Узбекистон республикаси олий ва урта махсус таълим вазирлиги самарканд давлат чет тиллар институти м. Махмудова, У. Отавалиева


Download 0.68 Mb.
bet1/15
Sana09.01.2023
Hajmi0.68 Mb.
#1085755
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   15
Bog'liq
ttex


УЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ ВА
УРТА
МАХСУС ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИ САМАРКАНД ДАВЛАТ ЧЕТ ТИЛЛАР ИНСТИТУТИ
М.Махмудова, У.Отавалиева
ПЕДАГОГИК МАХ.ОРАТ
Олийукув юртлариаро илмий-услубий бирлашмалар фаолиятини мувофиклаштирувчи Республика Кенгаши томонидан укув кулланма сифатида тавсия этилган
Самарканд - 2004

М.Махмудова, У.Отавалиева. ПЕДАГОГИК МАЙОРАТ (Укув кулланма) - Самарканд: СамДЧТИ, 2004, 116 бет.


Ушбу укув кулланмаси педагоглик касбига тайёрловчи университет ва педагогика институтлари, академик лицей ва коллежлар, халк, маорифи ходимларининг малакасини ошириш институт ва курслари укдтувчиларига хамда олий укув юртлари бакалавр ва магистрлар, педагогик йуналишда тадкикот олиб борувчи стажёр, аспирант ларга мулжалланган.
Кулланмада укдтувчи махоратининг таълим-тарбия тизими жараёнидаги урни, мазмуни, роли, принцип ва методлари, педагог фаолияти ва унинг хусусиятлари, педагогик мулокрт ва унинг таъсир этиш методлари, унинг турларининг илмий-назарий ва амалий томонларини чукур ёритиш билан биргаликда, буюк Шарк, мутафаккирларининг педагог махорати тугрисидаги кимматли фикрлари хам келтирилган.

педагогика фанлари номзоди, доцент Д.Р.Ортикрь педагогика фанлари доктори, профессор Н.Шодиев, педагогика фанлари номзоди, доцент Ф. Тогаев

Масъул мухаррир: Тацризчилар:

© Самарканд давлат чет тиллар институти нашри - 2005йил
кулланма материалларини узлаштирилишини енгиллаштириш макрадида, хар бир булимдан сунг таянч иборалар, назорат саволлари, адабиётлар ва семинар, амалий-лаборатория машгулотлари, укдтувчилик касбига оид реферат ва эссе мавзулари келтирилган.

К И Р И Ш


Узбекистон Республикасининг ижтимоий-иктисодий, маънавий сохаларда жахонга юз тутиши, уз тараккиёт йулини белгилаб, бозор иктисоди муносабатларига тобора чукуррок кириб бораётганлиги, бозор иктисодиёти олий ва урта махсус таълим олдига юксак маънавий-ахлокий фазилатларга эга булган, хамма жихатдан ракобатбардош мутахассисларни тайёрлаш вазифасини кундаланг килиб куйди.
Бу вазифаларни хал килмок учун Узбекистон узига хос, уз хусусиятлари ва имкониятларини хисобга олиб, таълим тизимини ислох килди.
Республикада «Кадрлар тайёрлаш миллий дарстури» ва «Таълим тугрисидаги Конун» кабул килинди1.
Бу хужжатларда Узбекистон Республикасида узлуксиз таълим тизими ишлаб чикилди.
Узлуксиз таълим тизими учун укув адабиётларининг янги авлодини яратиш хакида янги концепция яратилди. Бу концепцияда Республика Президенти И.А.Каримов шундай фикрни уртага ташлади: «Хаммамизга аёнки, таълим
дарсликлардан бошланади. Аччик булса хам тан олишга мажбурмиз: деярли барча сохаларда дарсликларимизнинг ахволи бугунги ва эртанги кун талаблари даражасида эмас. Эски колипдан фойдаланиб, эски мафкурадан халос булмасдан болаларимизни янгича фикрлашга ургата олмаймиз, ахир»2.
Хакикатдан хам, олий ва урта умумий таълимни дарсликлар, укув кулланмалар, укув-услубий тавсиялар, укувчи ва талабаларимизни янгича фикрлашга ургатувчи илмий адабиётлар билан таъминлаш даври етиб келди.
Эндиликда халкимизнинг буюк маънавиятини тиклаш ва янада ривожлантириш, миллий таълим ва тарбия тизимини такомиллаштириш, унинг миллий заминини яратиш замон талаби булиб колмокда. Бу ишларни амалга ошириш борасида мутасадди мутахассисларнинг барчалари биргалашиб, катта ишларни амалга оширмокдалар.
Жумладан, Узбекистан Республикаси Олий ва Урта махсус таълим вазирлиги томонидан барча педагог ва укитувчилар, мураббийлар тайёрловчи университетлар, институт ва коллежлар режаларига «Педагогик махорат» фанининг киритилганлиги педагог-укитувчилар тайёрлаш сифатини яхшилаш, замон ва давлат талабларини кондириш йулида куйилган кадамдир.
Мазкур укув кулланма шу талаблар асосида яратилди.
Ушбу кулланма булажак укитувчи ва талабаларни педагогик махоратнинг сирлари билан таништиришда, касбий билим ва кизикишларини шакллантиришга ёрдам беради. Шу максадда муаллифлар узларининг узок йиллик укитувчилик иш тажрибалари материалларидан фойдаландилар.
Кулланмада асосий уринни педагог махоратининг таълим- тарбия жараёнида тутган урни, педагогик техниканинг сирлари, педагогик махоратда кулланиладиган услублар ва уларнинг илмий асослари, педагог фаолиятининг узиги хос хусусиятлари ва шу каби муаммолар илмий ва амалий жихатдан ёритиб берилган.
Укувчи-талабаларнинг бу фанни чукур узлаштиришларини енгиллаш-тириш максадида, хар бир булимдан сунг таянч иборалар, назорат учун саволлар, хамда адабиётлар руйхати келтирилган.
Ушбу укув кулланма республикада биринчи бор яратилаётганлиги учун хам муаллифлар «Педагогик махорат» фани учун укув режаларида белгиланган соатларнинг нафакат назарий кисмини, балки семинар, амалий-лаборатория соатларини бажарилишига амалий ёрдам тарикасида семинар ва амалий- лаборатория, укитувчилик касбига доир реферат мавзулари, хамда таълимнинг янги технологияларидан фойдаланган холда, укувчи- талабаларнинг мустакил фикрлашларини ривожлантирувчи эссе (киска муддатга мулжалланган иншо)лар мавзуларини хам келтиришни лозим топдилар.
Кулланманинг бу кисми ушбу фандан дарс берувчи укитувчиларга катта ёрдам беради, деган умиддамиз.
Мазкур кулланма педагог-укитувчилар тайёрловчи университетлар, институтлар ва коллежларда ушбу фандан дарс берувчи укитувчилар, бакалавр ва магистр боскичида таълим олувчи талабалар, стажёр ва аспирантлар, педагогика коллежи укитувчилари, укитувчилар малакасини ошириш институтлари тингловчилари учун мулжалланган.






I БОБ. ПЕДАГОГИК МАЙОРАТ ВА УНИНГ ТАЪЛИМ-ТАРБИЯ ЖАРАЁНИДАГИ УРНИ

  1. Педагогик махорат ва педагогик фаолият

Махорат сузи, энг аввало, узи эгаллаган касбининг устаси, омилкор, уз ишининг миридан-сиригача биладиган деган маънони англатади.
Махоратли укитувчини эса, иккиламчи уста дейиш мумкин. Чунки укитувчи болалар (шахс) рухияти, унинг ривожланиш конуниятлари ва хусусиятларини чукур билувчи, уларга нимани ургатиш ва кандай ургатиш усулларини эгаллаб олган, таълим- тарбия бериш йуллари ва воситаларини чукур ва хар томонлама эгаллаган шахсдир.
Шундай экан, мустакил Республикамизнинг хар бир вилояти, шахри, туманлари ва кишлокларида таълим-тарбия сохасида эришган умумпедагогик тажрибалари, кобилият ва махоратлари билан фидоийлик курсатиб ишлаётган юзлаб замонавий илгор педагоглар юкоридаги фикримиз далили була оладилар.
Улар узларининг фидокорона мехнатлари ва махоратлари
^ и у с/ и
билан тарбияси кийин, айрим вазиятлар ва айрим оилавий шароитларнинг нобоплиги туфайли, йулдан чикиб кетган, огир ва мушкул хаёт замирига тушиб колиб йулдан адашган болаларни тарбиялашда хам юксак самараларга эришмокдалар.
Демак, бола индивидини онгли, хар томонлама камол топган шахсга айлантириш хам куп жихатдан укитувчига боглик экан.
Хакикатдан хам, педагогик махорат - педагог касбий фаолиятининг энг юкори даражасини таъминловчи шахс хислатларининг мажмуидир.
Муваффакиятли ишламок учун хар бир укитувчи педагогик махорат сирларини билиб олиши зарур.
Педагогик махоратни яхши эгаллаб олган укитувчи оз мехнат сарфлаб, катта натижаларга эриша олади. Ижодкорлик эса хамиша унинг хамкори булади.
Халкимизнинг келажаги, мустакил Узбекистоннинг истикболи куп жихатдан укитувчига, унинг савияси, тайёргарлиги, фидоийлиги, ёш авлодни укитиш ва тарбиялаш ишига булган муносабатига боглик, яъни таълим-тарбия тизимидаги ютукларимиз тулик укитувчиларимиз махоратига боглик эканлигини куриш мумкин.
Шу сабаблар туфайли сунгги йилларда педагогика университетлари, педагогика институтлари, педагогика коллежлари ва х.к. ларда укитувчилар тайёрлашни яхшилашга каратилган купгина ишлар амалга оширилмокда.
Чунончи, булажак укитувчиларнинг касбий тайёргарлик даражасини кутариш, ихтисосига доир фанларни чукур ургатиш ва педагогик махоратни эгаллашларига эътиборни кучайтириш, назарий билимларини амалиётда куллашга ургатиш масалаларига эътибор кучайди. Шунингдек, булажак укитувчиларга педагогика, психология, услубиётга доир фанларни ургатишнинг кулами янада кенгайтирилди. Педагоглар тайёрловчи олий ва урта махсус билимгохларининг режаларига «Педагогик махорат» фани киритилди.
Узлуксиз педагогик таълим гояси амалга оширилиши муносабати билан укитувчилар малакасини ва махоратини ошириш ва уларни кайта тайёрлаш иши давлат ва жамоатчиликнинг диккат марказида булди. Бу тадбирлар университет ва педагогика институтларининг махсус факультетларида, укитувчилар малакасини ошириш институтлари ва факультетларида амалга оширилмокда. Айникса, укитувчиларни фалсафий жихатдан кенг фикрловчи, мулохазали булишларига эътибор берилмокда.
Демак, республикамиз хукуматининг халк таълими сохасида уртага куяётган вазифаларини бажариш куп жихатдан укитувчига боглик экан. Айникса, хозирги шароитда таълим тарбияда кузда тутилаётган максадларга эришиш, укувчиларнинг хилма-хил фаолиятини уюштириш, уларни билимли, одобли, эътикодли, мехнатсевар, баркамол инсон килиб устириш укитувчи зиммасига юклатилгандир.
Укитувчилик шарафли ва жуда мураккаб касб. Яхши укитувчи булмок учун педагогик назарияни эгаллашнинг узигина етарли эмас. Чунончи, педагогик назарияда болаларни укитиш ва тарбиялаш хакида умумий конун-коидалар, умумлаштирилган услубий гоялар баён этилади. Укувчиларнинг ёш ва индивидуал хусусиятларини эътиборга олишнинг узигина етарли булмайди.
Мактаб хаёти, умуман, таълим-тарбия жараёнида педагогик назарияга мос келмайдиган вазиятлар хам учраб туради. Бундай вазиятларда тугри карорга келиш укитувчидан чукур ва кенг билимдонликни, пухта амалий тайёргарликни, юксак педагогик махоратни ва ижодкорликни талаб цилади.
Педагогнинг махорати унинг фаолиятида намоён булади.
Психолог Н.В.Кузьмина ва Н.В.Кухаревларнинг тадкикотларида курсатилишича, педагогик махорат педагогик фаолиятнинг энг юкори даражаси булиб, маълум вактда энг юкори натижаларга эришишда куринар экан1.
Ушбу кулланма муаллифлари узларининг куп йиллик укитувчилик тажрибаларидан келиб чикиб, укитувчининг педагогик махорати- бу унинг услубий санъати, шахсий сифатлари, илмий билимлари, укитувчилик касби куникма ва малакаларининг синтезидир, - деб карайдилар.
Шундай экан, Узбекистон Республикаси умумий таълим мактаблари ва укув юртларида педагогик фаолият билан шугулланувчи хар бир укитувчи олдига куйидаги талаблар куйилади:

  • педагогик фаолиятда кобилиятли, ижодкор, ишбилармон булиш;

  • миллий маданият ва умуминсоний кадриятларни, билимларни мукаммал эгаллаган, маънавий баркамол булиш;

  • Узбекистоннинг мустакил давлат сифатида тараккий этишига ишонадиган, ватанпарварлик бурчини тугри англаган, эътикодли фукаро булиш;

  • ихтисосга доир билимлар, психологик, педагогик билим ва махоратни хамда назарий илмларни мукаммал эгаллаган булиш;

  • укитувчилик касбини ва болаларни яхши курадиган, уларни шахс сифатида ривожланиб, инсон сифатида камол топишига кумаклашадиган булиш;

  • эркин ва ижодий фикрлай оладиган, талабчан, адолатли булиш2.

Демак, педагогик фаолият - ёш авлодни хаётга, мехнатга, Ватан мудофаасига тайёрлаш йулида таълим-тарбия беришга махсус тайёрланган кишиларнинг мехнат фаолиятидир. Шунинг учун хам укитувчилик фаолияти инсон шахсини шакллантиришга каратилганлиги тан олинади.
Кобилият фаолият жараёнида пайдо булади ва ривожланади. У малака ва уддабуронликдан фарк килади. Малака ва уддабуронлик машк, укиш натижаси хисобланса, кобилият эса истеъдод, лаёкат ва зехн, яъни инсон миясидаги анатомик- физиологик хусусият хисобланади. Ана шу табиий заминда кобилият деб аталувчи рухий хусусият тараккий этади.
Педагогик фаолиятни самарали булиши учун укитувчида кобилиятнинг куйидаги турлари мавжуд булиши ва тарбиялаб етиштирилиши лозим:

  1. Билиш цобилияти - фаннинг тегишли сохаларига оид (математика, физика, биология, адабиёт ва х.к. ларга доир) кобилият. Бундай кобилиятга эга булган укитувчи, фанни укув курси хажмидагина эмас, балки анча кенг ва чукуррок билади. Уз фани сохасидаги кашфиётларни хамиша кузатиб боради. Илмий, назарий ва амалий тадкикот ишларини бажаради.

  2. Тушунтира олиш цобилияти - укув материалини укувчиларга тушунарли килиб баён эта олиш, укувчиларда мустакил равишда фикрлаш кобилиятини уйготишдир. Укитувчи зарур холларда укув материалини узгартира олиши, кийин нарсани осон, мураккабни оддий, ноаник нарсани тушунарли килиб укувчиларга етказа олиши керак.

Укувчилар рухиятини хисобга олиш зарур. Кобилиятли педагог укувчиларнинг билим ва камолот даражасини хисобга олади, уларнинг нимани билишлари ва нимани билмасликларини, нимани унутиб куяётганликларини тасаввур этолади. Баъзи укитувчиларга, айникса, тажрибаси кам укитувчиларга укув материали оддий, тушунарли ва кандайдир алохида изохни талаб
U -р С/ KS U
этмайдигандек туюлади. Бундай укитувчилар укувчиларни эмас, балки узларини назарда тутадилар. Кобилиятли, тажрибали укитувчи катталарга аник ва тушунарли булган нарсаларни укувчиларга тушунилиши кийин ва мавхум бир нарса булиши мумкинлигига асосланиб иш тутади. Шунинг учун у баён этишнинг характер ва шаклини алохида уйлаб чикади хамда режалаштиради.
Кобилиятли укитувчи дарс материалини баён этиш жараёнида укувчиларнинг кандай узлаштираётганликларини катор белгилар асосида пайкаб олади ва зарур холларда баён килиш усулини узгартиради. Шунингдек, кобилиятли укитувчи аввал укувчилар диккатини туплаб, кейин дарсни бошлайди.

  1. Кузатувчанлик цобилияти - укувчининг, тарбияланувчи- нинг ички дунёсига кира олиш кобилиятидир.Укувчи шахсини ва унинг вактинчалик рухий холатларини жуда яхши тушуна билиш билан боглик булган психологик кузатувчанликдир. Бундай укитувчи укувчининг рухиятидаги куз илгамас узгаришларни хам тез фахмлаб олади.

  2. Нутц цобилияти - нутк ёрдамида, шунингдек, имо-ишора воситасида уз фикр ва туйгуларини аник ифодалаш кобилияти хисобланиб, бу укитувчилик касби учун жуда мухимдир.

Укитувчининг нутки дарсда хамиша укувчиларга каратилаган булади. Укитувчи янги сабокни тушунтираётган, укувчининг жавобини тахлил килаётган ёки танкид килаётганда хам, унинг нутки укувчиларга каратилган булиши шарт.

  1. Ташкилотчилик цобилияти - биринчидан, укувчилар жамоасини уюштириш, жипслаштиришни; иккинчидан, уз ишини тугри уюштиришни назарда тутади.

Уз ишини ташкил этиш деганда, ишни тугри режалаштира олиш ва уни назорат кила билиш назарда тутилади. Тажрибали укитувчилар вактни узига хос хис этиш ва тугри таксимлай олишни яхши биладилар.

