салимова (Прокопенко), қизлар ўртасида Европа чемпионлари, спорт усталари Т.Волкова ва Т.Хабибулина, Олимпиада ўйинлари, Жаҳон ва Европа чемпионлари А.Жармуҳаммедов ва Е.Торникиду, ҳалқаро тоифадаги спорт устаси Е.Коваленко, спорт усталари Г.Авдеев, И.Бородачев, Н.Бузляков, Д.Сухарев ва Р.Абеляновлар шулар жумласидандир.
1968-1978-йилларда ўтказилган республика биринчиликларида Тошкент шаҳрининг жамоалари ҳамон кучлиликни қўлдан бермадилар. Тошкент, Фарғона, Самарқанд, Андижон, Бухоро вилоятлари жамоалари совринли ўринларни егаллаб келдилар.
Ўзбекистоннинг енг кучли еркаклар жамоаси 1973-йилда «А» тоифасининг И- гуруҳига киради, 1974-йили шу гуруҳда 3-ўрин, 1975-йили 7-ўрин, 1976-йили 9-ўрин, 1977-йили 18-ўрин, 1978-1979-йиллари 4-ўрин, 1979-1980-йилда 1-ўринни егаллайди ва олий лигага чиқади.
1980-1981-йилда олий лигада 12-ўринга мувофиқ бўлиб, яна И-гуруҳга қайтди. 1981-1982-йилда биринчи гуруҳда биринчи ўринни егаллаб, яна олий лигага йўлланма олади, 1982-1983-йил 9-ўрин, 1983-1984-йил 5-ўрин, 1984-1985-йил 10-ўрин, 1985-1986-йил 12-ўрин ва биринчи гуруҳга чиқиб кетади. 1986-1987-йил биринчи гуруҳда 10-ўрин, 1987-1988-йил биринчи гуруҳда 9-ўрин, 1988-1989-йил 9-ўрин, 1989-1990-йил охирги ўрин, 1990-91 йил олий лигага чиқиш ва 1991-1992 йил биринчи лигага қайтиш.
Шу йиллари жамоа мураббийлари бўлиб А.И.Адисман, А.Й.Караулин, В.Н.Семин, С.С.Гаврилов, С.А.Алпатов, В.А.Силкин, А.В.Власов ишлаганлар.



Download 1.64 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   164




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling