Урду жисмоний маданият факультети «Умумий жисмоний тарбия» кафедраси ўқитувчилари п ф. н. В рахимов, п ф. н. А шариповлар томонидан


Download 1.64 Mb.
bet3/164
Sana27.09.2023
Hajmi1.64 Mb.
#1688508
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   164
Таянч тушунчалар
ПОК-та-ПОК, баскетбол , Жеймс Нейсмит, босқичлар, ФИБА, МБА, Олимпия ўйинлари,мусобақалар, қоидалар, Ўзбекистонда ривожланиши, асосчилар, жамоалар, Ўрта Осиё ўйинлари, бутунўзбек спартакиадаси, «А» тоифа, мустаққиллик, ХОК, МОК.
Назорат саволлари
1.Баскетболнинг дастлабки номланиши.
2.Ҳозирги замон баскетбол ўйини қачон ва қайерда пайдо бўлган?
3.Биринчи расмий мусобақа қоидалари.
4.ФИБАнинг ташкил топиши.
5.Баскетболнинг ривожланиш босқичлари.
6.Ўзбекистонда қачон ва қайси ҳудудларда баскетбол пайдо бўлган?
7.Илк мусобақаларнинг ўтказилиши.
8.Ўзбекистонда баскетболнинг асосчилари.
9.Ўзбекистон мустақиллигидан кейин баскетболнинг ривожланиши.


Адабиётлар
1.Қасимов А.Ш., Расулев О.Т, Исматуллаев Х.А. Баскетбол. Ўқув
қўлланма. Тошкент, 1986-й.
2.Расулйев О.Т. Баскетбол. Олий ўқув юртлари учун дарслик. Тошкент,
1998-й.
3.Расулев О.Т, Соколова, Н.Д, Исматуллаев Х.А. Баскетбол. Ихтисос қурси бўйича дастур, Тошкент, 1993.
4.Соколова Н.Д. Ғанийева Ф.В. Исматуллайев Х.А. Баскетбол. Маърузалар тўплами, Тошкет, 2001.
5.В.П.Ковалев. Спортивно`е игро. Москва, 1988.
3-Мавзу: Тактик ўйин усулларининг таҳлили ва таснифномаси
Режа
1.Баскетбол ўйинининг стратегияси.
2.Баскетбол ўйинининг тактикаси.
3.Ҳужум тактикаси:
а)якка ҳаракатлар;
б)гуруҳ ҳаракатлари;
д)жамоа ҳаракатлари.
4.Ҳимоя тактикаси:
а)якка ҳаракатлар;
б)гуруҳ ҳаракатлар;
д)жамоа ҳаракатлари;
1.Спорт кураши олиб боришнинг обйектив қонуниятларини унинг кўламига мувофиқ стратегия ав тактикага бўлишади. Стратегия спорт курашининг амалиёти ва назариясини бутун мусобақа ҳажмида ҳамда асосий рақиб билан, тактика еса шу жараёнларни битта учрашув масштабида ўрганади.
Стратегия тактика билан узвий боғлиқ. У етакчи ҳисобланади, чунки спорт курашини, кучини, тадбирини якунловчи мақсадини ва уни ечиш усулини аниқлайди. Стратегия ва тактиканинг ўзаро боғланиши ва стратегиянинг етакловчи холати шу билан тушунтириладики, тактик муваффақият, яни алоҳида учрашувдаги муваффакият, умумий сратегик мақсадни ечишга бўйсунади ва шу билан бир вақтда, битта стратегик мақсадни ечиш тактик вазифаларни муваффақиятли бажаришга тўғридан-тўғри боғлиқ бўлади.
Тактика- стратегиянинг қисмидир. Бу унга бўйсунади.
Сратегиянинг бош вазифаларидан бири – олдинда турган мусобақалар ўзига хос хусусиятлари ва шартларини ўрганиш, тайёргарлик кўринишларини, усулларини ва кураш олиб боришни ишлаб чиқариш. Шундан хулоса чиқариб, сратегия мақсадга еришиш учун керак бўлган куч ва тадбирларни, бинобарин, жамоанинг мусобақаларга тайёрланиши умумий стратегик юналишини аниқлаши шарт. Сратегия ҳамма бу масалаларни ўйин жараёнининг ривожланиши қонуниятларига мусобақа кураши тажрибасига, асосий рақибларнинг қараш ва имкониятларига ҳамда жамоанинг имкониятларига мувофиқ ўрганилади.
Мусобақага тайёрланиш даврида сратегия томонидан ўрганиладиган масалалар доирасига қуйидагилар киради:
1) ўйин жараёнининг ривожланиш қонуниятлари ва тенденсиялари (майллик);
2) мусобақаларда қатнашиш тажрибаси;
3) жамоанинг мусобақаларга тайёрланишини бошқариш асослари;
4) заҳираларни тайёрлаш;
5) мусобақаларнинг шартлари ва ўзига хос хусусиятлари;
6) рақибларнинг қарашлари ва имкониятлари;
7) тайёргарликнинг асосий стратегик йўналишалари ва уни режалаштириш
принсиплари;
8) кураш олиб боришнинг тадбир, усул ва воситалари;
9) жамоани материал- техник, илмий- услубий ва тиббий таъминлаш асослари.
Мусобақаларда қатнашиш давомида стратегиянинг бош вазифалари деб қуйидагилар ҳисобланади:
1) мусобақа тартибини тузиш асослари;
2) восита ва кучларни асосий бош йўналишлар бўйича жойлаштириш;
3) тезкор бошқариш усуллари.
Стратегия ўзида мусобақа кураши қонуниятлари ҳақидаги билимлар йиғиндисини мужассамлантирган. Бу қонуниятларни билиш мураббийга олдинда турган мусобақаларнинг характери ва шароитларини олдиндан кўришга ва жамоани бошқаришга имкон беради.
Шу билан бирга, стратегия – бу жамоанинг мусобақага тайёрланиш жараёнига ва мусобақалар жараёнида уни бошқаришга тегишли бўлган амалий фаолияти бўлимидир.
Тактика
Тактика – баскетбол назарияси ва амалиётида ўйин жараёнининг ривожланиш қонуниятларини, спорт курашининг олиб бориш воситаларини, усуллари ва формаларини ҳамда уларни муайян рақибга қарши қўллашни ўрганадиган бўлимдир.
Баскетбол тактикаси ўйини олиб боришда қўлланиладиган жуда кўп воситаларга, усулларга ва системаларга бойдир. Жамоалар ҳужумни ёки ҳимоячи якка, гуруҳ ва жамоа тактик харакатлари ёрдамида уюштиради. Олдинги чизиқ баскетболчилари (марказий ўйинчи ва ҳужумчилар), асосан, шитга нисбатан яқин ва ўрта позициялардан ҳужум ташкил қилиб ва уни якунлаб ҳамда шу позицияларнинг ўзидан рақибга қаршилик кўрсатиб, харакат қиладилар. Орқа чизиқ баскетболчилари (ҳимоячилар) саватга узоқ масофаларидан ҳужум қилиш ва рақиб шити тагига ёриб ўтиш билан бирга, комбинацияли ўйинларни ҳамда ўз шитига нисбатан узоқроқда рақиб ҳужумини бузишларни ташкил қиладилар.
Тактик тайёргарлик, аввало, ҳар хил кўринишдаги мураккаб ҳаракатларни ўрганишни тақозо қилади. Мураккаб ҳаракатлар деганда, баскетболчилардан бирининг саватга ҳужум қилиш учун шароит яратишга йўналтирилган, аниқ тизим чегарасида гуруҳ ёки жамоанинг ҳамма ўйинчилари томонидан илгаридан ўрганилган ва ўзаро келишилган ҳаракатлар тушунилади.
Мураккаб ҳаракатлар, ўйин суръати каби, тўпни олиб юриш, ўйинга киритишнинг турғун ҳолатларида ҳам қўлланиши мумкин (баҳсли тўп ёки бошланғич ташлаш пайтида, ён чизиқдан ёки ен чизиқдан ташлаш пайтида ёки жарима отиш пайтида).
Баскетболчилар майдонда ҳар бир ҳужум ва ҳимоя тизимига хос жойлашадилар ва махсус характерда ҳаракат қиладилар. Тизимларнинг ичидан асосий тамойилларни сақлаб қолган айрим бўлимларга ажратилади. Булар якка ва гуруҳ ҳаракатлар билан фарқланади. Шакли бўйича тактик ҳаракатлар фаол ёки суст бўлиши мумкин. Замонавий баскетболда кўпроқ ўйиннинг фаол шакллари қўлланилади.
Ҳужум ва ҳимояда қўлланиладиган тактик ҳаракатлар қарама - қарши вазфаларни йечиш учун қўлланилади. Шунинг учун тактика икки катта бўлимга – ҳужум тактикаси ва ҳимоя тактикасига ажратилади.

Download 1.64 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   164




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling