Урду жисмоний маданият факультети «Умумий жисмоний тарбия» кафедраси ўқитувчилари п ф. н. В рахимов, п ф. н. А шариповлар томонидан


Мустақилликдан кейин республикамизда баскетболнинг ривожланиши


Download 1.64 Mb.
bet2/164
Sana27.09.2023
Hajmi1.64 Mb.
#1688508
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   164

Мустақилликдан кейин республикамизда баскетболнинг ривожланиши


1991-йилнинг апрел ойида Олма-ота шаҳрида биринчи «Дўстлик» ўйинлари бўлиб ўтган. Унда Ўзбекистон терма жамоаси (аёллар) 5 ўйиндан 4 тасида ғолиб чиқиб, 2-ўринни егаллашга мувофиқ бўлади.
Июл ойида терма жамоамиз Хитойнинг Урумчи шаҳрида ўтказилган ҳалқаро турнирда 3-ўринга ега бўлади.
1991-йилда Ўзбекистон Республикаси мустақил бўлди. Халқаро майдонда ўзбек спортчиларининг чиқишлари учун баъзи бир қийинчиликлар вужудга келди. 1992-йил январда Ўзбекистон Миллий Олимпия Қўмитаси қайта ташкил етилди, худди шу йили Ўзбекистон Халқаро Олимпиада Қўмитаси (ХОК) га аъзо бўлиб кирди. Ўзбекистон баскетболчилари шундан кейин халқаро мусобақаларда тез-тез қатнаша бошладилар. Масалан, 1996-йилда бизнинг хотин-қизлар жамоамиз Покистонда ўтказилган аёллар турнирида иштирок етиб, 2-ўринни егалладилар. Еркаклар жамоамиз 1995-йилда Сеул шаҳрида ўтказилган ХВИИИ Осиё чемпионатида иштирок етиб, ИХ ўринни егаллади. 1996-йилда АҚСҲда Армия клублари ўртасида мусобақалар ўтказилди. Бу йерда бизнинг миллий жамоамиз МХСК ВИИ ўринни егаллади. 1997-йилда Малайзияда еркаклар жамоалари ўртасида Халқаро турнир ўтказилди. Бу йерда ўзбек баскетболчилари 3 ғалабага еришиб, ярим финал ўйинларида Россия жамоасига ютқазиб қўйдилар ва умумий ҳисобда ИИИ-ўринни егалладилар.
Ўзбекистон Республикаси Президенти И.Каримовнинг “Республикада спортни ривожлантириш тўғрисида” ги фармонини амалга ошириш йўлида Ўзбекистонда кўзга кўринадиган ишлар қилинаётганлиги ҳаммамизга аён. Булар ичида барча вилоятлар, шаҳарларда стадионларнинг таъминланиши, янги спорт иншоотларининг қурилиши ва ҳ.қ. Баскетбол ўйинининг янада ривожланишига йўналтирилган ишлар, спорт заллари ва майдонлари қурилиши ва янгидан жиҳозланиши, шулар жумласидандир.
Ҳозирги кунда республикамизда 350 дан ортиқ спорт заллари, 150 дан ортиқ талабга жавоб берадиган баскетбол майдонлари, 9 мингдан ортиқ спорт майдонлари ва майдончалари мавжуд. Жисмоний тарбия жамоаларининг аксариятида баскетбол тўгараклари ишлаб турибди. Кўпчилик мактаб ўқувчилари кўнгилли спорт жамиятларида ёки БЎСМларнинг баскетбол тўгаракларида ўз малакаларини оширмоқдалар. Мураббий кадрлари Олий ўқув юртлари жисмоний маданият факултетларида тайёрланиб, уларнинг кўпчилиги олий маълумотга ега. Ўзбекистон Баскетбол федерацияси халқаро баскетбол федерациясига аъзо бўлиб кирди. Бу бизнинг мустақил Ўзбекистонимиз ўзининг жамоалари билан барча халқаро баскетбол мусобақаларида мустақил қатнашиш ҳуқуқига ега бўлганлигини англатади.

Download 1.64 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   164




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling