Халқаро муносабатларда иккиламчи санкциялар омили хусусида


Download 28.7 Kb.
bet1/4
Sana05.09.2023
Hajmi28.7 Kb.
#1673185
  1   2   3   4
Bog'liq
Худойқулов У Сакция


Халқаро муносабатларда иккиламчи санкциялар омили хусусида

Олинган маълумотлар таҳлили шуни кўрсатмоқдаки халқаро муносабатларда иккиламчи санкцияларни кўллаш кучли давлатларнинг асосий қуролига айланиб бормоқда.


Хусусан дунё давлатлари, юридик шахслар ёки шахсларга санкция қўйилган томонлар билан ҳамкорлик қилганликлари ёки аълоқалари учун экстратерриторал равишда қўлланиладиган иккиламчи санкцияларнинг сони ортиб бормоқда.
Мълумот учун: Иккиламчи санкциялар - бу бирламчи санкциялар қўлланилган мамлакатлар билан савдо қилувчи хорижий компаниялар ёки жисмоний шахсларга нисбатан қўлланиладиган иқтисодий санкциялар. 
Иккиламчи санкциялар учинчи шахслар - давлатлар, тижорат ташкилотлари ва жисмоний шахсларнинг бошқа давлат томонидан чиқарилган санкцияларга дучор бўлган мамлакатлар билан савдо қилишига йўл қўймаслик учун мўлжалланган. Бирламчи ва иккиламчи санкцияларнинг асосий фарқи шундаки, иккиламчи санкциялар учинчи шахсга эмас, балки маҳаллий субъектларга нисбатан қўлланилади.
Хозирда халқаро муносабатларда иқтисодий санкциялар бир қанча мақсадларда қўлланилмоқда:
- мамлакатнинг ҳарбий салоҳиятини бузиш ёки чеклаш, алоҳида қурол ва ҳарбий техника ишлаб чиқариш учун иқтисодий базани қисқартириш;
- ҳарбий ҳаракатларни олдини олиш ёки давлатни ҳужумкор ҳаракатлардан сақлаб қолиш;
- сиёсий режимни ўзгартириш ёки давлатнинг сиёсий тизими беқарорлик ҳолатида ушлаб туриш;
- мамлакат сиёсатни мўътадил ўзгартириш.
Қўшма Штатлар иқтисодий санкциялардан энг фаол фойдаланмоқда, бу эса АҚШ долларининг жаҳон иқтисодиётидаги ҳукмрон роли билан изоҳланади.
Хусусан халқаро ҳисоб-китобларда долларнинг юқори улуши мамлакатнинг ички ва хорижда санкциялар режимларининг бузилишини аниқлаш қобилиятини оширади, АҚШ санкцияларини четлаб ўтиш эҳтимолини минималлаштиради. Масалан, жаҳон валюта заҳираларининг деярли 60% АҚШ валютасида сақланади. Бу глобал бозордаги барча ўйинчиларни АҚШ санкциялари режимига риоя қилишга мажбур қиладиган омил саналади.
Шунингдек АҚШнинг иккинчи даражали санкцияларининг катта қисми Эрон ва Шимолий Кореяга тегишли. Санкциялар Эроннинг ўз нефтини глобал миқёсда сотишини қийинлаштирди ва Эроннинг ядро қуролини яратишини қийинлаштириш учун мўлжалланган. 
Маълумот учун: Сўнгги ўн йил ичида АҚШнинг Эронга қарши санкциялар режими бошқа режимларга қараганда анча тез-тез бузилди. АҚШ Молия вазирлиги жазо чораларини қўллаган 312 қоидабузарликдан 107 таси Эронга тўғри келади. Кубага - 67, Суданга - 58, Оммавий қирғин қуролларининг тарқалишига қарши кураш дастурига - 16, Бирмага - 15, гиёҳванд моддалар савдосига қарши курашиш дастурига 13.

Download 28.7 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling