Замонавий иқтисодиётда бозор шаклларининг турлича кўринишларда бўлиши
Download 162 Kb. Pdf ko'rish
|
1 2 мавзу Иқтисодий сиёсатга кириш
Хўжалик юритишнинг асосий усулларидан бирига айланган бозор иқтисодиёти охирги бир неча асрларда қатор жиддий ўзгаришлардан ўтди. Замонавий иқтисодиётда бозор шаклларининг турлича кўринишларда бўлиши асос сифатида оммавий ишлаб чиқариш усулларини жорий этиш бўлди, бу эса йирик машиналашган ишлаб чиқаришга ўтиш билан боғлиқ эди. Машиналашган усулининг ривожланиши эса маҳсулот бирлигига таннархни кескин камайтириш имконини берди. Бозорда арзон товар ва маҳсулотларнинг пайдо бўлиши аҳоли даромадларининг ошиши билан бирга бозор айланмасининг кескин кенгайишига олиб келди. 18—19-асрларда содир бўлган иқтисодий ўзгаришлар жамиятда сифат жиҳатидан янги жараёнларни вужудга келтирди ва бу бозор ва давлат механизмлари ўртасидаги ижтимоий-иқтисодий жараёнларнинг янгича муносабатларига замин яратди. Иқтисодий тизимнинг ривожланиши ва бозор иқтисодиётининг шаклланиши давлат томонидан қўллаб-қувватлаш ва раҳбатлантириш чораларини ишлаб чиқишга зарурат пайдо қилди. 1929-1933 йиллардаги жаҳон иқтисодий инқирози бутун бозор тизими учун ҳал қилувчи сабоқ бўлди. Ушбу даврдаги инқироз натижасида бозор иқтисодиётига давлатнинг иштироки даражасини янги даражага кўтариш, бозор ва давлат ўртасидаги ижтимоий-иқтисодий муносабатларнинг янада самарали мезонларини ишлаб чиқиш керак деган хулосага келинди. Жадал ривожланаётган бозор шароитида ҳукуматнинг бозорга умуман аралашмаслик ва нейтрал кузатиб туриш ролидан чиқиши керак. Энди давлат фақат “тунги қоровул” сифатида кузатувчи ролини бажармасдан Иқтисодиётни тартибга солиш бўйича янада мураккаб чора-тадбирлар мажмуасини ишлаб чиқиши керак бўлди. Бу чора-тадбирлар давлатнинг “Иқтисодий сиёсат”и сифатида намоён бўлди. Иқтисодий сиёсат соҳасида дастлабки қадамлар 19-аср охирларида қўйилди. Бу борада кўплаб давлатлардан олдинда бораётган Германия бунга мисол бўла олади. Германиянинг биринчи канцлери Отто фон Бисмарк ташаббуси билан янги қонунлар қабул қилинди ва бу қонунлар билан янги соҳа - ижтимоий суғурта пайдо бўлди. 1883 йилда қонун билан тиббий суғурта, 1884 йилда бахтсиз ҳодисалардан суғурта ва ниҳоят, 1889 йилда саноат ишчиларини ногиронлик ва пенсия суғуртаси жорий этилди. Иқтисодий сиёсатни амалга оширишнинг биринчи уринишлари "аниқ йўналтирилган таъсир" стратегияси билан боғлиқ эди. Бундай шароитда сиёсатнинг божхона, аграр, саноат ва ижтимоий шакллари нисбатан мустақил соҳалар сифатида қаралди. Кейинчалик, 20-асрнинг бошларида, бу бир-бирига боғлиқ бўлмаган ёндашувлар ўрнига, ўзаро боғлиқ, интеграциялашган сиёсат жорий қилина бошланди. Иқтисодий сиёсат янада кенг қамровли муҳим иқтисодий хусусият касб эта бошлади. Биринчи ва иккинчи жаҳон урушлар салбий оқибатлари натижасида пайдо бўлган сиёсий, ижтимоий ва иқтисодий муаммолар мамлакатларда умумий иқтисодий сиёсатнинг шаклланишига сезиларли даражада таъсир кўрсатди. Давлатнинг иқтисодий жараёнларга аралашуви нафақат минтақавий, балки умумий иқтисодий ва бироз кейинроқ халқаро характерга эга бўла бошлади. Download 162 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling