Урду жисмоний маданият факультети «Умумий жисмоний тарбия» кафедраси ўқитувчилари п ф. н. В рахимов, п ф. н. А шариповлар томонидан


Download 1.64 Mb.
bet9/164
Sana27.09.2023
Hajmi1.64 Mb.
#1688508
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   164
Таянч тушунчалар
Стратегия, тактика, мураккаб ҳаракатлар, ўйин, ҳужум, ҳимоя, таснифнома, якка ҳаракат, усул, чалғитиш, тўп узатиш, гуруҳ ҳаракати, тўсиш, жамоа ҳаракати, ёриб ўтиш, позиция, алмашиш, прессинг, зона.
Назорат учун саволлар
1.Баскетбол стратегияси.
2.Стратегиянинг бош вазифалари.
3.Баскетбол ўйини тактикаси.
4.Тактика таснифномаси.
5.Ҳужум тактикаси мақсад ва вазифалари.
6.Ҳужум тактикасида жамоа ҳаракатларининг тизими.
7.Ҳужумда тез ёриб ўтиш.
8.Ҳимоя тактикаси мақсад вазифалари.
9.Ҳимоя тактикасида якка ҳаракатлар.
10.Ҳимоя тактикасида гуруҳ ҳаракатлари.
11.Ҳимоя тактикасида жамоа ҳаракатлари.
Фойдаланилган адабиётлар.
1.Қасимов А.Ш., Расулев О.Т, Исматуллайев Х.А.Баскетбол. Ўқув қўлланма. Тошкент, 1986.
2.Расулев О.Т. Баскетбол. Олий ўқув юртлари учун дарслик. Тошкент, 1998.
3.Расулев О.Т., Соколова Н.Д., Исматуллайев Х.А. Баскетбол. Ихтисос қурси бўйича дастур. Тошкент, 1993.
4.Соколова Н.Д., Ғанийева Ф.В., Исматуллайев Х.А. Баскетбол. Маърузалар тўплами. Тошкент, 2001.
5.Р.Вуден. Современно`й баскетбол. Москов, 1987.
4-Мавзу: Умумий ва махсус жисмоний тайёргарлик
Режа
1.Жисмоний тайёргарлик.
2.Умумий жисмоний тайёргарлик.
3.Махсус жисмоний тайёргарлик.
Жисмоний тайёргарлик
Жисмоний тарбия – бу спортчи тренировка жараёнининг енг муҳим қисми бўлиб, юксак спорт натижаларига еришиш учун мустаҳкам замин яратилишини таъминлайди. У, енг аввало, спортчининг ҳар томонлама ва махсус жисмоний ривожланиш жараёни ҳисобланади.
Шу муносабат билан, жисмоний тайёргарлик умумий жисмоний тайёргарликка ҳамда махсус жисмоний тайёргарликка бўлинади.
Умумий жисмоний тайёргарлик спортчи бутун гавдасини, умуман, уйғун тарзда ривожлантиришга, барча ҳаракат, мушакларини ривожлантиришга, организм аъзолари ва тизимларини мустаҳкамлашга ҳамда уларнинг функсионал имкониятларининг оширишга, ҳаракатларни мувофиқлаштира олиш қобилиятини, куч-қувватни, тезкорликни, чидамлиликни, чаққонлик ва епчилликни оширишга, гавда тузилишидаги ва гавда дефектларини тузатишга қаратилган бўлади. Мазкур масалаларларнинг ҳал етилиши кишининг ҳар томонлама жисмоний такомиллашувига кўпроқ таъсир етиб, спортчининг уйғун ривожланишини таъминлайди.
Бунга еришиш учун жисмоний машқлар организмининг барча аъзолари ва тизимларига кучли таъсир кўрсатиш таъминланиши, у гавдада аъзоларнинг барча қисмига, ҳар хил ҳаракат фаолиятида иштирок етадиган аъзоларига кенг миқиёсда таъсир кўрсатиш таъмин етилиши керак.
Махсус жисмоний тайёргарлик спортчи барча аъзолари ва тизимларининг юксак даражада ривожланишига фавқулодда юқори таъсир кўрсатишга қаратилган бўлиб, спортчи организмининг барча функсионал имкониятларини ишга солади. Лекин бунда баскетбол ўйинида талаб қилинадиган сифатларни ривожлантиришга алоҳида еътибор берилади. Табиийки, танланадиган машқлар ҳам ана шу мақсадга хизмат қилади.
Умумий жисмоний тайёргарлик учун таъсир доираси кенг бўлган машқлардан фойдаланилади. Маълумки, ҳар бир жисмоний машқ спортчи организмига турли таъсир кўрсатади. Бу еса, кўпинча, спорт тренировкасида бир вақтнинг ўзида бир неча масалани ҳал қилиш имконини беради. Масалан, кросслар ёрдамида чидамлилик сифатлари ривожланади, қатъиятли бўлиш хусусияти тарбияланади, қийинчиликларни йенгиб ўтиш учун зарур бўлган ирода мустаҳкамланади.
Ихтисосликка қаратилган жисмоний машқлардан кўпроқ фойдаланиш, айниқса, махсус жисмоний тайёргарлик машғулотлари учун қўл келади. Бироқ умумий жисмоний тайёргарлик машғулотларида ҳам жисмоний ўсишдаги айрим камчиликларни бартараф етиш, куч ёки тезлик соҳасида тайёргарлик йетарли бўлмаган вақтларда ва бошқа шунга ўхшаш камчиликларни йўқотиш учун ҳам бундай аниқ мақсадга йўнлатирилган машқларга фойдаланиш мумкин.
Куч, тезлик, чидамлилик ва бошқа сифатларни ривожлантириш учун мўлжалланган машқлар умумий ва махсус жисмоний тайёргарликда асосий рол ўйнайди. Умумий ва махсус жисмоний тайёргарликда айни мана шу жиҳатлар ривожланишнинг ҳар тамонлама бўлишини ва юксак ютуқларга еришиши имкониятини маълум даражада белгилаб беради. Шундай бўлиши табиийдир, чунки кўрсатиб ўтилган жисмоний сифатлар спортчининг айрим аъзолари ва системалари ҳамда, умуман, бутун организмнинг юксак даражадаги иш қобилиятига асосланган ҳаракат имкониятларининг намоён етилиши ҳисобланади.

Download 1.64 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   164




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling