3-мавзу: “жисмоний сифатларни тарбиялаш методикаси”


Download 28.38 Kb.
bet2/3
Sana01.11.2023
Hajmi28.38 Kb.
#1738854
1   2   3
Bog'liq
3 маъруза

Назорат саволлари:

  1. Жисмоний сифатлар ирсий томонидан хам болага ўтадику, нима учун уларни яна тарбиялаш зарур?

  2. Жисмоний сифатларни тарбиялаш кандай ижтимоий вазифаларни ҳал килади?

  3. Жисмоний сифатларни тарбиялашнинг ижтимоий зарурлигини асослаб беринг.

2–асосий савол бўйича ўқитувчининг мақсади:
Жисмоний сифатлар, жисмоний қобилиятлар ва улар билан боғлиқ асосий тушунчаларга тавсиф беринг.
Идентив ўқув мақсадлари:
2.1. «Жисмоний сифатлар» тушунчасига тавсиф бера олади.
2.2.Жисмоний сифатларни тавсифловчи умумий ва махсус таркибий қисмлар ҳақида тушунчага эга булади.
2.3. «Ҳаракат» ва «Психомотор сифатлар» атамаларининг мазмунини очиб бера олади.
2.4. Жисмоний сифатларни тарбиялаш жараёнига тавсиф беради.
«Жисмоний қобилиятлар» атамасининг моҳиятини гапириб беради.
2– асосий саволнинг баёни:
Тарбия назариясида инсоннинг ижтимоий, рухий ва жисмоний сифатлари ажратилиб кўрсатилади ва улар тарбиянинг бошқа барча турлари ( аклий, жисмоний, мехнат ва х.к.) билан катъий бирликда тарбияланади.
Жисмоний сифатлар деганда инсоннинг фаол мехнат фаолиятини амалга оширишга жисмонан тайергарлигини билдирувчи биологик ва рухий хусусиятларнинг аниқ ижтимоий асосланган йиғиндиси тушунилади.
Ҳаракат вазифаларини хал этилишини таъминловчи асосий жисмоний сифатлар қуйидагилардир: чидамлилик, куч, тезкорлик, эгилувчанлик, чакконлик.
Жисмоний тарбия жараёнида кўпинча «Ҳаракат» ва «Психомотор» сифатлар атамаси хам ишлатилади. Ҳаракат вазифаларини хал этишнинг самарадорлиги инсоннинг биалогик хусусиятларига боғлиқ булса, ҳаракат сифатлари атамаси ишлатилади. Агарда ҳаракат вазифаларини хал этишда инсоннинг рухий хусусиятлари етакчи булса, «психо мотор сифатлар» атамасидан фойдаланилади.
Жисмоний сифатларни тарбиялаш деганда инсоннинг фаол мехнат фаолиятига ва ватан химоясига жисмонан тайергарлигини билдирувчи биологик ва рухий сифатларини шакллантиришнинг педагогик жараёни тушунилади. Жисмоний сифатларни тарбиялашнинг моддий асоси булиб хар бир инсонга табиатан ато килинган жисмоний қобилиятлар хисобланади.
Жисмоний қобилиятлар деганда организмнинг тузилиши ва органларининг нисбатан тургун тугма ва ортирилган функционал хусусиятлари тушунилади, бу хусусиятларнинг ўзаро биргаликдаги муносабатлари эса ҳаракат бажарилишининг самарадорлигини таъминлайди.
Жисмоний қобилиятларнинг ривожланиши деганда организм тузилиши ва органлари функционал имкониятларининг ирсий ва педагогик таъсир остида ўзгариши жараённининг бирлиги тушунилади.
Жисмоний сифатлар ва жисмоний қобилиятларни мазмуни ҳақидаги юкоридаги фикрлардан қуйидаги хулосани қилиш мумкин:

  • Жисмоний сифатларни тарбиялаш жараёнининг асосида жисмоний қобилиятларни ривожлантириш етади.

  • Жисмоний қобилиятларнинг ривожланиши организм тузилиши ва алохида органларининг функционал ривожланишининг индивудиал имкониятларини намоен қилувчи тугма қобилиятлари билан асосланади.

  • Жисмоний сифатларни тарбиялашга хар хил ҳаракат вазифаларини хал этиш оркали, жисмоний қобилиятларни ривожлантиришга эса ҳаракатни бажариш оркали эришилади.


Download 28.38 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling