Тактика таснифномаси. Тактиканинг ҳар бир бўлими ўйинчилар ҳаракатини ташкил қилиш тамоилига қараб якка, гуруҳли ва жамоалига бўлинади. Ўз навбатида, ҳар бир гуруҳ ўйинни олиб бориш кўринишини ҳисобга олиб, кўринишларга бўлинади (масалан, якка ҳаракатлар, ҳужум давомида ўйинчининг тўпсиз ҳаракати ва ўйинчининг тўп билан ҳаракати ҳам бўлиниши мумкин). Уйин ҳаракатларининг аниқ мазмунига қараб кўринишлар усулларга бўлинади. Бажаришнинг ҳар хил хусусиятларига ега бўлган усуллар бўлимларнинг пайдо булишига сабаб бўлишади. Масалан, марказий ўйинчи орқали ҳужум қилиш тизими позицион ҳужум қилиш усулларидан бири ҳисобланади. Бир вақтнинг ўзида таянган марказий ўйинчилар сонини ҳисобга олиб, бу тизим унча бўлимга ега бўлиши мумкин: битта марказий ўйинчи орқали, иккита ва учта марказий ўйинчилар орқали ҳужум қилиш.
Ҳужум тактикаси
Ҳужумдаги енг катта вазифа – бу рақибнинг ҳимоядаги ҳаракатлари тартибини бузиш ва саватга тўп отишда якка қаршиликни йенгиш ҳисобланади. Замонавий баскетбол ҳужумнинг тез-тез ва қисқа вақт давомида уюштирилиши билан тавсифланади. Ҳозирги кунда ҳимоядан ҳужумга ўтиш тезлиги, тактик мураккаб ҳаракатларни бажариш тезкорлиги ва аниқлиги ошди. Бунинг натижасида техник усулларни бажариш вақти қисқарди.
Ҳужум қилувчи жамоанинг бош мақсади – рақиб саватига тўп ташлашдир 24 сония ичида бунга еришиш учун уюштирилган илгаридан ўйлаб қўйилган ва тўпни рақиб шитига яқинлаштиришга мўлжаллланган яхши тайёрланган йўллардан, ҳужумни бевосита ўтказиш ва шитдан қайтган тўп учун кураш имкониятини таъминлаш учун, шу якунловчи кураш учун қулай шароитлар тузишдан фойдаланиш керак. Ҳужум тактикаси, жамоани аниқ рақибга қарши ва мусобақанинг ҳар хил вазиятларида мунтазам ҳужум олиб боришнинг мақсадга мувофиқроқ тадбир, усул ва шаклларини танлаб олиш ва улардан фойдаланишга имкон беради. Баскетбол ҳужум тактикасининг тавсифномаси.
Якка ҳаракатлар
|
|
Гуруҳли ҳаракатлар
|
|
Жамоали ҳаракатлар
|
Ўйинчининг тўпсиз ҳаракатлар
|
|
Ўйинчининг тўп билан ҳаракатлар
|
|
Икки ўйинчининг ўзаро ҳаракатлари
|
|
Уч ўйинчининг ўзаро ҳаракатлари
|
|
Шиддатли ҳужум
|
|
Пазицион ҳужум
|
Тўпни олиш учъун чиқиш
|
Ўйинчини чалғитиш учун чиқиш
|
|
Тўп билан ўйнаш
|
Саватга ҳужум қилиш
|
|
«Тўпни ошириб бер ва чиқ»
|
Тўсиқ
|
Тўқнаштириш
|
Кесишиш
|
|
Учбурчак
|
Учлик
|
Кичик саккизлик
|
Кесишиб чиқиш
|
Иккиланган тўсиқ
|
|
Икки ўйинчига тўқнаштириш
|
Тез ёриб ўтиш тизими
|
|
Ешелонланган ёриб ўтиш тизими
|
Марказий ўйинчи орқали ҳужум қилиш тизими
|
Марказий ўйинчисиз ҳужум қилиш тизими
|
Do'stlaringiz bilan baham: |