Урду жисмоний маданият факультети «Умумий жисмоний тарбия» кафедраси ўқитувчилари п ф. н. В рахимов, п ф. н. А шариповлар томонидан


Download 1.64 Mb.
bet13/164
Sana27.09.2023
Hajmi1.64 Mb.
#1688508
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   164
Таянч тушунчалар
Жисмоний тайёргарлик, сифатлар, кўникма, малака, юклама, машқлар, моҳорат, УЖТ, куч, тезкорлик, чидамлилик, епчиллик, чаққонлик, егилувчанлик, МЖТ, спорт формаси, махсус чидамлилик, махсус тезкорлик, махсус куч, портловчи куч, тезлик кучи.
Назорат саволлари
1.Жисмоний тайёргарлик.
2.Умумий жисмоний тарбиянинг мақсади ва вазифалари.
3.Жисмоний сифатлар.
4.Жисмоний сифатларининг ўзаро боғлиқлиги.
5.Умумий жисмоний тайёргарликда машқларни танлаш.
6.Махсус жисмоний тайёргарликнинг мақсади ва вазифалари.
7.УЖТ ва МЖТнинг ўзаро боғлиқлиги.
8.Махсус жисмоний сифатлар.
9.Махсус жисмоний тайёргарликнинг воситалари ва усуллари.
Фойдаланилган адабиётлар
1.Қасимов А.Ш., Расулев О.Т., Исматуллайев Х.А. Баскетбол. Ўқув қўлланма. Тошкент, 1986.
2.Расулев О.Т. Баскетбол. Олий ўқув юртлари учун дарслик. Тошкент, 1998.
3. Расулев О.Т, Соколова Н.Д., Исматуллайев Х.А. Баскетбол. Ихтисос курси бўйича дастур. Ташкент, 1993.
4.Зациорский В.М. Физические качества спорцмена, «ФиС», 1970.
5-Мавзу: Мусобақаларни ташкил қилиш ва ўтказиш
Режа
1.Мусобақалар турлари.
2.Мусобақа ўтказиш усуллари:
а)айланма усул;
б)чиқиб кетиш усули;
д)аралаш усул.
3.Мусобақа низоми.
Мусобақалар турлари
Мусобақалар ўқув тренировка ишининг давоми ҳисобланади. Улар спортчи билан мураббийни сермашаққат ишига якун ясайди. Мусобақалар қатнашчиларини ҳар хил тайёргарлиги даражасини аниқлашга ёрдам беради, техник ва тактик такомиллашишни рағбатлантиради. Мусобақаларда қатнашиш жараёнида ўйинчиларда интизомлик, ҳамжиҳатлик, ўзининг манфаатларини жамоа манфаатларига бўйсундириш ва ўзининг устидан бошқара билишни, ғалаба қозонишда тиришқоқлик ва кучли иродани, жамоа олдидага маъсулият ҳисларини тарбиялайди.
Баскетбол бўйича мусобақалар фақат жамоавий бўлиши мумкин. Ташкилий шакл бўйича расмий (асосий) ва ўртоқлик (кўмакчи) мусобақаларга ажратишади.
Расмий мусобақаларга алоқадор деб Олимпия ўйинлари, Жаҳон биринчиликлари, Европа, Осиё, Ўзбекистон биринчиликлари ва ҳ.к. мусобақалар ҳисобланади. Ғолиб чемпион унвони билан тақдирланади. Кубок учун мусобақалар уларда максимал сон жамоаларни қатнашишини таъминлаш учун ва қатнашувчиларнинг сонига қарамасдан, ғолибни қисқа вақт ичида аниқлаш учун ўтказилади.
Ўртоқлик учрашувлари деб жамоалар тайёргарликни ҳар хил даврида ўзаро келишиб ўтказиладиган мусобақага айтилади (улар баъзан асосий мусобақалардан олдин ўтказилади). Ҳозирги вақтда айрим шаҳарларда ва ҳалқаро ўртоқлик учрашувлар анънага айланиб қолган. Улар спорт ўйинларини омма орасида тарғиб қилишга ёрдам беради, ҳар хил халқлар орасида дўстона муносабатни ривожлантиради.

Download 1.64 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   164




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling