Режа Ҳорижий давлатлар билан замонавий ҳамкорликларнинг бошланиши Ўзбекистон-Англия давлатлари ҳамкорлиги Ўзбекистон-Франция давлатлари ҳамкорлиги Ўзбекистон-Германия давлатлари ҳамкорлиги 1


Download 22.98 Kb.
Sana12.11.2023
Hajmi22.98 Kb.
#1767490
Bog'liq
3-семинар


Ўзбекистоннинг АҚШ ва Европа давлатлари билан ҳар томонлама алоқалари.
Режа
1.Ҳорижий давлатлар билан замонавий ҳамкорликларнинг бошланиши
2.Ўзбекистон-Англия давлатлари ҳамкорлиги
3.Ўзбекистон-Франция давлатлари ҳамкорлиги
4.Ўзбекистон-Германия давлатлари ҳамкорлиги
- 1 -
Ўзбекистон Республикаси ташқи сиёсатининг ҳозирги замон талаблари даражасига камол топишида ЎзР Вазирлар Маҳкамасининг 1992 йил 25 майдаги “Ўзбекистон Республикаси Ташқи Ишлар Вазирлиги фаолиятини қайта ташкил этиш масалалари тўғрисида”ги Фармони ҳамда шу фармон асосида ЎзР Вазирлари Маҳкамасининг 1994 йил 16 мартда чиқарган “Ўзбекистон Республикаси Ташқи Ишлар вазирлиги фаолиятини ташкил этиш ва такомиллаштириш тўғрисида”ги қарори алоҳида аҳамият касб этади.
Республикамизнинг халқаро фаолиятида Америка Қўшма Штатлари ва Европа билан ўзаро алоқаларини йўлга қўйиш алоҳида ўрин эгаллади. Дунёнинг энг қудратли мамлакати ҳисобланган АҚШ собиқ СССР парчаланиб кетгач ёш мустақил давлатлар билан муносабатларини янги босқичга кўтарди. Ўзбекистон билан Америка Қўшма Штатлари ўртасида дастлабки алоқалар 1992 йил 15 февралда АҚШ давлат котиби Жеймис Бейкернинг Ўзбекистонга расмий ташрифи билан бошланди. Ана шу тариқа икки давлат ўртасида дипломатик алоқалар ўрнатилди. Тошкентда 1992 йил 16 март куни мустақил Ўзбекистондаги дастлабки ҳорижий давлат элчихонаси – АҚШ элчихонаси очилди. Ўзбекистонда АҚШ элчихонасининг очилиши катта аҳамиятга эга бўлиб, икки давлат ўртасидаги ҳамкорлик шу мамлакатлар халқлари фаровонлиги йўлида хизмат қилди. 1992 йил АҚШ билан Ўзбекистон муносабатларининг энг юқори даражада ривожланган давр бўлиб тарихда қолди. Чунки сиёсий, иқтисодий алоқалар бу даврда жадал ривожланди. Бу эса Американинг Ўзбекистонга катта ишонч билан қараётганлигидан далолат беради. 1993 йил 14 сентябрда АҚШ давлати департаментининг махсус топшириқлар бўйича элчиси Строб Талбот Ўзбекистонда бўлди ва Ўзбекистон билан ҳамкорлик қилиш масалаларида суҳбатлашди. 1993 йилда мамлакатимиз пойтахтида Американинг жаҳонга машҳур “ЭППЛ” корпорацияси ваколатхонаси очилди. Шахсий компьютерлар ишлаб чиқариш соҳасида дунёда етакчи ҳисобланган бу корпорация Марказий Осиё бозоридан мустаҳкам ўрин эгаллади. 1994 йил апрелдан бошлаб эса “Кристолтейчинтернейшинл инс” компьютер техникаси етказиб бериш бўйича Американинг йирик компанияси Тошкентга компьютерлар ва уларнинг жиҳозларини тўғридан-тўғри келтира бошладилар. 1993 йил сентябрда Президентимиз Нью-Йорк шаҳрига ташриф буюриб БМТ Бош Ассамблеяси Кенгаши ишида қатнашиб, БМТ Бош котиби Бутрос Ғолий, АҚШ Президенти Б.Клинтон ва америкалик йирик тадбиркорлар билан учрашиб суҳбатлашганда, АҚШда таълим олаётган ўзбекларнинг ҳам қувончи кўкка етди. Ўзбекистон Республикаси Президенти И.А.Каримов “Ньюмонт Майнинг” фирмаси раҳбариятининг “Плаза” Меҳмонхонасида ўтказган учрашувида 60 дан ортиқ нуфузли ишбилармон (бизнесмен)лар билан учрашди. 1995 йил 6 апрелда АҚШ Мудофаа Вазири Уильям Перри Ўзбекистонга келди. Ўзбекистоннинг НАТО “Тинчлик йўлида ҳамкорлик” дастурида иштироки муҳокама қилинди. АҚШ армияси ўқув-машқ марказида тинчликни таъминлаш мақсадида ўтказилган ҳарбий машқларда Ўзбекистон Қуролли Кучлари взводи иштирок этди. Мамлакатимиз биринчи Президенти И.Каримов БМТ юбилей сессияси кунларида АҚШ вице-президенти Альберт Гор билан учрашди. Бу учрашувда жаҳон ва минтақавий хавфсизлик масалалари икки давлат ўртасидаги ҳамкорликларини ривожлантириш тўғрисида фикр алмашди. Ўзбекистонда 1996 йил бошларигача америкалик сармоядорлар иштирокида 200 та ўзбек-америка қўшма корхонаси ташкил топди. Тошкентда Американинг 28 та компания, фирма ва банки ўз ваколатхоналарини очган. Ўзбекистон Президенти И.Каримов бошлиқ давлат делегациясининг 1996 йил 23-28 июн кунлари АҚШда бўлиши Ўзбекистон ва Америка муносабатларини янги поғонага кўтарди. И.А.Каримов АҚШ Президенти Билл Клинтон билан учрашди. Учрашувда икки мамлакат ўртасида муносабатларни чуқурлаштириш, томонлар манфаатига дахлдор бўлган сиёсий, иқтисодий хавфсизлик масалалари муҳокама этилди. “Бизнинг Вашингтонга келишдан мақсадимиз – Ўзбекистоннинг имкониятлари салоҳиятини чинакам таништиришдан, сизни, ишбилармонлар дунёсини, жамоатчиликни ва агар керак бўлса, АҚШ ҳукуматини Ўзбекистонда яхши бизнес қилиш мумкин ва зарур эканлигига, биз нафақат иқтисодиётда, балки, бошқа соҳаларда ҳам ишончли шериклар бўла олишимизга ишонтиришдан иборатдир”1 – деган эди Биринчи Президентимиз И.А.Каримов.
1996 йил 25 июн куни Ўзбекистоннинг АҚШдаги элчихонаси очилди. Бу маросимда Ўзбекистоннинг Биринчи Президенти И.А.Каримов И.А.Каримов, АҚШ Мудофаа вазири У.Перри, энергетика вазири Г.О.Лири, АҚШ давлат департаментининг МДҲ давлатлари бўйича вакили Ж.Коллинз қатнашди. Ўзбекистон Президенти И.Каримов АҚШдаги ҳорижий хусусий сармоядорлар корпорацияси (ОПИК)нинг Вашингтондаги қароргоҳида ўтказилган брифингда нутқ сўзлаб, Ўзбекистонда чет эл сармоялари ва бизнеси учун яратилган қулай иқтисодий, ҳуқуқий, сиёсий шароитлар тўғрисида ахборот берди. Шундай қилиб, Ўзбекистон Президенти бошчилигидаги давлат делегациясининг АҚШдаги ташрифи катта амалий натижалар билан тугади. Жумладан: “Ўзбекнефтгаз” миллий корпорацияси билан “Энрон” корпорацияси, Ўзбекистон ташқи иқтисодий фаолияти миллий банки билан “Кейс” корпорацияси ўртасида “Ўзбекнефтгаз” корпорацияси билан “Тексако”, “Энрон Ойл Газ Интернейшнл” ўртасида, Ўзбекистон Давлат геология қўмитаси билан “Ньюмонт Майнинг” ва “Мицуи” корпорациялари ўртасида шартнома ва битимлар имзоланди.
- 2 -

Маълумки ҳозирги даврда жаҳоннинг энг илғор ва иқтисодий жиҳатдан тараққий этган давлатлари Европа ва Америкада жойлашган. Бу илғор давлатлар жумладан Англия билан ҳар томонлама ҳамкорликни ривожлантириш республикамиз халқ хўжалиги тараққиёти учун муҳим аҳамиятга эгадир.


Ўзбекистоннинг Биринчи Президенти И.А.Каримов Европа ва Америкадаги энг йирик ва ривожланган давлатлар Швейцария, Финландия, Германия, Франция, Англия, Голландия, Австрия ва АҚШга қилган расмий давлат ташрифлари, бу мамлакатлар билан ўзаро фойдали ва дўстона муносабатларнинг ўрнатилишига ҳамда иқтисодий ва маданий алоқаларнинг ривожланишига кенг йўл очди. Маълумки, Шўро ҳукумати йилларида бу давлатлар билан алоқалар у даражада ривожланмаган эди. Чунки мафкуравий тўсиқ ҳалақит берарди. Мустақиллик бу мафкуравий тўсиқларни йўқ қилди ва натижада кўптомонлама ўзаро ҳамкорлик кучайди.
Ўзбекистон Республикаси ўзининг йигирма йиллик тарихи давомида бутун дунёнинг, жумладан Европанинг иқтисодий жиҳатдан ривожланган давлатларидан бири бўлган Буюк Британия билан ҳар томонлама ҳамкорликни йўлга қўйиб келмоқда.
Ўзбекистоннинг Европани иқтисодий жиҳатдан ривожланган давлатлари билан алоқаларининг ривожланиши мамлакатимиз иқтисодиётига катта таъсир қилди. Чунки ишлаб чиқариш кучларини ривожлантиришнинг бир неча омили бор: биринчиси, бу корхоналарни ишлаб чиқариш маблағлари ҳисобига ривожлантириш, кенгайтириш; иккинчидан эса, давлат бюджети ҳисобидан янги корхоналарни бунёд этишдир. Учинчидан, кредит ресурсларидан фойдаланиб, корхоналар қуриш, ташқи кредит ресурсларини, шунингдек ташқи сармоялар ҳисобига ишлаб чиқаришни ривожлантиришдир. Ўзбекистонда мана шу учинчи йўлга, қўшма корхоналарни кўплаб қуришга алоҳида эътибор берилди.
Республикамизнинг Европа давлатлари билан ҳамкорликка интилиши билан бир қаторда бир гуруҳ ҳорижий ширкат ва компанияларнинг янги бозор ва савдога эга бўлиш учун қилган ҳаракатлари ҳам катта роль ўйнади ва натижада амалий ҳамкорлик бошланди.
1993 йил январ ойининг охири ва феврал ойи бошида Республикамиз Президенти Давосдаги жаҳон иқтисодий анжуманида иштирок этди ва Ўзбекистон учун ўзаро манфаатли ҳамкорлик йўлларини, иқтисодий юксалиш истиқболларини белгилаб олиш имконини берадиган интеграция жараёнлари кучайиб бораётганлиги тўғрисида сўзлаб, минтақанинг қудратли иқтисодий салоҳиятига эга бўлган мустақил давлатлари хом ашё етказиб беришдан қисқа муддатда тайёр маҳсулот ишлаб чиқаришга ўтиши лозимлигини таъкидлади. Бу даврга келиб ҳорижий сармояларни рағбатлантириш натижасида жаҳондаги 65 давлат фирмалари билан 900 дан зиёд қўшма корхона1 ташкил этилган ва фақат ҳорижий сармоя билан 53 та корхона рўйхатга олинган эди. Германия, Франция, Англия, Голландия, Австрия, Корея Республикаси, Хитой, Индонезия, Малайзия, Ҳиндистон билан сармояларни рағбатлантириш ва ўзаро ҳимоя қилиш тўғрисида икки томонлама битимлар тузилгани халқаро ҳамкорликни мустаҳкамлашда муҳим аҳамият касб этади.
“Ўзбекистоннинг халқаро ташкилотлар билан ҳамкорлиги ҳам узоқ муддатли, ҳам қисқа муддатли аҳамиятга эга бўлган энг муҳим вазифаларни бирга қўшиш мақсадларидан келиб чиқиб амалга оширилди ва келгусида ҳам шундай бўлиб қолади... Биз дунёнинг бир қанча мамлакатларида савдо уйлари очдик. Ўзбекистон билан АҚШ, Буюк Британия, Германия ўртасида, ҳамда республикамиз билан фаол ҳамкорлик қилишдан манфаатдор бўлган бошқа мамлакатлар ўртасида баҳамжиҳатлик асосида савдо-саноат палаталари барпо этилди” – деган эди Президентимиз Ислом Каримов. Хуллас бир сўз билан айтганда Ўзбекистоннинг йўли ва мақсади аниқ. Бу йўл, бу мақсад – жаҳондаги барча давлатлар билан ҳар томонлама алоқаларни йўлга қўйиш ҳамда ривожланган мамлакатлар сафидан тезроқ ўрин олишдан иборат.


- 3 -
Ўзбекистон Республикасининг Европа давлатлари, жумладан Франция билан ҳар томонлама ҳамкорлик алоқалари йилдан-йилга ривож топмоқда. Агар Европа давлатларига назар ташлайдиган бўлсак, Франция ҳудудида одамлар жуда қадим замондан, тахминан 1 миллион йилдан буён яшаб келмоқда. Милоддан аввалги VI-V асрларда Франция ҳудудининг деярли барча қисмида кельт қабилалари яшаган. III-IV асрларда Галлияни герман қабилалари босиб олиб, унинг ҳудудида бир қанча давлатларни ташкил қилди. Улар орасида энг каттаси Франк давлати эди (“Франция” франелар номидан келиб чиққан).
Франция юксак даражада ривожланган индустриал – аграр мамлакат. Жаҳондаги энг ривожланган етти давлатлардан бири Франция саноат ишлаб чиқариш бўйича АҚШ, Япония, ва Германиядан сўнг дунёда 4-ўринни эгаллайди. Француз аҳолисининг 90 фоиздан кўпроғи французлар, 3,5 миллион муҳожирлар бор, 4 миллион мусулмонлар бор. Расмий тили – француз тилидир. Ўзбекистон ва Франция давлатлари ўртасидаги дипломатия муносабатлари 1992 йил февралда ўрнатилган бўлса-да мамлакатлар орасидаги алоқалар узоқ тарихга бориб тақалади. Франция қироли Карл VI де Валуа (1368-1422) ва Амир Темур давридаги ўзаро савдо-сотиқ ва дўстона муносабатларга оид ёзишмалар бизга маълум.
1992 йил Франциянинг Ўзбекистондаги элчихонаси, 1995 йил Ўзбекистоннинг Франциядаги элчихонаси ўз фаолиятини бошлагач, ўзаро алоқалар, делегацияларнинг ташрифлари йўлга қўйилди. Икки томонлама алоқалар ривожланишининг тамал тошлари Ўзбекистон Республикаси Президенти И.Каримовнинг 1993 йил октябрида Францияга давлат ташрифи пайтида қўйилган бўлиб, унда бир қатор шартномаларга имзо чекилди. Жумладан, Ўзбекистон Республикаси ва Француз Республикаси ўртасидаги дўстлик ва ҳамкорлик тўғрисидаги шартнома, ҳукуматлар ўртасида инвестицияни ҳимоялаш ва ўзаро ривожлантириш ҳақидаги битим, ҳукуматларнинг маданий ва илмий-техникавий ҳамкорлик тўғрисидаги битими ва бошқалар шулар жумласидандир.
Президентимиз 1993 йил октябр ойида Франциянинг Париж шаҳрида сўзлаган нутқларида айтилган сўзлар иккала мамлакат халқлари ўртасида илиқ муносабатларга асос бўлди десак адашмаймиз: “Ўзбекистон Франция халқига зўр эҳтиром ва ҳурмат билан қарайди. Ўзбеклар ва французларни эзгулик, меҳмондўстлик, қувноқлик, тинчлик ва фаровонликка интилиш каби муштарак миллий хусусиятлар яқинлаштиради. Биз Вольтер ва Руссонинг ўлмас меросини, француз адиблари Бальзак, Золя асарларини ўзбек тилида ўқиб, таҳсин айтамиз. Француз рассомлари Ренуар, Гоген чизган суратларни кўриб завқланамиз. Жорж Бизе, Марис Равель, Клод Дебюссининг мислсиз мусиқаси, Эдит Пиаф, Шарль Азнавурнинг ажойиб овози кўплаб ўзбекистонликларни мафтун қилади”.


- 4 -
Маълумки Германия бугунги кунда Европадаги энг йирик мамлакатлардан биридир. Шундай экан Германиядек йирик ва манфаатли давлат билан ўзаро тенг ҳуқуқли ва мустаҳкам алоқа ўрнатиш мамлакатимизни тараққий этган давлатлар қаторидан муносиб жой олишига ёрдам беради. Бугунги кунда Германиялик ишбилармонлар Ўзбекистон билан ҳамкорлик алоқаларини янада кенгайтиришни истайдилар. Ўзаро муносабатларнинг турли соҳаларига бағишлаб ўтказилаётган учрашувлар, йиғилишлар, халқаро анжуманлар ана шундан далолат беради. Айниқса, Ўзбекистон Республикаси Президенти И.А.Каримовнинг 1993 йил апрел-май ойларидаги Германияга қилган расмий амалий сафаридан сўнг икки мамлакат ўртасидаги алоқалар янада ривожланиш босқичига қадам қўйди. Ислом Каримовнинг Германия Президенти Р.Фон Вайцзенкер, канцлер Г.Коль ва бошқа давлат, сиёсат, жамоат арбоблари, ишбилармонлар доираси вакиллари билан учрашув ва музокараларида ўзбек-герман ҳамкорлигининг деярли ҳамма жиҳатлари қамраб олинди.
ГФРнинг Ўзбекистондаги фавқулодда ва Мухтор элчиси Маттлас Майер таъкидлаганидек, “Тарих ва ўзликни англаш эгизак тушунчалар бўлиб, тўғридан-тўғри Ўзбекистон ва Германияда ҳар икки мамлакатнинг ўзгариб турадиган тарихи заминида моҳиятли маъно тарзида намоён бўлади. Маданият ва анъана тарихнинг бир бўлаги янглиғ муайян халқ ўзлигида акс этган қизил ип каби тасаввур уйғотади. Маданият ва анъана хоҳ босқинчилик тартиботи сингари изтиробли даврлар бўлсин, хоҳ уруш воқеалари ва ёки ич-ичидан ўз-ўзини вайрон ва пароканда этувчи жараёнлар бўлсин бутунлай унутилиб кетмайди. Биз худди шу Ўзбекистонда мустақилликка эришилгандан сўнг уйғониш даври кечаётганлиги, узоқ даврлар мобайнида унутилган деб ҳисобланган, аммо асрлар давомида шаклланган анъаналар ва диний қадриятлар яна қайта аҳамият касб этаётганлигини дилдан ҳис қилмоқдамиз. Шу билан бирга айни замонда жамоа муносабатларининг маслаҳатлашув элементлари билан боғлиқ патриархал тизимлар рад этилиб, четга сурилмоқда. Бундай омиллар биз меҳмон бўлиб турган мамлакатда ўзликни англашга бўлган интилишдан келиб чиқмоқдаки, бу ўз навбатида ўз-ўзидан равшанки, бошқалардан ажралган ҳолда ривожланиб бўлмайди, балки ташқи таъсирлар равнақи учун кўмак бериши табиийдир.
Ўзбекистон илгари замонлардаги ўз тобелигидан тамомила қутилиш уринишларини сезиларли тарзда кўрсатиш истаги ва келажак сари ўз йўлини топиш ҳаракатида бўлаётганлигини намоён қилмоқда. Немислар ва ўзбеклар кўпгина ишларда ҳамкор. Мен энг аввало мамлакатда ҳамма соҳа ва даражада бизга ишонч билдирилаётганлигини олқишлайман. Бизнинг ушбу мамлакатдаги барча соҳалардаги тадқиқотимиз ошкора тажриба алмашиш асосига қурилмоқда. У келажакка йўналтирилган ишончли ҳамкорликка хизмат қилади
Download 22.98 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling