Урду жисмоний маданият факультети «Умумий жисмоний тарбия» кафедраси ўқитувчилари п ф. н. В рахимов, п ф. н. А шариповлар томонидан


Download 1.64 Mb.
bet14/164
Sana27.09.2023
Hajmi1.64 Mb.
#1688508
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   164

Мусобақалар


- Расмий (асосий): -Ўртоқлик (ёрдамчи):
- Олимпия ўйинлари - классификацион ёки
- жаҳон чемпионатлари саралаш турнирлари
- Овропо чемпионатлари - матч учрашувлар
- Овропо кубоклари - назорат учрашувлар
- Осиё чемпионатлари - кўргазмали учрашувлар
- Марказий Осиё ўйинлари - оммавий-ташвиқий
- Ўзбекистон спартакиадаси - тенглаштирувчи ёки блис-
- Ўзбекистон биринчилиги турнирлар
- Ўзбекистон кубоги
- Вилоят. Шаҳар, туман биринчилиги
Мусобақа ўтказиш усуллари
Баскетбол бўйича мусобақалар ўтказишни уч усули қўлланилади: айланма, чиқиб кетиш ва аралаш усули.
Мусобақа ўтказишни у ёки бу усулини қўллаш мусобақаларнинг вазифаси, спорт иншоатлари ҳолати, қатнашчиларни тайёргарлик даражаси, моддий воситалар, ўтказиш муддати ва ҳоказоларга боғлиқ бўлади.
Айланма усул. Мазкур усул билан мусобақа ўтказиш тамойили шундан иборатки, бунда ҳар бир жамоа бир-бири билан бир мартадан (1 круг) ёки бир неча марта (2 ва ундан кўп круг) учрашадилар. Айланма усул фақат мусобақа ғолибини оқилона аниқлаб қолмай, балки барча қатнашувчи жамоаларнинг спорт - техник тайёргарлигига муносиб егалланган ўрнини аниқлаб беради. Айланма усулнинг асосий камчилиги – мусобақа ўтказиш учун кўп вақт талаб қилинади. Айланма усул бўйича мусобақалар якка учрашувлар, турлар ва турнирлар сифатида ўтказилади. Якка учрашувлар сифатида ўтказиладиган учрашувларни ҳар бир жамоа майдонида биттадан ўйин режалаштириб, улар оралиғида бир неча кун дам олиш учун ажратилади. Одатда, ўйин ўз майдонида ва рақиб майдонида ўтказилади. Бундай учрашувлар қатнашчиларни ўқишдан ёки ишдан озод қилинишини талаб қилмайди.
Тур сифатида ўтказиладиган мусобақалар умумий мусобақанинг бир қисми ҳисобланади. Жамоалар гуруҳларга бўлинида ва бир неча кун ичида дам олмасдан, бир жойда мусобақа ўтказади. Мусобақа икки ва ундан кўп турдан иборат бўлиши мумкин. Мусобақани бундай усулда ўтказилиши қатнашчи жамоалар ҳудудий тарқоқ бўлганида мақсадга мувоффиқдир. Бунинг камчилик томони шундан иборатки, жамоалар ўз майдонида ва ўз шаҳрида чиқиш имкониятларидан маҳрум бўлишидир.
Турнир ўз мазмуни билан бир жойда бир неча кун давомида ўтказиладиган мусобақани ифодалайди; жадвал ўйинлар дам олиш кунидан ташқари, ҳар куни ўтказилади. Ўйинлар жадвалини бир неча усулда тузса бўлади, бунинг учун қуйидагиларни назарда тутиш керак:
- мусобақада қатнашиш учун топширилган талабномаларга кўра жамоалар сонини аниқлаш;
- мусобақа ўтказиш учун талаб қилинадиган жадвал кунлар сонини белгилаш, жамоалар сони жуфт бўлганда, жадвал кунлар сони жамолар сонидан сони кам бўлади, оқ бўлса, жамоалар сонига тенг бўлади;
- ўйинлар жадвалини белгилаш;
- жамоалар орасида қуръа ташлаш.
Айланма усул билан ўтказиладиган мусобақалар натижаси шахмат жадвали ўхшаш қайд қилинади.

Download 1.64 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   164




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling