Замонавий иқтисодиётда бозор шаклларининг турлича кўринишларда бўлиши
Download 162 Kb. Pdf ko'rish
|
1 2 мавзу Иқтисодий сиёсатга кириш
- Bu sahifa navigatsiya:
- ИҚТИСОДИЙ СИЁСАТНИНГ СУБЪЕКТЛАРИ
ИҚТИСОДИЙ СИЁСАТНИНГ МАҚСАДЛАРИ
1. Миллий иқтисодиётнинг ўсши; 2. Ахоли бандлигини таъминлаш; 3. Иқтисодий самарадорлик; 4. Нархлар барқарорлигини таъминлаш, инфляция ёки дефляцияга қарши кураш; 5. Мамлатнинг иқтисодий эркинлигини таъминлаш; 6. Ахоли ва давлат даромадларни адолатли тақсимлаш; 7. Иқтисодий хавфсизлик (ижтимоий кафолатлар); 8. Ташқи савдо (импорт, экспорт) баланси. ИҚТИСОДИЙ СИЁСАТНИНГ ТАСНИФЛАРИ Иқтисодий сиёсат соҳасида турли ёндашувлар ва таснифлаш мезонлари мавжуд. Тармоқлар ва институционал мезонларга асосланган ҳолда қуйидаги йўналишларда амалга ошириладиган сиёсатларни ажратиб кўрсатиш мумкин: саноат, қишлоқ хўжалиги, ижтимоий соҳа, транспорт, ташқи иқтисодий ва бошқалар. Функционал мазмунига кўра иқтисодий сиёсатнинг молиявий, таркибий, бозор, нарх, валюта ва бошқа соҳаларини ажратиб кўрсатиш мумкин. Иқтисодий сиёсат - турли йўналишлардаги тадбирлар тизими бўлиб, улар биргаликда давлатнинг иқтисодий сиёсатини ташкил қилади. Иқтисодий сиёсатнинг асосий элементлари қуйидагилардир: • пул-кредит сиёсати; • фискал сиёсат; • инвестиция сиёсати; • саноат сиёсати; • меҳнат ва бандлик, меҳнат бозори, даромадларни тартибга солиш соҳасидаги сиёсат; • ташқи иқтисодий сиёсат (халқаро савдо иқтисодий ўсишни тезлаштиради, аҳоли турмуш даражасини оширади. Ташқи савдонинг муҳим кўрсаткичи соф экспорт, яъни экспорт қиймати ва импорт қиймати ўртасидаги фарқ); • Иқтисодий сиёсатнинг бошқа соҳалари. ИҚТИСОДИЙ СИЁСАТНИНГ СУБЪЕКТЛАРИ Қуйидагилар иқтисодий сиёсатнинг субъектлари бўлиши мумкин: • давлат, шу жумладан минтақавий ва маҳаллий институционал тузилмалар; • нодавлат уюшмалари ва бирлашмалари. Давлат иқтисодий сиёсатнинг асосий субъекти сифатида бошқарув ҳокимиятига эга бўлади, ваколатидан фойдаланиб, турли ижтимоий гуруҳлар манфаатларини боғлайди ва уларни муайян мақсадлар йўлида ҳаракат қилишга ундайди. Қонун чиқарувчи ҳокимият даражасида иқтисодий сиёсатнинг асосий йўналишларини муҳокама қилиш ва қонун ҳужжатларини қабул қилишни амалга оширади. Унинг амалга оширилиши учун ижро ҳокимияти, яъни ҳукумат масъулдир. Ҳукумат, ўз навбатида, вазифалар қўяди ва иқтисодий сиёсатни амалга ошириш ҳуқуқларини аниқ ижро этувчи ҳокимият органларига беради. Нодавлат ташкилотлар ва бирлашмаларга асосан жамоавий мақомга ва хуқуқга эга муассасалар киради. Вазифалари давлатнинг вазифаларига яқин бўлган бу тузилмалар тузилмалар иқтисодий сиёсатнинг субъектлари ҳисобланади. Уларга давлат бошқаруви тузилмалари ваколатидан ташқари муайян бошқарув вазифалари юкланиши мумкин. Масалан, Германиядаги бундай муассасаларга минтақавий суғурта идоралари, уруш талафотларини қоплаш жамғармаси ва маҳаллий тиббий суғурта тизими киради. Швейцарияда жамоат транспортини қўллаб-қувватлаш агентлиги, ёнғин хавфсизлиги институтлари бунга мисол бўлади. Ўзбекистонда турли ассоциациялар, хайрия жамоат фондлари, жамоат фондлари, касаба уюшмалари ва турли жамоат бирлашмалари мисол бўлади. Иқтисодий сиёсатнинг нодавлат субъектлари қаторига жамиятнинг айрим қатламлари ва аҳоли гуруҳлари манфаатларини ифодаловчи турли бирлашмалар ҳам киради. Бунга касаба уюшмалари, тадбиркорлик бирлашмалари, диний ва маданий ташкилотлар мисол бўлиши мумкин. Иқтисодий сиёсатни ишлаб чиқиш ва амалга оширишда нодавлат субъектларнинг роли ҳокимиятга таъсир қилиш қилиш имконияти билан белгиланади. Хусусий гуруҳларнинг манфаатлари давлатнинг мақсадли йўналиши билан мос келмаслиги мумкин, бу жамият фаровонлигини ўз фаолиятида биринчи ўринга қўяди. Бундай шароитда кўпинча нодавлат субъектлар ва давлат ўртасида ўзларининг имкониятларини намоён қилиш учун очиқ рақобат пайдо бўлади. Иқтисодий сиёсатни шакллантиришда бевосита иқтисодий сиёсат юритишда иштирок этувчи давлат институтлари ва иқтисодий бирлашмалардан ташқари жамиятнинг айрим гуруҳлари ва институтлари ҳам билвосита таъсир кўрсатиши мумкин. Буларга: сиёсий партиялар ва ташкилотлар, оммавий ахборот воситалари, нуфузли шахслар (олимлар, сиёсатчилар) киради. Ушбу субъектларнинг иқтисодий сиёсатга таъсир даражаси мамлакатдаги вазият, сиёсий тизимнинг тури ва тузилиши билан белгиланади. Глобаллашув жараёнларининг ривожланишида иқтисодий сиёсатнинг субъектлари қаторида миллатлараро хусусиятга эга институтлар ҳам пайдо бўлди. Уларнинг фаолияти асосини халқаро шартномалар ташкил этади. Миллий ҳокимият органлари ўзларининг бошқарув функцияларининг бир қисмини уларга ўтказадилар. Шундай қилиб, сўнгги пайтларда миллатлараро иқтисодий сиёсат шакли пайдо бўлди. Бунга Европа Иттифоқи фаолиятини мисол қилиб келтириш мумкин. Бирлашган Миллатлар Ташкилоти (UNO), Саноат ривожланиши бўйича Бирлашган Миллатлар Ташкилоти (UNIDO), Осий ва Тинч океани учун БМТнинг иқтисодий ва ижтимоий комиссияси (UN ESCAP), ЕХҲТ, ШҲТ, ИҲТ Умуман олганда, турли мамлакатларда иқтисодий сиёсатни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш тажрибасидан келиб чиқиб, шундай хулосага келиш керакки, “иқтисодий сиёсат” тушунчаси “давлат томонидан тартибга солиш” атамасидан кенгроқдир. Иқтисодий сиёсатни амалга оширишда давлат ташаббускор, асосий бўғин сифатида чиқади, лекин айни пайтда амалга оширилаётган иқтисодий сиёсатнинг барча иштирокчиларининг биргаликдаги ҳаракатларини ташкил этиши шарт ҳисобланади. |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling