3-мавзу: “жисмоний сифатларни тарбиялаш методикаси”


Download 28.38 Kb.
bet1/3
Sana01.11.2023
Hajmi28.38 Kb.
#1738854
  1   2   3
Bog'liq
3 маъруза

3-МАВЗУ: “ЖИСМОНИЙ СИФАТЛАРНИ ТАРБИЯЛАШ МЕТОДИКАСИ”




Режа:
1. Жисмоний сифатларни тарбиялашнинг ижтимоий асосланиши.
2. Асосий тушунча ва атамаларга тавсиф.
3. Жисмоний қобилиятларнинг ривожланиш конуниятлари.


Мавзуга оид таянч ибора ва тушунчалар: Жисмоний сифатлар, ҳаракат сифатлари, психомотор сифатлар, жисмоний сифатларнинг хар томонламалиги, жисмоний сифатларнинг гармониклиги, жисмоний қобилиятлар жисмоний сифатларнинг ривожланишининг гетеронхронлиги босқичлиги, фазавийлиги, ривожланишнинг кўчиши.


1 – асосий савол бўйича ўқитувчининг мақсади:
Жисмоний сифатларни тарбиялашнинг ижтимоий зарурлигини асослаб бериш.

Идентив ўқув мақсадлари:



    1. Жисмоний сифатларни тарбиялашнинг моҳиятини англаб етади.

    2. Жисмоний сифатларни тарбиялаш кандай ижтимоий вазифаларни хал этишини гапириб беради.

    3. Жисмоний сифатларни тарбиялаш ижтимоий ахамиятга эга эканлигини асослаб беради.

1 – асосий саволнинг баёни:
Гудак тугилиши биланок ирсий томондан маълум жисмоний имкониятлар йиғиндисига эга булади. Организм тузилиши ва органларнинг биологик етилиши билан бу имкониятлар инсоннинг турли жисмоний хусуситялари сифатида ривожланиб боради. Ирсий дастур натижасида ортирилган жисмоний хусусиятлар хамма вакт хам боланинг булгуси механат фаолитятига жисмоний тайергарлигини таъминлай олмайди, чунки бу нарса жамият ишлаб чикариш характерининг прогрессив ўзгаришига боғлиқдир. Жисмоний тарбиянинг таркибий қисми сифатида жисмоний сифатларни тарбиялаш жараёни қуйидаги ижтимоий асосланган вазифаларни хал этишга каратилган:
а) шахсни хар тамонлама ва гармоник ривожлантириш.
Б) организмнинг ижтимоий –иктисодий шароитларга юкори чидамлилигини таъминлаш;
В) организмнинг адаптацион хусусиятларини ошириш.
Усиб келаётган авлодни такомиллаштиришга куйиладиган педагогик таъсирлар тизимининг бир тармоги сифатида жисмоний сифатларни тарбиялаш инсоннинг жисмоний ва аклий ижодий кучларидан жамият эхтиёжлари йўлида янада тулаконли фойдалниш имконини беради.
Жисмоний сифатларини тарбиялаш жараёнининг йўналиши ва мазмуни жисмоний тарбиянинг ижтимоий конуниятлари билан асосланади.. Шундай килиб, жисмоний сифатларни тарбиялашнинг ижтимоий асослари қуйидагиларда намоен булади:

  • жамиятнинг хар тамонлама жисмоний ривожаланишга эга, жисмоний сифатлари юкори даражада булган ва мехнат фаолиятига функционал тайёр фукароларга булган эхтиёжини кондириш;

  • педагогик жараёнининг йўналиши ва методологик асосини ташкил этувчи жисмоний тарбиянинг ижштимоий конуниятларига буйсуниши билан ;

  • жисмоний сифатларнинг ижтимоий суровларга мослигини назорат қилувчи талаблар комплексининг мавжудлиги билан.


Download 28.38 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling