Халқаро муносабатларда иккиламчи санкциялар омили хусусида


тоифадаги компонентларни экспорт қилиш, Россия бозорига двигател ҳажми 1,9


Download 28.7 Kb.
bet4/4
Sana05.09.2023
Hajmi28.7 Kb.
#1673185
1   2   3   4
Bog'liq
Худойқулов У Сакция

15 тоифадаги компонентларни экспорт қилиш, Россия бозорига двигател ҳажми 1,9 литрдан ортиқ бўлган янги ва ишлатилган автомобилларни, шунингдек, электр ва гибрид транспорт воситаларини экспорт қилиш, рухсат этилган товарларни Европа Иттифоқидан ташқарида ишлаб чиқара олмаслиги учун интеллектуал мулк ҳуқуқларини ёки тижорат сирларини учинчи мамлакатларга сотиш, литсензиялаш ёки ўтказиш, Россиядан тиркамалар ва ярим тиркамаларнинг киритилиши, Россия нефтини “Дружба” қувурининг шимолий тармоғи орқали Германия ва Полшага ташиш кабилар ўрин олган.

Маълумот учун: Ҳозир Россия — дунёнинг энг санкцияланган мамлакати:2023 йилнинг 16 феврал ҳолатига кўра, Россияга нисбатан 14 минг 81 та санкциялар жорий этилган. Бу КХДРга нисбатан санкциялар сонидан 7 баробар, Эронга қўлланган санкцияларга нисбатан 3,5 баробар кўп. Солиштириш учун: Куба — 208, Мянма — 510, Венесуела — 651, Шимолий Корея — 2 077, Сурия — 2 608, Эрон — 3 616 та санкцияга эга. 2014-йилдан бери (22-февралдан кейингилари ҳам қўшилган) Россияга энг кўп санкция қўллаган мамлакат АҚШ — 1 194 та санкция. Канада — 908 та, Швейсария — 824 та, Европа Иттифоқи — 766 та санкция қўллаган.


Шунингдек Ғарб санкциялари ва нархларнинг юқори чегараси жорий этилиши ортидан Россиянинг 2023 йил январида нефт ва газ экспортидан даромадлари ўтган йилнинг мос даврига нисбатан қарийб 40 фоизга қисқарган.
Хусусан Украинага босқин бошланганидан кейинги даврда Россия учун нефт экспортини деверсификатсия қилиш имконияти чекланиб, Ҳиндистон ва Хитойга боғлиқлик ниҳоятда кучайган.
Маълумот учун: 2023 йил январ ойидаги кўрсаткичларга кўра, Россия нефт экспортининг 57 фоизи (Хитой – 31 фоиз, Ҳиндистон – 26 фоиз) ушбу икки мамлакат ҳиссасига тўғри келган. 2021 йил апрел ойида бу кўрсаткич 10 фоизни (Хитой – 9 фоиз, Ҳиндистон – 1 фоиз) ташкил этганди.
Айни пайтда Россияда бу икки бозордаги талаб ўзгаришига қарши кучли инструментлар мавжуд эмас.
Хулоса қилиб айтганда бугунги кунга келиб давлатлараро муносабатларда иккиламчи санкцияларнинг рольи ортиб, кучли давлатларнинг асосий қуроли воситасига айланиб бормоқда. Бу ҳолат эса кучли давлатлар томонидан санкция кўйилган мамлакатлар билан савдо қилишда иккиламчи санкцияга тушиб қолмаслик учун, қўйилган санкциялар пакети билан доимий танишиб боришни талаб этади.



Download 28.7 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling