Урду жисмоний маданият факультети «Умумий жисмоний тарбия» кафедраси ўқитувчилари п ф. н. В рахимов, п ф. н. А шариповлар томонидан
Махсус жисмоний тайёргарлик (МЖТ)
Download 1.64 Mb.
|
Махсус жисмоний тайёргарлик (МЖТ)
МЖТ деганда танлаб олинган спорт турининг ўзига хос хусусиятларига мос равишда амалга ошириладиган ва юксак спорт натижаларига еришишни таъминлпайдиган, спортчининг жисмоний сифатлари ва функсионал имкониятларини бир мақсадга қаратилган тарзда ривожлантириш жараёни тушунилади. МЖТ ўйин усуллари техникасини егаллаб олишга, тактик ҳаракатлар самарадорлигини оширишга, спорт формасини егаллашга, шунингдек, психик тайёргарликнинг такомиллаштиришга ёрдам беради. МЖТ нинг асосий мақсади – бу куч-қувватни, тезкорликни ва бошқа жисмоний сифатларни бир-бири билан ўзаро алоқада ва яхлит ҳолда максимал даражада ривожлантиришдан иборат. Ушбу вазифани ҳал етмоқ учун махсус тайёргарлик машқлардан фойдаланилади. Ушбу машқлар асосан катта зўриқиш билан, ҳаракатларни мувофиқлаштириш билан боғлиқ бўлган машқлардан ташкил топган бўлиб, улар айни бир вақтда ҳаракат суръати ва ритмини ҳам тартибга солади. Техник-тактик характердаги машқлар ҳаракатли спорт ўйинлари бундай вазифани бажариш учун кўпроқ даражада мувофиқ келади. УЖТ ва МЖТ ўртасидаги чегара анча шартли бўлиб, уларнинг организмга таъсир кўрсатиш самараси кўп жиҳатдан фойдаланилаётган машқдан кўра қўлланилаётган методга боғлиқ бўлади. МЖТ шуғулланувчиларнинг УЖЦига асосланади. Спортчи олдига қўйган вазифани бажариш учун умумий ривожланиш бўйича муайян бир даражани қўлга киритиганидан кейингина киритиш мумкин. Бу гап бир йиллик тайёргарлик сиклига ҳам, кўп йиллик тайёргарликнинг айрим босқичларига бирдек таалуқлидир. Ҳозирги замон баскетбол ўйинида органимзнинг иш қобиляити юқорида даражада бўлиши ёхуд мускул фаолиятининг турли режимларида намаён етган вақтда махсус чидамлилик сифатларининг мавжудлиги тобора кўпроқ аҳамият касб етмоқда. Шу билан бирга баскетбол спортчидан яна бошқа бир қатор сифатлар ривожланган бўлишини талаб қилади. Бу сифатлар – тезликка, чидамлилик, тўсатдан катта куч-қувват ишлатиш, чаққонлик ва епчиллик сингари сифатлардан иборат бўлиб, тренировка воситалари танлаш вақтида буни ҳисобга олиш керак. Махсус чидамлилик – бу асосан енергия (аероб-анаероб енергиялари) таъминотининг аралаш характери билан вужудга келтириладиган жисмоний сифатдир. Ушбу сифатни такомиллаштириш анча узок вақт – катта ва ўта интенсивлик билан ўзгариб турадиган характердаги машқларни то 150 минутга қадар бажарилишини талаб қилади. Юриш ва югуриш қийин бўлган нотекис жойлар бўйлаб кросс йўли билан югурган вақтда, тезликни ўзгартириб гоҳ секин, гоҳ тез югуриш усули билан машқ қилганда, турли ўйинлар ўтказилган вақтда мана шундай жуда катта интенсивлик билан ташкил етилган режимларда ишлашга тўғри келади. Анаеробик чидамлилик даражасининг юксалишига максимал қувват билан бажариладиган машқлар ёрдамида – масалан, тоғ ва тепаликлар томон югуриш иложи борича, оғирроқ юк кўтариб туриб, стартга чиқиш ва тезликни ошириб кўриш, кўп марта сакраб-сакраб югуриш машқлари ёрдамида еришиши мумкин. Махсус тезкорлик. Баскетбол уйинида спорт ҳаракатларининг муваффақияти оддий ва мураккаб ҳаракат реаксияларининг тез бажарилиши билан, бир жойдан иккинчи жойга ўтиш тезлиги билан ҳаракат модели вазиятини ташқи кўринишини тасаввур қилган ҳолда, унга реаксия кўрсатиш тезлиги билан боғлиқ бўлган якка ҳаракатлар орқали белгиланади. Тезкорликнинг ривожлантирилиши ҳаракатларни марказлаштириб бошқариш оперативлигини оширишни ҳамда тегишли ижро механизмларини функсионал тартибда такомиллаштирилишини талаб қилади. Махсус куч тайёргарлиги. Иш (ҳаракат) сарфлаш катталиги бевосита намоён бўладиган куч қобилияти инсоннинг психик сифатлари сафарбар етилиши билан, мотор тизими, мускул-мушаклар ва бошқа физиологик системалар функсияси билан боғлиқ бўлган организмнинг яхлит реаксияси орқали таъминланади. Каттагина оғриликдаги буюмларни кўтариб, куч тайёргарлиги машқлари бўйича тренировкалар ва шу мақсадда ўша машқларнинг унча кўп бўлмаган миқдорда қайта-қайта (такроран) бажарилиши органимздаги тезкорликни таъминловчи бир талай мускул толаларини ишга сафарбар қилади. Айни бир вақтда унча оғир бўлмаган буюмларни кўтариб бажариладиган машқлар ва бу машқларнинг кўп миқдорда такрорланиши мускул фаолиятини активлаштиради. Портловчи куч – бу тўсатдан пайдо бўладиган куч бўлиб, у спорт фаолияти шароитида, мускуллар изометрик ва динамик режимда ишлаган вақтларда намоён бўлади. Бунда ташқи кучлар таъсирини, катталиги жиҳатдан турлича бўлган тўсиқларни йенгиб ўтилаётган шароитларда портлаш кучи, айниқса, яққол намоён бўлади. Портлаш кучининг намоён бўлиши кўп жиҳатдан мускулларнинг муайян машқни бажариш олдидаги ҳолатига боғлиқ бўлади. Тезлик кучи- бу ташқи қаршилик- унча катта бўлмаган тўсиқларни тез ҳаракат қилиб енгиб ўтиш шароитида намоён бўлади ҳамда максимал куч - ғайрат сарфланиши орқали тезлик кучи таъминланади. Худди ана шу максимал куч мускулларнинг старт кучини ва тобора тезлашиб борадиган кучини белгилаб беради. МЖТнинг воситалари ва усуллари. Бажариладиган машқлар МЖТ воситалари ҳисобланади. Бу машқлар, биринчидан, организмнинг иш режими бўйича мусобақа машқларига мувофиқ келади, иккинчидан, организмга машқлантирувчи таъсир кўрсатади, организмда илгари мавжуд бўлган функсионал имкониятларни оширади, учунчидан, техник- тактик маҳоратни такомиллаштириш учун зарур енергия базасини таъминлайди. МЖТ воситарини танлаш вақтида амалий жиҳатдан динамик мувофиқлик принсипига амал қилиш лозим. Бундай воситалар мусобақа машқларига ўхшаган бўлиши ҳамда қуйидаги мезонларга: мускуллар гуруҳига- яъни мазкур машқда қатнашадиган ва ишга солинадиган мушаклар гуруҳига, харакат амплитудаси, ва йўналишига, ҳаракат тезлигига мувофиқ келмоғи керак. Мана шундай баъзи бир мезонлардан келиб чиққан ҳолда, дастлабки ҳолат қандай бўлиши, ташқи каршилик катталиги ва бошқа омиллар белгилаб олинади. Ушбу воситаларни такрорлаш усули машқларни ҳаракат характеристикасининг сифат жиҳатдан у ёки бу даражадан у ёки бу даражада юқорироқ тарзда бажарилишини назарда тутади. Шунинг учун машқларни такрорлашнинг умумий сони чарчоқ ҳолати ортиб бориши муносабати билан сезиларли ҳаракат самарадорлиги, сезиларли даражада сусайган ва пасайган пайтдан бошлаб чеклаб - чегаралаб тўхтатилади. Машқларни такрорлаш вақтлари ўртасидаги дам олиш паузалари организмнинг иш қобилятини тиклаб олиш учун йетарли бўлмоғи керак. Бундай иш қобиляти режалаштирилган машқнинг сифатли тарзда бажара оладиган даражада оптимал ҳолга келтирмоғи керак. Спортчининг тайёргарлик тизимида такрорлаш усули, одатда, шуғулланувчилар организмига машқлаштирувчи таъсир кўрсатадиган йўналишни амалга оширади ва бу йўналиш спортчининг функсионал имкониятларининг мавжуд даражасини анча оширади. Давра усули – бу интервал усулининг бир варианти ҳисобланади. У интервал усулидан турли машқлантирувчи йўналишдаги машқлардан фойдаланиш ва мускуллар ишининг камроқ интенсивлиги ҳисобига спортчи организмига нисбатан кўпроқ ва ҳар томонлама таъсир кўрсатиши билан фарқ қилади. Қўшма усул- МЖТ, спортчиларнинг техник ва тактик тайёргарлигини бир бутун- яхлит ҳолда қўллаш тўғрисидаги методик ғояни англатади. Бу ғоя шундай восита ва усулларни амалга оширишни назарда тутадики, улар орқали МЖТ вазифалари билан спорт техникаси елементларини такомиллаштириш вазифаси бир вақтда бажарилиши таъминланади. Бунда МЖТ воситалари уларнинг динамик жиҳатдан мувофиқ келиши тамойили асосида танлаб олинади. Мусобақалашув фаолиятини моделлаштириш усули организмнинг машғулот вақтида унинг йиллик сиклининг муайян босқичларида мусобақалар учун характерли бўлган хусусиятларга максимал даражада яқинлаштириш ҳисобига организм иш режимини интенсивлаштирилишини назарда тутади. Ушбу усулнинг моҳияти мусобақалашув машқларини яхлит ҳолда ва юксак даражада, лекин ўзлаштирилган спорт интенсивлиги даражасида ҳамда мусобақанинг шартлари ва қоидаларини ҳисобга олган ҳолда бажарилиши ифода етади. МЖТнинг назорат усули махсус ҳаракат режимида бажарилган машқларнинг ушбу режимига нисбатан спортчи организми қай даражада тайёр еканлигига баҳо бериш даврига, специфик машқларнинг интенсив машқлантирувчи таъсирига баҳо бериш тадбирларини қўшиб бажарилишини назарда тутади. Назорат усулида яхлит машқлар, уларнинг соддалаштирилган вариантлари ёки ҳаракат структураси жиҳатдан ва енергия билан таъминланиш режимига кўра ўша яхлит машкларга яқин турадиган машқлар бажарилади. Фақат натижаларга қараб баҳо бериладиган машҳур иш амалиётидан фарқли равишда, назорат усули машқ ва машғулотлар вақтида спортчи организмида содир бўладиган енг муҳим функсионал сифат ўзгаришларнинг бутун бир мажмуасини қайд етиб боришни назарда тутади. Download 1.64 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling