Урду жисмоний маданият факультети «Умумий жисмоний тарбия» кафедраси ўқитувчилари п ф. н. В рахимов, п ф. н. А шариповлар томонидан
Download 1.64 Mb.
|
Гуруҳли ҳаракатлар. Ҳужум қилаётган жамоада ҳаракатларни муваффақиятли амалга ошиши, кўпинча, баскетболчиларнинг ўзаро келишиб ҳаракат қилишларига боғлиқ. Икки ёки уч баскетболчининг ўзаро ҳаракатларнинг ҳар ҳил ҳолатлари ҳужумда енг кўп учрайдиган гуруҳли ҳаракатлардан ҳисобланади. Баскетболчиларнинг ўзаро ҳаракатлари рақибларнинг сони тенг ёки тенг бўлмаган ҳолларда амалга оширилиши мумкин. Ҳужумчиларнинг сони кўп бўлган пайтларда, ҳимоячиларни чалғитиш учун, кўпинча, майдонда тўғри жойлашиш, тўп билан ва тўпсиз тўғри чизиқ бўйлаб ҳаракат қилиш, тўпни очиқ турган баскетболчига узатишлар қўлланилади. Ҳимоячиларнинг сони ҳужумчиларнинг сонига тенг ёки улардан ортиқ бўлган қарама-қарши чизиқлар бўйлаб ҳаракатлар ҳамда тўсиб қўйишлар қўлланилгани маъқул.
Икки баскетболчининг енг оддий ўзаро ҳаракатларга: яқинроқ жойлашган шеригига тўп узатиш, олдинга чиқиш ва бир шчитдан иккинчи шчитга қараб ҳаракат қилаётганда ёки майдонннинг маълум қисмида тўпни қайтариб олиш («узатиш ва чиқиш»); тўпни йерга уриб юрмасдан, йерга уриб юриб ва қўлдан-қўлга узатиб ҳаракат қилишлар киради. Т ў с и ш, бу икки баскетболчининг ўзаро тактик ҳаракатидир. Бунда бир баскетболчи иккинчи баскетболчининг ҳимоячи таъқибидан озод қилади ёки ўзи озод бўлади. Бунинг учун тўсиқ қўймоқчи бўлган баскетболчи шеригини таъқиб қилаётган ҳимоячига яқинлашиб, унинг ўз рақиби кетидан ҳаракат қилиши мумкин бўлган йўлини тўсиши ёки у саватга тўп ташлашга ҳалақит бераётган бўлса, шунга қарши чора кўриши лозим. Тўсиқ қўяётган баскетболчининг ҳаракатлари суст ва фаол бўлади. Баскетболчи тўсиқ қўйгандан сўнг жойда қолиши (суст тўсиқ) ёки ҳимоячининг йўлини тўсиб, ўз шериги билан ҳаракат қилиши ёки ўзи озод бўлишга интилиши лозим (фаол тўсиқ). Тўпсиз ҳаракат қилаётган баскетболчилар бажарадиган тўсиқлар. Бунда тўсиқ қўйган баскетболчи ҳам, тўсиқ ёрдамида таъқиб қилинишдан озод бўлган баскетболчи ҳам тўпни егалламаган бўладилар. Бундай тўсиқлар, асосан, ҳужумчини тўп қабул қилиб олиши учун озод қилиш мақсадида қўлланилади. Улар уч бўлимга бўлинишади: 1) озод бўлиши лозим бўлган баскетболчи жойида туради, тўсиқ қўювчи унинг ҳимоячисига яқинлашади; 2) жойида туриб тўсиқ қўймоқчи бўлган баскетболчига томон озод бўлмоқчи бўлган баскетболчи ҳаракат қилади; 3) баскетболчиларнинг иккаласи ҳам бир-бирларига қараб ҳаракат қиладилар. Тўп билан ҳаракат қилаётган баскетболчилар бажарадиган тўсиқлар. Бундай тўсиқлар икки турда қўлланилади: 1) тўпни егаллаган баскетболчини озод қилиш учун тўпсиз баскетболчи тўсиқ қўяди. Таъқибдан озод бўлиш учун баскетболчи жойида туриши, ёки тўпни йерга уриб юриб шериги томонга ҳаракат қилиши мумкин; 2) тўсиқ тўп егаллаган баскетболчи томонидан қўйилади. Тўсиқ қўювчи баскетболчи шериги қаршисига тўп билан чиқади. У билан ёнма-ён келган пайтда еса тўхтайди ва унинг ҳимоячисига орқасини ўгириб, йўлини тўсади, сўнгра тўпни шеригига узатади. Уч баскетбочининг ўзаро ҳаракатлари мураккаброқ ва хилма-хилдир. Енг кенг тарқалган ҳаракатларга қуйидагилар киради: учбурчак бўлиб жойлашиб, бир жойда ва бир шитдан иккинчи шитга ҳаракат қилиб, тўп узатиш; уч баскетболчининг қарама-қарши ҳаракатида тўпни йерга уриб юриш ва уни қўлдан-қўлга узатиш; кесишган йўл билан ҳаракат, бир марта такрорий ва икки баскетболчи томонидан қўйилган тўсиқлар. Жамоа ҳаракатлари. Ҳужумда жамоа ҳаракатлари ҳар хил ўзига хос икки ўйин тизими орқали амалга оширилади. Иккала тизимни мукаммал егаллаш ва уларни жамоа таркибига, аниқ мусобақа шароитларига ва рақиб ўйинчининг хусусиятларига қараб қўллаш жамоанинг маҳоратини белгилайди. Т е з ё р и б ў т и ш - замонавий баскетболда ҳужумнинг енг ўткир қуролидир. Тез ёриб ўтиш тизимининг қай даражада егалланиши жамоанинг енг катта мусобақалардан қандай натижаларга ериша олишини белгилайди. Бу тизимдаги асосий хусусият ҳужумни ташкил қилиш ва амалга ошириш жуда қисқа вақт (асосан, 3-6 сония) ичида ўтишидир. Ҳужумчилар тўпни егаллаганларидан сўнг уни катта тезликда олдинга узатиб ёки тез йерга уриб юриб, ўз шчитидан рақиб шчитигача бўлган масофани қисқа вақтда ўтишга ва рақибнинг ҳимояни тўғри уюштиришига имкон бермасликка ҳаракат қиладилар. Тез ёриб ўтиш самарали бажарилиши учун қуйидагилар катта аҳамиятга ега: 1) баскетболчилардаги сезгирлиги ва тактик фикр қилишнинг юқори тезлиги; 2) ҳаракат қилиш тезлиги ва тезликка бўлган қадамлиликнинг юқорилиги; 3) техник усулларни юқори тезликда аниқ бажариш; 4) тактик бўлимларнинг ҳилма-ҳиллиги; 5) юқори суръатдаги ўйинларга психик тайёргарлик. Тез ёриб ўтиш тизими мунтазам такомиллашиб, ҳозирги пайтда қуйидагилар билан тавсифланади: 1) тез ёриб ўтишни қўллашга ҳаракат қилинадиган шароитларнинг кўпайиши (тез ёриб ўтишни ҳар хил вазиятларда амалга оширишга киришиш); 2) тез ёриб ўтишда кўп сонли баскетболчилар иштирокида уларнинг гуруҳ ҳаракатлари билан қатнашиш; 3) тез ёриб ўтишнинг ривожланишидаги барча даврларда ҳаракатларни аниқ ташкил қилиш ва ўрганилган мураккаб ҳаракатларни самарали қўллаш; 4) ҳимоячилар сон жиҳатдан ортиқ ёки тенг бўлган ҳолларда қатъийлик билан ҳужумни охирига йетказиш; 5) саватга тўп отиш характерини ўзгартириш, масофани еса узайтириш. Тез ёриб ўтишда ҳужумнинг ривожланиши уч даврга ажратилади: 1) бошланғич давр; 2) ёриб ўтишнинг ривожлантириш даври; 3) ёриб ўтишнинг охирига йетказиш даври. Тез ёриб ўтишнинг бошланишиданоқ муайян ўйин вазиятига, чунончи ўз шериклари ва рақибларнинг жойлашишига, ҳужумчилар кўрсатаётган қаршиликнинг тавсифини ҳужумнинг майдон ўртасидан ёки ён чизиқ бўйлаб ривожланаётганлигига қараб баскетболчиларнинг ўзаро ҳаракатларидаги ҳар хил бўлимлар қўлланилади: - тўпни ўзаро узоқ масофага узатиб, ҳаракат қилиш; - баскетболчилар жойларини алмаштирмасдан ҳаракат қилаётганларида тўпни ўзаро қисқа масофага узатишлар билан ҳаракатлар қилиш; - ўзаро жой алмашиб ва қисқа масофага тўп узатиб ҳаракат қилиш; - узоқ масофага тўпни йерга уриб юриш усулни қўллаб ўзаро ҳаракатлар; - ён чизиқлар бўйлаб рақиб ҳимоясини тез ёриб ўтиш. П о з и т с и о н ҳ у ж у м. Позицион ҳужумнинг асосий мазмуни шундаки, ҳужумчилар ва ҳимоячилар сон жиҳатдан тенг ҳолларда ҳужум ҳаракатлари яхши ташкил қилинган ҳимояга қарши аниқ позициялардан туриб амалга оширилади. Позицион ҳужумда баскетболчиларнинг ўйинда бажарадиган вазифаларига қараб ихтисосланиши ўзига хосдир. Ҳужумни ташкил қилишни қуйидаги вазифаларга ажратиш мумкин: рақиб шчити томонига ҳаракат қилиш ва баскетболчиларнинг маълум позицияларда жойлашиши; ҳужум учун қулай вазятни яратиш мақсадида ўзаро ҳаракатни ташкил қилиш, ҳужумни якунлаш, саватга тушмаган тўпни егаллаш учун курашни ташкил қилиш ва тўпни йўқотилганда ҳимояга ўтиш. Баскетболчилар ўзаро ҳаракатларнинг тавсифига кўра позицион ҳужум марказий баскетболчилар орқали ҳужум қилиш ва еркин ҳужум қилиш каби икки бўлимларга ажратилади: марказий баскетболчилар орқали ҳужум қилиш; ҳужум бир марказий баскетболчи орқали; икки марказий ҳужумчи билан ҳужум. Е р к и н ҳ у ж у м – позицион ҳужумнинг қийин бўлимларидан бири ҳисобланади. Буни ўз таркибида бўйи жуда баланд баскетболчилари бўлмаган жамоалар кўпроқ қўллайдилар. Еркин ҳужум баскетболчиларнинг жисмоний, техник ва тактик тайёргарлиги ҳар тамонлама хилма-хиллик ҳисобига уюштирилади. Ҳужумнинг бу бўлимида баскетболчилар майдонда бироз кенгроқ жойлашсалар яхши бўлади. Бу еса ҳужумчилар учун еркин ҳаракат қилишга имкон беради. Позицион ҳужум қайси ҳимоя тизимига қарши қўлланилишига қараб бир неча бўлимларга ажратилади: шахсий ҳимоя тизимига қарши ўзаро ҳаракатлар, зонали ҳимояга қарши ҳаракатлар, прессинга қарши ҳужум ҳаракатлари. Download 1.64 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling