Урду жисмоний маданият факультети «Умумий жисмоний тарбия» кафедраси ўқитувчилари п ф. н. В рахимов, п ф. н. А шариповлар томонидан


Баскетбол ҳимоя тактикасининг тавсифномаси


Download 1.64 Mb.
bet8/164
Sana27.09.2023
Hajmi1.64 Mb.
#1688508
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   164
Баскетбол ҳимоя тактикасининг тавсифномаси

Ўйин тактикаси




Ҳимоя тактикаси




Якка ҳаракатлар




Гуруҳли ҳаракатлар




Жамоали ҳаракатлар




Тўпсиз ўйинчига қарши ҳаракат




Тўпли ўйинчига қарши ҳаракат




Икки ўйинчининг ўзаро ҳаракатлари




Уч ўйинчининг ўзаро ҳараатлари




Консентрацияланган ҳимоя (танланган)




Бўлиб юборилган (тарқоқ) ҳимоя




Тўпни олишга қарши ҳаракат



Бўш жойга чиқишга қарши ҳаракат




Тўпни ўйнашга қарши ҳаракат

Саватга ҳужум қилишга қарши ҳаракат




Еҳтиёт қилиш

Узатиш

Сездирмай ўтиш

Тўпни гуруҳ бўлиб олиш




Учликка қарши




Кичик саккизликка қарши



Кесишиб чиқишга қарши

Иккиланган тўсиққа қарши




Икки ўйинчини тўқнаштиришга қарши

Шахсий ҳимоя тизими




Зона ҳимоя тизими

Аралаш ҳимоя тизими

Шахсий прессинг тизими

Зона прессинги тизими






Вариантлар


Гуруҳ ҳаракатлари. Яхши ҳимоя фақат гуруҳдаги баскетболчиларнинг ҳаммаси келишиб ҳаракат қилганларидагина амалга ошиши мумкин. Бу икки ёки уч ҳимоячидан биронтаси қийин вазиятга тушиб қолганда, унга ёрдам беришга қаратилган ўзаро ҳаракатлардир. Асосий гуруҳли ҳаракатлар ҳимоячилар ҳужумчилардан сон жиҳатдан кам ёки улар тенг бўлган пайтларда бажарилади. Сон жиҳатдан тенг бўлганда бажариладиган ҳаракатларга ўйинчи алмашиш, сирғаниб ўтиш, шитдан қайтган тўпни егаллашни ташкил қилиш ва гуруҳ бўлиб тўпни тортиб олишлар киради.
Ў й и н ч и а л м а ш и ш деб ҳимоячиларнинг таъқиб қилаётган ҳужумчиларни алмашишларига айтилади. Бу ҳимоячиларнинг бирортаси ўзига беркитилган ҳужумчини тўсиб тура олмаган ёки уни шитга ўтказиб юбориганида қўлланилади.
С и р ғ а н и б ў т и ш – ўйинчи алмашиш мақсадга мувофиқ бўлмаган пайтларда қўлланилади. Чунки ўйинчи алмашган ҳимоячи ноқулай шароитга тушиб қолиши мумкин. Сирғаниб ўтиш кўпинча қарама-қарши ва кесишган чизиқ бўйлаб бажариладиган ҳаракатларда ҳамда ҳужумчилар тўсиқ қўйишга ҳаракат қилган пайтларда қўлланилади.
С т р а х о в к а қ и л и ш битта ёки бир нечта баскетболчининг ўз жамоа шеригига рақибни таъқиб қилиш учун ёрдам берадиган ҳаракатларидир. Марказий ҳужумчини таъқиб қилишни страховка қилиш енг кўп қўлланилади. Буни ўрта ва узоқ масофалардан тўпни саватга аниқ ота олмайдиган ҳужумчини таъқиб қилаётган баскетболчи амалга ошириши мумкин.
Ш и т д а н қ а й т г а н т ў п н и е г а л л а ш у ч у н ў з а ро ҳ а р а к а т л а р ҳужумчиларни тўп сапчиши еҳтимоли бўлган жойларига ўтказмаслик мақсадида ташкил қилинади. Бунинг учун ҳимоячилар майдонда учбурчак шаклида жойлашадилар. Учбурчакнинг асосини шчитнинг ўнг ва чап томонидан жойлашган икки ҳимоячи, унинг учини жарима майдончасига кириб келган учинчи ҳимоячи ташкил қилади.
Г у р у ҳ б ў л и б т ў п н и о л и б қ ў й и ш ҳимоячиларнинг қанчалик фаол еканликларини кўрсатадиган ҳаракатдир. Бу жамоа баскетболчилардан дадилллик, усталик ва чаққонлик билан ҳаракат қилишни талаб қилади. Бунда вазиятлар қарама-қарши ва кесишган чизиқлар бўйлаб бажариладиган ҳаракатларда ва зонали ҳимоя тизими қўлланилганда яратилади.
Р а қ и б л а р с о н ж и ҳ а т д а н т е н г б ў л м а г а н п а й т л а р д а бир ҳимоячи икки ёки уч ҳужумчига икки ҳимоячи уч ёки тўрт ҳужумчига, уч ҳимоячи тўрт ёки беш ҳужумчига қарши ҳаракат қилишга мажбур бўладирлар. Бундай ҳоллар ўз шитига томон чекиниш пайтида ва бевосита шит тагида учраши мумкин.
Жамоа ҳаракатлари. Ҳимояда жамоа уч тизим: шахсий, зонали ва аралаш ҳимоя тизими бўйича ҳаракат қилади. Бу тизимлар қаршилик кўрсатиш тамойилларига қараб фарқланади. Ҳар бир тизим ҳимоя ҳаракатларининг бир неча бўлимларини ўз ичига олади. Бу бўлимлар ҳам, асосан, рақибга қаршилик кўрсатилаётган қисм ва ҳимоячининг фаоллиги билан фарқ қилади. Шу нуқтайи назардан қараганда, ҳар бир ўйин тизими уч асосий бўлимга ажратилади.
З и ч л а ш т и р и л г а н ҳ и м о я. Бунда ҳимоячиларнинг бевосита сават яқинида фаол ҳаракат қилишлари кўзда тутилади. Жарима майдончасининг ичида тўп қабул қилишга интилаётган ёки тўп билан ҳаракат қилаётган баскетболчига катта еътибор берилади. Шунга кўра таъқиб қилаётган ҳужумчи тўпдан ва саватдан қанчалик узоқ бўлса, унинг ҳимоячиси ундан шунчалик узоқ масофада жойлашади.
Т а р қ о қ ҳ и м о я. Бунда тўпли баскетболчига қарши ва майдоннинг ҳар қандай қисмида тўп олишга интилаётган ҳужумчига қарши тўп учун фаол курашилади. Ҳимоячилар ҳужумчилардан 1-1,5 метр оралиғидаги масофада ёки уларга жуда яқин жойлашишлари мумкин.
П р е с с и н г бутун майдон бўйлаб қаршилик кўрсатиш билан тавсифланади. Ҳужумчиларнинг майдонда жойлашишларидан ва тўпли ёки тўпсиз бўлишлиқларидан қатъий назар, ҳимоячилар ҳужумчиларга жуда яқин жойлашиб, уларга қарши жўшқин ҳаракат қиладилар.
Жамоа ҳаракатларининг муваффақиятли чиқиши учун қуйидагилар катта аҳамиятга ега: 1) ҳамма ҳужумчиларининг тезлик билан бир вақтнинг ўзида ҳимояга ўтишлари; 2) ҳар бир баскетболчининг ҳимоянинг танланган бўлими бўйича ўзи ва жамоадош шерикларининг вазифа ва ҳаракат дастурларини аниқ билиш; 3) жамоанинг ҳамма аъзолари томонидан ўйиннинг шу онлари учун қабул қилинган ҳимоя ҳаракатларининг бажарилиши; 4) баскетболчиларнинг ҳимоядаги ҳаракатлари яхши самара келтиришига ишонишлари ва ҳимояда фаол ҳаракат қилишга психологик тайёр бўлишлари;
Ш а х с и й ҳ и м о я. Бу тизимининг асосида жамоанинг ҳар бир баскетболчиси зиммасига рақиб жамоасининг маълум баскетболчиси ҳаракатларига жавобгар бўлиш ётади.
Шахсий ҳимоянинг афзалликлари қуйидагилардан иборат: 1) майдоннинг ҳар андай жойида ҳужумчига қарши фаол курашиш имкони борлиги; 2) жамоа баскетболчиларини уларнинг рақиблардан бўйлари, тезкорликлари, техник, тактик, руҳий тайёргарликлари бўйича устунликларига қараб ҳимоя учун тақсимлаш истиқболи борлиги; 3) айрим баскетболчиларнинг яхши кўрган усулларига қарши катта самара берадиган қарши усулларни қўллаш имкониятларининг мавжудлиги.
Шахсий ҳимоя бир қатор камчиликларга ҳам ега. Булар қуйидагилардан иборат: 1) агарда ҳужумчи ҳимоячидан жисмоний ёки техник тайёргарлиги бўйича устун бўлса, бу ҳолда уни якка курашда ютиш имкониятининг бўлиши; 2) тўсиқларга ва олдиндан ўрганилган мураккаб ҳаракатларига қарши курашнинг кам самаралилиги; 3) ҳимоячининг тарқоқ бўлимида ва прессингда ўзаро ёрдам учун шароитнинг қийинлиги; 4) тез ёриб ўтиш учун турғун старт ҳолатларининг йўқлиги.
З и ч л а ш т и р и л г а н ш а х с и й ҳ и м о я яқин масофалардан саватга қилинадиган ҳужумнинг олдини олиш ва қайтаришга мўлжалланади. Бу усул шит тагида юқори, аммо узоқ масофалардан кам самара билан ҳаракат қиладиган жамоаларга қарши қўлланилганда яхши натижа беради.
Бу бўлимнинг афзаллиги: 1) ўзаро самарали ёрдамнинг катта имкониятлари борлиги; 2) жуда баланд бўйли марказий ҳужумчиларга қарши ва шчит остида тўп учун курашни тўғри ташкил қилишдир. Бироқ унинг камчиликлари: а) шитдан узоқлашган баскетболчиларнинг еркин ҳаракат қилишлари; б) мураккаб ҳаракатлар бошланғич фазасини қаршиликсиз ташкил қилиш имконияти борлиғидан иборат.
Т а р қ о қ ҳ и м о я ҳар қандай масофалардан тўпни саватга отишга ва мураккаб ҳаракатли ҳужумни ташкил қилишга қарши ҳаракатларни таъминлаш учун қўлланилади. Бунда майдон ярмининг ҳамма қисмларида фаол қаршилик кўсатилади.
Бу усулнинг асосий афзалликлари: 1) ҳар қандай масофалардан саватга тўп отишга қаршилик кўрсатиш имкониятларининг борлиги; 2) рақиб мураккаб ҳаракатининг бошланишида қаршиликнинг мавжудлигидир.
Камчиликлари: 1) рақиб учун шит томонига якка ўтишга кўп имкониятларининг туғилиши; 2) марказий ҳужумчини таъқиб қилишда ва умуман, ҳимояда ўзаро ёрдам беришнинг қийинлашиши.
П р е с с и н г замонавий баскетболда ҳимоя ҳаракатларининг енг кенг тарқалган бўлимидир. У майдоннинг ҳамма қисмларида рақиб ҳужумининг ривожланишига қаршилик кўрсатишга, уларни техник хатоларга йўл қўйишга мажбур қилишга, тўпни олиб қуйиш учун ҳамма имкониятларини ишлатишга мўлжалланган.
Шахсий прессинг қўлланилаётган жамоа олдига икки вазифа қўйилиши мумкин: 1) ҳужумнинг тез, мураккаб ҳаракатларни ривожланишини тўхтатиш; 2) шитга қараб силжиётган рақибдан тўпни олиб қуйиш.
Шахсий прессингнинг муваффақиятли қўлланиши қуйидагилар билан белгиланади: 1) баскетболчиларнинг, биринчи навбатда, тўпсиз ҳужумга қарши шиддатли курашга чоғланганлиги; 2) тўпни егаллашга қаттиқ интилиши; 3) тезкорлик ва чидамлиликнинг юксак даражада ривожланганлиги; 4) оёқларнинг бенуқсон ишлаши ва тўпни егаллаш усулларининг самарадорлиги; 5) ўйинчи алмашганда ва тўпли баскетболчига гуруҳ бўлиб ҳужум қилинганда ўзаро бир-бирини тушуниш; 6) жамоа таркибидаги баскетболчилар тайёргарлигидаги бир хиллик.
Асосий камчиликлари: 1) ҳимоячилар ҳаракатларидаги таваккалчилик айрим пайтларда рақибнинг қаршиликсиз қайта ҳужумни якунлашга олиб келиши; 2) асаб ва жисмоний енергиянинг кўп кетиши; 3) ўзаро ёрдамни ташкил қилишнинг қийинлиги; 4) ҳимоячиларнинг биронтаси хатога йўл қўйилган тақдирда бутун тузимнинг бузилиши; 5) юксак техникага ега бўлган баскетболчиларнинг якка ёриб ўтишларига ва аниқ ташкил қилинган тез ёриб ўтишларига қаршилик кўрсатишнинг қийинлаги.
З о н а л и ҳ и м о я. Бу тизим билан ҳимоя ҳудудий тамойилда ташкил қилинади. Зонали ҳимояда баскетболчилар майдоннинг маълум қисмларига жавобгар ҳисобланадилар.
Зонада ҳимоянинг афзалликлари: 1) яқин масофалардан отилаётган тўпларга қарши ҳимоянинг самарадорлиги; 2) бўйлари баланд баскетболчиларга қарши курашишларни мақсадга мувофиқ ташкил етишнинг имкониятлари мавжудлиги; 3) тўсиқлар самарадорлигининг жуда камайиши ва ҳимоячилар жойлашувиларининг доимийлиги сабаби мураккаб ҳаракатли тез ёриб ўтишни ташкил қилишда кенг имкониятларнинг борлиги.
Камчиликлари: 1) узоқ масофалардан отиладиган тўпларга қарши курашнинг қийинлиги; 2) ҳужумчиларнинг қобилиятлари ва имкониятларига қараб ҳимоячиларни тақсимлашнинг мумкин емаслиги; 3) ҳужумни якунлаш учун заиф участкаларнинг бўлиши; 4) ҳимоячиларнинг майдонда секин ва ўзаро келишмасдан ҳаракат қилишлари натижасида зона «узилиб», хавфли йўлакларнинг пайдо бўлиши; 5) тез ёриб ўтишга қарши самарадорликнинг камлиги; 6) айрим баскетболчиларнинг ҳаракатлари учун бўладиган шахсий маъсулиятнинг йўқлиги.
Майдоннинг қайси қисмида қаршилик кўрсатилаётганига қараб зонали ҳимоя уч бўлимга бўлинади: зичлаштирилган зона, тарқоқ зона ва зонали прессинг. Ҳимоячиларнинг зоналарда дастлабки жойлашиши қуйидаги шаклларда бўлиши мумкин: 2-3; 3-2; 2-1-2; 1-3-1; 1-2-2; 2-2-1.
З и ч л а ш т и р и л г а н з о н а баскетболчиларнинг ўз саватлари яқинида тўпланиб, ҳимоя уюштиришлари билан тавсифланади.
Баскетболчилар тўпни йўқотганларидан сўнг тезлик билан орқага қайтиб, жарима майдончаси олдиндаги туриш ҳолатларига (дастлаб келишилгандек) жойлашиб оладилар.
Т а р қ о қ з о н а. Бунда тўп йўқотилгандан сўнг олдинги қатордаги баскетболчилар рақибнинг иккинчи гуруҳидаги баскетболчилар яқинида қоладилар ва чекинаётиб, уларнинг ҳужум уюштиришларини қийинлаштирадилар.
З о н а л и п р е с с и н г ҳимоя ҳаракатларининг енг шиддатли, ҳужумчилар учун катта қийинчиликлар туғдирадиган шаклидир. Худди зонали ҳимояга ўхшаб, бунда асосий куч тўпли баскетболчига қарши қаратилади. Зонали прессингда уч фаза ажратилади. Биринчиси – тўп майдонни чегаралаб турган чизиқларнинг орқасидан ўйинчига киритилаётган ёки шчитдан қайтган тўп егалланганда ҳимоячиларнинг ҳаракатларидир. Баскетболчиларнинг ўз шчитлари томонга чекинаётган пайтдаги ҳаракатлари иккинчи фазани ташкил қилади. Учинчи фазанинг ҳаракатларига ҳимоя қилинаётган саватга яқин жойлардаги ҳаракатлар киради.
А р а л а ш ҳ и м о я. Бунда ҳимоя ҳаракатларининг икки тамойили бирга қўшилади. Жамоанинг айрим баскетболчилари рақибнинг айрим баскетболчилари ҳаракати учун шахсан жавобгар бўлсалар, бош ҳимоячилар еса фақат ажратилган самарада ҳаракат қилиб, рақибга қаршилик кўрсатадилар. Жамоада баланд бўйли ёки узоқ масофалардан саватга аниқ тўп ота оладиган ва шчит томонга яхши ўта оладиган ҳамда шчит тагига хавфли тўп узатишларни бажара оладиган, рақиб баскетболчига самарали қаршилик кўрсата оладиган ҳимоячилар бўлмаса, бундай пайтда аралаш ҳимоя қўлланилгани маъқул.

Download 1.64 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   164




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling