Хўжалик ва атир совуни сифат кўрсаткичлари
Download 68 Kb.
|
- Bu sahifa navigatsiya:
- Совун ишлаб чиқаришда ёғли хом ашё сарфини меъёрлаш
- Совун пиширишда ёғ кислоталарининг сарф меъёри, кг/т
Хўжалик ва атир совуни сифат кўрсаткичлариСовунлар сифатининг асосий кўрсаткичларидан бири ёғ кислоталар миқдоридир. Совунни мукаммал маҳсулотлигини аниқлаш учун “сифат сони” (С.с.) кўрсаткичи киритилган. Сифат сони (С.с.) – бу совун бўлагидаги ёғ кислоталар миқдорини билдиради. У қуйидаги формула бўйича аниқланади: С.с.= M*Yok; 100 Бу ерда: m–совун бўлагининг оғирлиги, г; Yo.k.- ёғ кислоталар миқдори, %; Стандарт бўйича оғирлиги 400г 60% ли хўжалик совунининг сифат сони 2406г;72%-ли совун учун (бўлак оғирлиги 250г);1804гга тенгбўлади. Болалар совуни ва I – III гуруҳ массаси 100г бўлган атир совунлари учун сифат сони 751г., 80% ли учун 801г. га тенг. Ёғ кислоталарини миқдорига қараб совун сифат сонини ростлаш учун совун бўлагининг оғирлиги тўғриланади. Совунни муҳим кўрсаткичларидан бири ёғ кислоталарнинг титри ҳисобланади. Хўжалик совуни учун бу кўрсаткич 35-420С; атир совун учун 36- 410С бўлиши лозим. Титрнинг камайиши совуннинг эрувчанлигини ва сарфини кўпайтиради. Хўжалик совунда эркин ишқор миқдори 0,2% гача, атир совунда 0,1% гача, Na2СО3 нинг миқдори хўжалик совунида 1,0% гача, атир совунда 0,3%гача бўлиши керак. Совун таркибида эркин ишқорни миқдорини кўпайиши терини қуруқланишига ва матони парчаланишига олиб келади. Совунланмаган ёғ ва бошқа моддаларнинг миқдори хўжалик совунида 2-3,5%, атир совунда 1-2% бўлади. Атир совунда шунингдек натрий хлор миқдори ҳам чегараланади, у 0,7% дан ортиқ бўлмаслиги керак. Акс ҳолда, совунни қайишқоқлиги ёмонлашади ва механик ишлов берилган совун юзасида ёриқлар пайдо бўлади. Совунни асосий кўрсаткичларидан бири уни сувли эритмадаги кўпириш қобилияти ҳисобланади. Бу кўрсаткич совунни 0,5%ли эритмасини силкитиб аралаштирганда ҳосил бўладиган кўпик устунининг баландлиги билан тавсифланади. Хўжалик совуни учун кўпикни бошланғич ҳажми камида 300мл, атир совун учун 300-350мл бўлиши керак. Совун ишлаб чиқаришда ёғли хом ашё сарфини меъёрлаш1 т хўжалик ва атир совунлари олишда ёғ кислоталар сарф меъёри совундаги ёғ кислоталар, чиқинди ва ишлаб чиқаришдаги йўқотишлар миқдори билан аниқланади. Совунишлабчиқаришдақуйидагичиқиндивайўқотишлармавжуд: Совун пишириш натижасида буғ-газ аралашмаси билан; билвосита пишириш усулида совун ости ишқори билан; қуритиш натижасида буғ-ҳаво аралашмаси билан чиқиб кетиши; механик йўқотишлар (тўкилиш, суркалиш, ускуналардаги йўқотиш ва бошқалар). Совун ишлаб чиқаришда ҳар хил турдаги мойли хом ашёларни меъёрлаш ва қайд қилиш 100% ли ёғ кислоталар ҳисобида олиб борилади. Жадвалда ҳар хил турдаги совун ишлаб чиқариш учун ёғ кислоталарнинг ўртача сарф меъёри келтирилган. Совун пиширишда ёғ кислоталарининг сарф меъёри, кг/т
Download 68 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling