Эҳтиёж инсоннинг яшаши ва камол топиши учун керакли ҳаётий воситаларга бўлган зарурият
Download 15.58 Kb.
|
iqtisod
Иқтисодиёт - чекланган иқтисодий ресурслардан унумли фойдаланиб, инсонлар учун зарур бўлган ҳаётий воситаларни ишлаб чиқариш ва етказиб беришга қаратилган ва чамбарчас боғлиқликда амал қиладиган фаолиятлар бирлигини таъминловчи иқтисодий тизим. Эҳтиёж - инсоннинг яшаши ва камол топиши учун керакли ҳаётий воситаларга бўлган зарурият Иқтисодий ресурслар - маълум даврда маълум бир мамлакат ихтиёрида тўпланган ва мавжуд бўлган ишлаб чиқариш, хизмат кўрсатиш, уларни истеъмолчиларга етказиб бериш ва истеъмол жараёнларида қўлланилиши мумкин бўлган воситалар, қўр-қутлар, имкониятлар ва манбалардир. Иқтисодиёт назарияси фанининг предмети - Иқтисодий ресурслар чекланган шароитда Жамиятнинг чексиз эҳтиёжларини қондириш максадида ҳаётий неъматларни (ва хизматларни) ишлаб чиқариш, тақсимлаш, айирбошлаш ва уларни истеъмол қилиш жараёнида вужудга келадиган иқтисодий муносабатлар тизимини, ижтимоий хўжаликни самарали юритиш қонун - қоидаларини ўрганишдан иборатдир. Иқтисодий қонунлар - иқтисодий ҳаётнинг турли томонларини, иқтисодий ҳодиса ва жараёнлар ўртасидаги такрорланиб турадиган, барқарор сабаб-оқибат алоқаларини, уларнинг ўзаро боғлиқлигини ифодалайди. Иқтисодий категориялар - доимо такрорланиб турадиган иқтисодий жараёнлар ва реал ҳодисаларнинг айрим томонларини ифода этувчи илмий-назарий тушунчалар. Иқтисодиётнинг доимий ва бош масаласи - эҳтиёжларнинг чексизлиги ва иқтисодий ресурсларнинг чекланганлигидир. Бу масалани тўғри тушуниш учун, энг аввало, эҳтиёж нималигини, унинг турларини билиш зарурдир. Инсоннииг яшаши ва камол топиши, умуман инсониятнинг ривожланиши учун керак бўлган ҳаётий воситаларга бўлган зарурати иқтисодиёт назарияси фанида эҳтиёж деб аталади. Барча ҳаётий эҳтиёжлар (иқтисодий, ижтимоий, маданий, маънавий, сиёсий эҳтиёжлар) ичида ижтимоий-иқтисодий эҳтиёжлар алоҳида ўрин тутади. Бу эҳтиёжлар кишиларнинг яшаши, меҳнат қилиши ва ҳаёт кечириши учун моддий неъматлар ҳамда хизматларга заруратдан иборат бўлади. Шу жиҳатдан олганда ижтимоий-иқтисодий эҳтиёжлар моддий ва маънавий эҳтиёжларни ўз ичига олади. Моддий эҳтиёжлар, бу аввало, кишиларнинг ўзларига фойдали бўлган моддий неъматларни харид қилиш ва фойдаланишга бўлган заруратдир. Булар истеъмол учун зарур бўлган кўплаб ҳаётий предметларни (озик-овқат, кийим-кечак, турар-жой) ва зеб-зийнат буюмларини (тақинчоқ, атир-упа, енгил автомобиль ва ҳ.к.) ўз ичига олади. Маънавий эҳтиёжлар кишиларнинг билим ва дам олиш, маданий савиясини ошириш, малака-маҳоратга эга бўлиш, ҳар хил хизматлардан баҳраманд бўлиш каби моддий кўринишга эга бўлмаган кўплаб ҳаётий заруратларни ўз ичига олади. Эҳтиёжлар якка тарзда ва биргаликда қондирилиши мумкин. Бу эса эҳтиёжнинг табиатига ва уни қондирувчи объектлар хусусиятига боғлиқ.. Шундай буюм ва хизмат турлари борки, улардан фақат биргаликда фойдаланиш мумкин. Масалан, таълим олиш бинолари, касалхоналардан, дам олиш жойларидан бақраманд бўлиш, спорт ўйинлари ва кўнгилочар томошаларни биргаликда кўриш кабилар шулар жумласидандир Download 15.58 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
ma'muriyatiga murojaat qiling