  1. Обру орттира олиш цобилияти - укувчиларга бевосита хиссий - иродавий таъсир курсатиш ва шу асосда обру козона олиш кобилиятидир. Обру факат шу асосдагина эмас, балки укитувчининг фанни яхши билиши, мехрибонлиги, маданиятлилиги ва х.к. лар асосида хам козонилади. Бу кобилият укитувчи шахсий сифатларининг бутун бир йигиндисига, чунончи унинг иродавий сифатларига (дадиллиги, чидамлилиги, катъийлиги, талабчанлиги ва х.к. ларга), шунингдек, укувчиларга таълим хамда тарбия бериш масъулиятини хис этиш кабиларга хам боглик.

  2. Тугри муомала цила олиш цобилияти - болаларга якинлаша олиш, улар билан педагогик нуктаи назардан жуда самарали узаро муносабатлар урната билиш, педагогик маданиятлиликни билдиради.

  3. Келажакни кура билиш цобилияти - уз харакатларининг окибатини кура билиш, тасаввур кила олиш, тарбияланувчида кандай фазилатларни тараккий эттириш лозимлигини олдиндан айтиб бера олиш билан ифодаланади. Бу кобилият педагогик оптимизимга, тарбиянинг кудратига богликдир.

  4. Диццатни тацсимлай олиш цобилияти - укитувчи учун диккатнинг барча хусусиятлари - хажми, кучи, кучувчанлиги, идрок кила олиши кабиларнинг тараккий этиши билан изохланади.

Диккатни айни бир вактда таксимлаш кобилияти укитувчилик учун алохида ахамият касб этади. Кобилиятли, тажрибали укитувчи укув материалини баён килиш мазмуни ва шаклини, уз фикрини (ёки укувчи фикрини) диккат билан кузатади, айни вактда барча укувчиларни куриб туради, толикиш, эътиборсизлик, тушунмаслик аломатларини хушёрлик билан кузатади, интизомсизлик холларини эътибордан кочирмайди, нихоят, уз хатти-харакатларини хам назорат килиб боради.
ГТЧ Л U С/ KS ' '
Т ажрибаси кам укитувчи купинча укув материалини баён килишга берилиб кетиб, укувчиларни эътиборидан четда колдиради, назорат кила олмайди ёки назорат килиб боришга кийналади.
Укитувчи юкорида курсатилган кобилиятлардан ташкари, бир канча ижобий сифатларга - аник максадни кузлаш, катъийлик, мехнатсеварлик, камтарлик каби сифатларга хам эга булиши керак. Бундай хусусиятлар булмаса, урта педагогик даражасидан юкорига кутарила олмайди.
Мактаб ва укув юртларида таълим-тарбия жараёнини самарали булишида юкоридагилардан ташкари, яна укитувчининг касбий сифатлари хам мухим рол уйнайди. Эътикод, одоб, фукаролик бурчини англаш - укитувчининг асосий сифатларидан биридир. Укитувчи узи таргиб килаётган ижобий фазилатларининг шахсий намунасини курсатиши керак.
Болаларга мехр-мухаббат укитувчининг энг мухим фазилатидир. Бу болаларнинг хамма килик-килмишларини кечириш, уларга хушомадгуйлик килиш эмас, балки талабчанлик ва каттиккуллик, адолатлилик билан куйилган мехр-мухаббат булиб, ана шу сифатга эга булган шахс узининг куп вактини ва
Л и -р 1 \J \J \J
кучини болаларга багишлайди. Болалар манфаати йулида уз эхтиёжларини чеклашга хам тайёр туради.
Ижтимоий фаоллик ва фукаролик бурчини англаш укитувчи шахсига хос сифат булиб хисобланади. Хакикий педагог тула маънодаги хакикий жамоатчи булиб, болаларга ижтимоий фаоллик намунасини курсатиши шарт.
Укитувчи ишидаги муваффакиятини кундалик фаолиятида катталар ва болалар, айрим гурух ва якка шахслар билан алокага кириша олиш кобилияти таъминлайди.
Муносабатларда дуч келинадиган турли хил вокеаларга педагогик коидалар нуктаи назаридан догматик муносабатда булиш эмас, балки уларни уз холича идрок этиб, адолатли бахолаш, муносабатда одил булиш укитувчининг обрусини оширади.
Хуллас, обру укитувчилик фаолияти учун зарур омилдир. Обру кишининг чукур билими, юксак ахлокий сифатлари, хаёт тажрибаси, илмий тадкикот ва жамоат ишларида фаол иштирок этиши туфайли орттирилган, купчилик томонидан эътироф этилган нуфузидир.
Педагогик фаолият уз мохиятига кура ижодий характерга эга. Маълумки, инсон олдида бирор муаммо тургандагина ижодкорликка эхтиёж туилади. Укитувчилик фаолияти ана шундай хусусиятга эга. Педагогик ижодкорликнинг асосий мох,иити педагогик фаолиятнинг мацсади ва характери билан боглик;.
Педагогик фаолият киши шахсини, унинг дунёкараши, эътикоди, онги, хулк-атворини шакллантиришдек умумий максадга буйсунган сон-саноксиз педагогик масалаларни ечиш жараёнидир. Укитувчи фаолиятидаги ижодкорлик ана шу масалаларни ечиш усулларида, уларни хал кила олиш йулларини кидириб топа билишида ифодаланади.
Педагогик ижодкорлик манбаи - бу педагогик тажрибадир.
Педагогик тажриба муаммоли вазиятларга жуда бой. Илгор педагогик тажриба деганда, биз укитувчининг уз педагогик вазифасига ижодий ёндашишини, укувчиларнинг таълим- тарбиясида янги, самарали йул ва воситаларни кидириб топишини тушунамиз.
Илгор педагогик тажриба укитувчи томонидан кулланиладиган иш шакли ва усуллари, услуб ва воситаларидир. Улар воситасида укув-тарбиявий ишларда энг юкори натижаларга эришилади. Айникса, ёш укитувчилар бунга эътибор беришлари лозим.
Илгор педагогик тажрибани урганиш, унга асосланиб янги педагогик ходиса ва конуниятларни очиш укув-тарбия жараёнига сифатли узгаришлар киритади, укувчиларнинг билиш фаолиятини бошкариш, янги куринишдаги укув жараёнини моделлаштириш муаммоларини ечишга сабаб булади.
Ижодий ишлайдиган укитувчи факатгина болаларни муваффакиятли укитиш ва тарбиялаш, илгор укшувчилар иш тажрибаларини урганиш билангина чекланиб колмасдан, тадкикотчилик куникма ва малакаларига хам эга булиши зарур.
Хозирги замон фан ва техника тараккиёти укитувчининг ижодкор булиши, фаннинг мухим муаммолари юзасидан эркин фикр юрита олиши, фан ютукларини укувчиларга етказа олиши ва нихоят укувчиларни хам ижодий фикрлашга, тадкикот ишларига ургатишни талаб килади. Шунинг учун укитувчи, аввало, тадкикотчилик малакаларини эгаллаши зарур. Укитувчи илмий- тадкикот ишлари олиб бориши давомида омилларни туплайди, тахлил килади, улар асосида хулосалар чикаради. У фан хулосаларидан узининг амалий фаолиятида фойдаланиш жараёнида хозирги замон укитувчиси учун зарур булган жуда
1 С/ Р U
мухим фазилатларни эгаллайди. Бусиз махоратли укитувчи булиш анчагина кийинлашади. Шунинг учун уз олдиларига педагоглик касбини эгаллашни максад килиб куйган хар бир мураббий, хар бир булажак укитувчи касбга доир махорат, касбий фаолият, ижодкорлик манбаи ва х.к.ларни чукур узлаштириб олиши керак.

  1. Педагогик махоратни шакллантириш тамойиллари ва уларнинг тузилиши

Шахсни уз интилиши, кизикиши булмаса, укитувчилик касбига ургатиб булмайди.
Билимларни тула ва онгли равишда эгаллаб олиш факатгина таълим тизимининг кандай булиши ёки укитувчи махоратига тулик боглик булмасдан, куп жихатдан таълим олувчиларнинг истак ва харакатларига хам боглик булади. Шунинг билан бир каторда, педагогларни тайёрловчи олий ва урта махсус билим даргохларида «Педагогик махорат» фанининг укитилиши булажак укитувчига уз касбининг асосий кирраларини англашида мухим назарий маълумот ва имконият хисобланади.
Педагоглик касбига тайёрловчи хар бир укув даргохи таълим бериш жараёнида, энг аввало, уз талабасини юкори даражадаги касбий тайёргарликни эгаллаб олишга йуналтириши лозим булади. Бунинг учун педагоглик касбини эгалламокчи булган хар бир шахс, буни факат ижтимоий талаб деб тушунмасдан, балки хар бир укитувчи учун субъектив ахамиятга эга эканлигини хам англаб олиши зарур хисобланади. Чунки педагогик махоратни шакллантириш ва ривожлантириш укитувчилик касбига тайёрлаш мезонларининг марказий бугини булиб хисобланади. Шулар сабабли хам укитувчилик касбига тайёрлашда педагогик- психологик фанлар асосий диккат марказида булиши такозо этилади.
«Педагогик махорат» фани ва катор педагогика- психологияга оид фанлар (педагогика тарихи, психология тарихи, шахс психологияси, услубий фанлар ва х.к.)га доир курсларнинг укитилиши талабаларнинг касбий тайёргарликларида мантикий богланишлар шаклланиш тасаввурларини пайдо килиши лозим.

  1. курс талабаларига «Ихтисосликка кириш» курсининг укитилишида асосий эътибор укитувчилик фаолиятини шакллантиришга каратилса, «Педагогик махорат асослари» курсида эса катор машгулотлар шу касбга доир кимматли ориентацияларни шакллантириш («Мен идеал укитувчи буламан», «Мен хакикий замон талабларига мос укитувчи буламан», «Мен болаларнинг суюмли укитувчиси буламан» ва х.к.лар)ни, яъни келажакда ушбу касбнинг энг юксак махоратини эгаллаши кераклиги хакидаги орзу-умид ва тасаввурларни шакллантиришга каратилган.

  2. курс талабаларида купрок педагогик мулокот маданиятини шакллантиришга эътибор берилса, III курсда таълим - тарбия жараёнини бошкаришда педагогик махоратнинг сирларини яккол очиб бериш, педагогик техникани ургатиш оркали талабалар мактабларда утказиладиган педагогик амалиётга тайёрланади.

Юкори курс талабалари (IV курс) жойлардаги илгор укитувчиларнинг дарсларида булиб, уларнинг иш тажрибаларини урганиб кафедралар кошида «Келажак мактаби», «Таълим ислохоти мевалари», «Ислохат-ижоддир» номли кургазма ва стендларни ташкил килишлари мумкин.
Бундай ишлар талабаларни тажрибалик укитувчилар билан алокаларини мустахкамлайди. Талабанинг танлаган касбига булган кизикиш ва истакларини янада ривожлантиришга ёрдам беради.
«Педагогик махорат» курсини утишнинг самаралилигини таъминлаш учун, куйидаги тамойилларга риоя килиш лозим булади:

  1. Бу фанни касбга доир бошца фанлар билан уйгунликда ургатишни таъминлаш тамойили.

Бунда фандаги хар бир мавзунинг назарий томонларини мунозара килиш, конспект намуналарини (схемаларини) тузиш, педагогик кобилият куртакларини ривожлантиришга каратилган машклар тизимидан фойдаланиш, турли хил педагогик тренинглар, педагогик вазиятларни тахлил килишга ургатиш билимларни амалий куникмаларда шакллантирувчи педагогик фаолият тизимларидан фойдаланилади.

  1. Фаол коммуникативликка киришиш тамойили.

Талабалар фаоллигини оширувчи турли хилдаги
топшириклар тизимини ишлаб чикиш, яъни ролли уйинлар, турлича мусобакалар, педагогик фаолиятга хос фрагментлар музокарасини ва х.к.ларни утказишдан иборат булади.

  1. Педагогик харакатларни цисмларга булиб ургатиш.

Педагогик махоратнинг айрим ута ахамиятли булимларини
маълум кетма-кетлик ва изчилликда психофизиологик ва педагогик тренинглар оркали ургатиш.
Бунда укув йили давомида хар бир талаба узлаштириши лозим булган тушунчалар, куникмалар хажмини билишнинг мухимлиги кузда тутилади.
Масалан, биринчи курс талабаси узининг ташки киёфаси, нутки, педагогик мулокот маданиятининг элементлари ва ташкилотчилик техникасини эгаллаб олиши кераклигини, узлаштириши шарт эканлигини (микро дастур) билиши, талабани шу нарсаларни эгаллаб олишга ундайди ва фаоллаштиради.

  1. Машцларни узаро боглицликда утказилишини таъминлаш тамойили.

Бу тамойил купрок педагогик техникани ривожлантиришга йуналтирилган булиб, пайдо килинган педагогик куникмалардан ижодий фойдаланиш, укув ишларини аник, вариантли килиб ташкил этишни кузда тутади.

  1. Х,ар бир булим ва факультет ихтисосига цараб ёндашиш.

Бунда «Педагогик махорат» курсига укув даргохининг булим ва факультетларида тайёрланувчи педагогларнинг ихтисосликлари ва хусусиятларини хисобга олган холда ёндашиш тушунилади.

  1. Билим ва куникмаларнинг узаро боглицлик тамойили.

Бу тамойил талабаларнинг институт лаборатория (ясли,
богча, мактаб, коллеж, лицей, махсус лаборатория ва х.к)ларида, мактаблардаги педагогика амалиёти пайтида узлаштириб олган малакаларини амалий дарслар, тарбиявий тадбирларни, мустакил равишда утказиш билан уйгунлаштириб олиб боришни кузда тутади.
Талабаларнинг институт хаётида фаол иштирок этишлари (турли тугараклар, клуб, студияларда) мухим рол уйнайди.
Масалан, Самарканд Давлат чет тиллар институтининг педагогика ва психология кафедраси кошида талабалар учун ташкил этилган «Касбим-ифтихорим» номли педагогик клуб уз аъзоларига оммавий педагогик байрамларни, яъни «Укшувчилар куни», «Билимлар куни» ва х.к.ларни кандай утказишни ургатади. Театрлаштирилган «Зукколар» тугарагида педагогик
вазиятларнинг тахлили, «Мехрибон кузлар конкурси»да оммавий чикишлар ёки «Каердасиз, истеъдодлар?» конкурсида педагогик укишларни тахлил килиш, педагогика, психология фанлари буйича олимпиада-конкурсларни утказиш каби тадбирлар институт жамоаси фаолиятини «педагоглаштиради».
Талабаларни «Педагогик махорат» фани билан таништириш ва уларда махорат куникмалари ва малакаларини шакллантиришда педагогик махоратнинг таркибий кисмларига эътибор бериш мухим.
Педагогик махорат куйидаги таркибий кисмларни уз ичига олади1:

  1. Укитувчи фаолиятида инсонпарварликнинг устунлиги.

  2. Педагогик истеъдод ва кобилият.

  3. Педагогик техника (санъат).

  4. Укитувчининг шахсий интилиши.

  1. Республикамизда педагогик махорат назарияси ва методикасининг етарли ишлаб чикилмаганлиги сабабли, укувчи ва педагогик жамоа муносабатларининг мукаммал меъёри хозирча шаклланмаган.

Бу муаммолар ечими хар бир мохир укитувчи уз фаолиятини тури бахолай билиши хамда тарбияланувчиларига нисбатан инсонпарвар муносабатда булишида шаклланади. Буюк олим Абу Али ибн Сино узининг «Тадбири ал-манозил» асарида бола учун укитувчи танлаётганда унинг турисуз, халол, озода-покиза ва болаларни севувчи киши булишига эътибор беришни таъкидлаганида укитувчининг инсонпарварлик сифатини назарда тутган эди1.

  1. Хар бир инсонда у ёки бу касбга, ихтисосликка кобилият мавжуд булади. (Педагогик кобилият турлари ушбу кулланманинг 6,7,8 бетларида муфассал келтирилган).

Курсатилган кобилият турларининг барчаси хам тарбиявий максадда мавжуд булган инсонпарварлик нуктаи назаридан ёндашилгандагина хакикий педагогик кобилият таркибига кириши мумкин.

  1. Педагогик техника педагогик махоратнинг асосий кисми хисобланади.

Педагогик техниканинг асл маъноси - укитувчининг укувчилар билан муомаласидаги зарур суз, унинг оханги, нигохи, имо-ишорани тез ва аник, уз урнида ишлатиш, кутилмаган ёки тусатдан пайдо булувчи педагогик вазиятларда осойишталикни саклаш ва аник фикр юргизиш, тугри тахлил килиш кобилиятини саклаб колиш демакдир.
Педагогик таъсир курсатишда укитувчининг педагогик техника сохасидаги барча малакалари яккол куринади, у укитувчи нутки, мимикаси ва харакатлари билан уйгунликда содир булади.
Укитувчининг педагогик техника малакаларининг шаклланиш даражаси унинг умумий тайёргарлик даражаси билан боглик булиб, унинг шахсий педагогик имконияти нутки, диди, маданиятини акс эттиради.

  1. Укитувчининг шахсий интилиши, муносабати мухим

и с/ р U \J ^ \
уринни эгаллайди. Бу укитувчининг шахсий муносабат, фикрлар тизими мавжудлиги билан изохланади. Шу туфайли у купчилик холларда, вазиятларда зудлик билан таъсирларга тугри жавоб бераолишида куринади.
Укитувчи баркамол авлод ва унда янги инсоний сифатларни таркиб топтириш вазифасини адо этади. Бу вазифани сидкидилдан бажармок учун укитувчи уз билимларини кенгайтириши, педагогик махорат сирларини урганиб олишга интилиши лозимдир.

  1. 3. Буюк Шарц мутафаккирлари ва хорижий педагоглар педагогик махорат тугрисида

Педагогик махоратнинг асосий пойдеворини касбга ва ихтисосликка доир билимлар ташкил этади. Уларнинг мазмуни режа ва дастурлар асосида укитилаётган фанлар, уларнинг методикалари, педагогика ва психологияга оид билимлар таркибида булади.
Узбекистан Республикасининг «Таълим тугрисида Конун»ида: «Тегишли маълумоти, касбий тайёргарлиги, бой ва юксак ахлокий фазилатларга эга булган шахсларгина педагогик фаолият билан шугулланиш хукукига эга», - деб таъкидланган1. Бу хужжат талабларини бажармок учун булажак педагогларда, албатта, касбга доир махоратларни шакллантириш мухим.
Шунинг учун педагогик махорат масалаларига, уларни шакллантириш, амалий хаётда айникса таълим тарбия жараёнида уларни куллаш лозимлиги азалдан укимишли кишилар, жумладан, узбек халкимизнинг доно мутафаккирлари хамда Барбнинг кузга куринган йирик педагоглари назарларида булганлиги бежиз эмасдир.
Буюк узбек мутафаккири Мухаммад ал-Хоразмий узининг «Ал жабр ва ал мукобила» номли асарида педагогик фаолиятга бахо бериб, куйидагиларни ёзади: «Улардан бири узидан
аввалгилар килган ишларни амалга оширишда бошкалардан узиб кетади ва узидан аввалгиларнинг асарларини шархлайди, табиат сирларини очади, йулни ёритади ва уни тушунарлирок килади. Ёки бу айрим китоблардан нуксонлар топадиган, сочилиб ётганини йигадиган одам булиб, у узидан аввалгилар хакида яхши фикрда булади, такаббурлик килмайди ва узи килган ишдан магрурланмайди»1. Бу билан олим педагогнинг кийин муаммоларини осон килиб тушунтира олиш, ижодкорлиги ва махоратини куллаб-кувватлайди.
Абу Наср Форобий хам узининг «Бахт саодатга эришиш йуллари хакида рисола» номли асарида таълим-тарбия бериш усулини икки турга - рагбатлантириш ва жазолашга (мажбур килиш) ажратади.
У мазкур усулларни излар экан, укитувчининг педагогик махоратига хам тухталиб утади: «Болалар устида турган одам муаллим булиб, у тарбия беришда турли тарбия усулидан фойдаланади. Мана шундан маълум буладики, хукумат ва муаллим хар иккови оз булса-да, болалар ёки халкка тарбия берувчилар, устоз ва муаллимлардир. Улардан бири болаларга мехрибонлик ва яхши сузлар билан тарбия берса, иккинчиси мажбурий равишда тарбиялайди»2.
Абу Наср Форобий педагоглик касби билан узида 12 та тума хислатни мужассамлаштирган кишилар шуулланиши
мумкинлигини курсатиб утади:

  1. Барча органлари мукаммал тараккий этган;

  2. Барча масалани тез ва мантикий тушуна оладиган;

  3. Хотираси кучли булган;

  4. Зехни уткир булган;

  5. Нутки равон булган;

  6. Билиш ва укишга мухаббати кучли булган;

  7. Кузи тук, покиза булган;

  8. Хакикатпарвар булган;

  9. Рурур ва виждонли булган;

  10. Пулни севмайдиган;

  11. Адолатли;

  12. Катъиятли, куркмас ва жасур кишилар.

Форобий шу жойда яна «таълим-тарбия ахиллари хам уз билимларининг даражасига караб» бир-бирларидан фарк килишлари, ортик - кам булишлари, баъзи бирларида касб-ихтиро куввати булмаслиги, баъзиларида эса бу кувватнинг камрок булишини таъкидлайди. Шу билан биргаликда, Форобий шогирдига нисбатан ута юмшок муносабатда булишнинг зарарли эканлиги хакида хам уктириб утади1.
Буюк Шарк мутафаккири Абу Райхон Беруний хам уз асарларида таълим ва тарбиянинг табиатга мослиги, таълим ва тарбияда муътадиллик тамойилларини асослаган буюк педагогдир. У мохир педагог сифатида педагогик махорат масаласида узининг катор тавсияларини ишлаб чикди: у укитувчини хамма нарсага - санъатга, табиатга мослик, болаларнинг шахсий хусусиятларини хисобга олиш кабиларга ургатиш зарурлигини таъкидлайди.
Беруний «максад вактни чузиш эмас, балки укувчини зериктирмаслик. Чунки доимо бир нарсага карайвериш зерикишга олиб келади. Укувчи фандан фанга утиб турса, турли богларда
U С/ Р У ^
юрганга ухшайди. Бирини куриб улгурмай, бошкаси бошланади ва укувчи учун хар бир янги нарсада узига яраша лаззат бор, уларни куришга кизикади ва куздан кечиришни истайди. Бир хил нарса укувчини чарчатади, хотирага малол келтиради»,- деб ёзган эди2.
Берунийнинг уз замонасида айтган бу нодир фикрларининг киймат даражаси халигача уз ахамиятини йукотмаган. Шунинг учун хам хозирги давр таълим-тарбия жараёнини бошкаришда, барча халк таълими муассасаларида таълимни жадвал асосида олиб бориш тамойилига риоя килиниб, бир кунлик таълим беришда 2-4 та гача фанлар жадвалга киритилади.
У узининг «Osar al Boquja» асарида «бутун кучимни йигиб бор имкониятни ишга солиб гох эшитиш, гох куриш ва киёс килиш оркали билимим етганича у нарсани баён этишга бел богладим», - деб ёзар экан, хар бир педагогнинг хам ана шундай сифатларга эга булишини ва таълим беришда турли усуллардан фойдаланиш, яъни болага сузлаб бериш, курсатиш (ёзиш), узи ушлаб куриш имкониятини яратиш методларини куллаш кераклигини орзу килар эди.
Унинг бу орзулари хозирги кун таълим тизимимизда амалга оширилмокда. Чунки билимларни узлаштиришда укувчининг барча экстрорецепторлари (куриш, эшитиш, сенсор ва х.к.) иштирок килиши билим олишни енгиллаштиради. Бу фикрларни хозирги замон педагогика ва психология фанларида тан олинганлиги сабабли булардан кенг фойдаланилмокда
Беруний таълим олишда курук ёдлашни коралайди. У «тушуниш ёдлашдан яхширок ва афзалрок...», «кузатишнинг куплиги нарсаларни эслаб колиш кобилиятини яратади», - деб уктиради1.
Бу фикрлари унинг хозирги замон рухшунослик фанидаги инсоннинг рухий жараёнлари, жумладан, хотирасига доир билимларга хам эга булганлигидан далолат беради.
Буюк мутафаккир, тиббиётшунос олим Абу Али ибн Сино узининг «Тадбири ал-манозил» ва «Тиб конунлари» асарларида педагогик махоратга доир фикрларни ёзиб колдирган. Масалан, у узининг «Тадбири ал- манозил» асарида болага таълим берувчи укитувчининг покиза, адолатли, фаросатли, соглом, нотик ва уз касбининг устаси булиши лозимлигини уктириб утган2.
«Тиб конунлари» асарида эса, укитувчининг нутк гигиенасига доир маслахатларни берган. У: «Узок муддат давомида каттик товуш билан бакириш жуда хавфлидир. Чунки бакириш куп микдорда хавони ташкарига чикаришни талаб килади, буларнинг хар иккиси хам хавфлидир. Овозни йукотмаслик, нафас олиш органини ишдан чикармаслик учун, аввало укишни паст овоз билан, кейинчалик аста-секин кучайтириш лозим, лекин кучли овоз билан хам узок давом этмаслиги керак», - деб ёзади3.
Юсуф Хос Хожиб узининг «Кутадгу билиг» асарида уил- кизга таълим-тарбия берувчининг шахс хакида куйидагиларни ёзади:
Мураббияни яхши кишилардан олгин,
Угил-киз пок усади (номаъкул ишлардан фориг туради) Угил-кизга билим ургат,
Икки оламники, унинг манфаати етарли булади...
Угилга барча санъат-хунарларни тугал ургат,
Бу санъат-хунарлар билан у молу-дунё йигиб беради1. Бурхониддин Зарнуджий (1150 йил) «Укитувчига таълим йулида кулланма» номли асарида билимларни тез ва пухта узлаштириш усуллларини ишлаб чикди. Унингча ургатувчилар зиммасида барча фанлар орасидан энг мухимларини танлаш вазифаси туради. Билимларга булган кизикиш шуни талаб этадики, у укитувчисига ва урганаётган фанига, китобига нисбатан тула каноатли булсин, токи муваффакиятсизликни узидан йироклаштириш билимнинг махсус булимига нисбатан ана
2
шундай иш тутмок кераклиги хакида ёзади .
Яна у билимларни узлаштиришнинг олти шарти мавжудлиги хакида, яъни акл-фаросат, кучли истак, чидам, озик-овкат, укитувчи таълими ва билим олиш учун етарли вакт зарурлигини таъкидлайди. У яна машгулотлар давомида укувчилар муаллимдан «бир ёй уки» масофада утиришлари, шунда укувчининг уз укитувчисига хурмати намоён булишини уктиради.
Унинг фикрича, укиш ва урганиш учун энг яхши вакт ёшлик даври, ярим тонг ва кош корайган пайт эканлигини белгилаб беради. Яна, билим олувчи ана шу вактни самарали ташкил этишига одатланиши, бордию унга бир фан зерикарли булса, бошкаси билан машгул булиши мумкинлигини хам таъкидлайди.
Узбек, Шарк мутафаккирларининг таълим-тарбия, укитувчи ва унинг шахси, махорати, фаолияти хакидаги нодир фикрлари ёш ва булажак укитувчилар, мураббиялар учун хозиргача хам уз ахамиятини йукотмаган.
Хар бир тарбиячи, укитувчи уз фаолиятида бу угитлардан фойдаланиб иш тутса, у фаолиятида янада самараларга эга булиши турган гап.
Педагогик махорат узбек мутафаккирларидан бир неча асрлар кейинрок яшаб утган куплаб рус ва бошка хорижий педагогларнинг диккат-эътиборларида хам булганлиги ва таълим- тарбияда педагогик махоратни канчалик мухим эканлигини уларнинг ёзиб колдирган педагогик меросларидан укиб олиш мумкин.
Жумладан, йирик рус педагогларидан К. Д. Ушинский, Л.Н. Толстой, А.С. Макаренко, В.Сухомлинский ва бошкалар инсонга билим, куникма ва малакаларни сингдиришда педагогик махоратнинг роли буюк эканлиги хакида уз фикрларини колдирганлар.
ТАЯНЧ ИБОРАЛАР
Педагогик махорат, педагогик фаолият, тарбияси кийин болалар, мехрибон укитувчи, укувчи, таълим-тарбия жараёни,
1 U I» С/ I» У
эътикод, фидоий, баркамол укитувчининг касбий тайёргарлиги, узлуксиз таълим, ижодкорлик, психолог В.Н.Кузьмина, Н.В. Кухарев, мактаб, укув юртлари, кобилият, истеъдод, укитувчи кобилиятлари ва турлари, ижодкор, махоратли укитувчи, шахс, педагогика-психология, «ихтисосликка кириш», педагогик махорат коидалари, билим, куникма, малака, институт, кафедра, Билимлар куни, «Зукколар», «Мехрибон кузлар», «Каердасиз, талантлар?» конкурс, олимпиада, мусобака, педагогик-техника, нутк маданияти, буюк Шарк мутафаккирлари Мухаммад ал-Хоразмий, Абу Али ибн Сино, Абу Наср Форобий, Абу Райхон Беруний, Бурхониддин Зарнуджий, К. Д.Ушинский, Л.Н.Толстой, А.С.Макаренко, В.Сухомлинский.
НАЗОРАТ УЧУН САВОЛЛАР:


Download 0.68 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   15




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling