Узбекистон республикаси олий ва урта махсус таълим вазирлиги самарканд давлат чет тиллар институти м. Махмудова, У. Отавалиева


Download 0.68 Mb.
bet5/15
Sana09.01.2023
Hajmi0.68 Mb.
#1085755
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   15
Bog'liq
ttex

Педагогик техника нима ва унинг тузилишини айтинг.

  • Педагогик техникани эгаллаш йуллари нималардан иборат?

  • Мимика нима?

  • Пантомимика нима?

    1. Укитув чи нутки кандай булиши керак?

    2. Дикция нима?

    1. Паузага кандай амал килинади?

    2. Интонация, овоз тембринима?

    3. Овоз аппарати неча кисмдан иборат ва уларни изохланг.

    4. Нафас олишнинг кандай турларини биласиз?

    5. Одатдаги нафас олиш билан нуткий нафас олиш ва уларнинг фарки.

    6. Овоз бузилиши сабаблари

    7. Укитув чи нуткининг таълим-тарбия жараёнидаги ахамияти

    8. Нуткни машк килдириш ва тузатиш йуллари

    9. Мулокот пайтида укитув чи уз эмоционал холатларини кандай бошкариши керак?

    10. Укитувчининг нутк маданияти дейилганда нимани тушунасиз?

    11. Овозни саклаш хакида А бу Али ибн Сино кайси асарида нима деган?

    12. Аутоген машклар нима ва мисоллар келтиринг.

    13. А .Авлонийнинг «суз» хакидаги фикрини айтиб беринг.

    МАВЗУ ЮЗАСИДАН АДАБИЁТЛАР

    1. Каримов И А. Баркамол авлод - Узбекистон тараккиётининг пойдевори -Тошкент, 1997.

    2. Каримов И А. асарлари асосида талаба-укув чиларни маънавий-ахлокий тарбиялашнинг асосий тамойиллари - Тошкент, 1998.

    3. Узбекистон Республикаси «Таълим тутрисидаги Конун». -Тошкент, 1997.

    4. Узбекистон Республикаси «Кадрлар тайёрлаш миллий дастури» - Тошкент, 1997.

    5. Абу Али ибн Сино. Тибконунлари. I кием. -Тошкент, 1992.

    6. Авлоний А. Туркий гулистон ёхуд ахлок - Тошкент, 1992.

    7 Ахроров Ю. А. Педагогик махорат. Маърузалар матни.
    - Самарканд, 2001.

    1. ВербМ. Н, Куценко В. Г. Педагогическое мастерство. - М, 1974.

    2. Назарова Т С. Педагогическая технология: Новый этап эволюции. //Педагогика, №3, 1997.

    3. Натанзон Э. Ш Приемы педагогического воздействия. - М, 1972.

    4. Основы педагогического мастерства. Под ред. Зюзина И. А. -М, 1989.

    5. Педагогика. - Тошкент, 1996.

    6. Тарасевич А. Н. Кривонос И Ф. Обучение будущих учителей основам педагогического мастерства,- «Сов. педагогика», №7,1983.

    7. Учителю о педагогической технике. Под. Ред. Л.И.Рувинского. - М., 1987.

    8. Черный Б. М. Учитесь властвовать собой. - Пермь,


    1984.


    III БОБ. ПЕДАГОГИК ЖАРАЁНДА УЦИТУВЧИ МУЛОЦОТИ



    1. Укитувчи ва укувчи уртасидаги мулокот маданияти ва педагогик хамкорлик Таълим - тарбия жараёнида кун сайин илмий омилларга суянилиши, жумладан, «инсон омили» болалар шахсининг шаклланишида, бу жараён самарадорлигини оширишда мухим булиб бормокда.

    Мактабда иккита асосий фигура булиб, бу укитувчи ва укувчидир. Уларнинг дарсларда, дарсдан ташкари пайтларда, мактабдан ташкари, хаттоки, буш пайтларидаги муносабатлари укув тарбия жараёни самарадорлигини оширишда ва укувчи шахсини шаклланишида мухим ахамиятга эга.
    Таълим ва тарбияни инсонпарварлик рухида ташкил этиш ва демократиялашнинг мукобил йуллари изланаётган бир пайтда хам айрим мактаблар, урта махсус ва хаттоки, олий укув юртларида хам укувчи ва талабаларга нисбатан авторитар - бюрократик ёки бошкача айтганда, тарбияланувчиларни «менсимай» муомалада булиш холатларига дуч келаётганлигимиз хеч кимга сир эмас. Укувчи билан укитувчининг максад ва йуналишлари бир жойга каратилган булиб, улар хамкорликда иш олиб боришлари шарт. Укитувчи факат билим бериб колмай, балки бошкаларнинг ва узининг хаёти учун маъсулиятни хис килувчи шахсни тарбиялаши керак. Бунга кураш оркали эмас, балки инсоний муносабатлар оркали эришилади.
    Хукукий ва демократик жамият курилаётган бир пайтда мактаб ва ундаги таълим-тарбия жараёни уз шахсий маъсулиятини сезувчи фукарони, нафакат уз такдири, балки узининг атрофидагилар такдири учун хам жавобгар шахс эканлигини англай оладиган фукарони камол топтиришга каратилган булиши керак1.
    Шунинг учун укитувчи укувчи билан ижобий алока, ёкимли муомала усулларини топишга харакат килиши лозим.
    Мактаб хаётини такомиллаштириш учун хар бир укувчи тимсолида янги жамият куриш учун олиб борилаётган умумий ишда жавобгарлик хиссини сезувчи шахсни шакллантириш вазифаси турганлигини унутмаслигимиз керак.
    Бу вазифани бажариш учун укитувчи жамоаси укувчилар билан ижобий хамкорлик йулларини излаб топиши керак.
    Укувчилар билан ижобий хамкорлик алокаларини урнатиш укитувчига, унинг махорати ва бу борада узлаштирган куникма, малакалари хамда мулокот асосларига ижодий ёндашишига богликдир.
    Психолог Т.Н. Мальковская тадкикотларининг2
    курсатишича, бир катор укитувчилар укувчилар билан муомала маданиятини ташкил этишда етакчи ролни бажаришлари кераклигини англаб етмас эканлар. 25 фоиз укитувчилар эса муомаладаги кийинчиликларни купрок укувчиларнинг тарбиясизлигида деб билар эканлар.
    Таълим-тарбия жараёнидаги хамма нарса укитувчининг укувчилар билан мохирона максадга мувофик муносабатларни урнатишига боглик, чунки бундай муносабатлар уз навбатида ижобий мулокотни шакллантиришга хизмат килади.
    Шундай экан педагогик мулокот нима? деган саволнинг тугилиши табиийдир.
    Мулокот, муомала, муносабат тушунчаларига таъриф бериш устида куп педагог ва психолог олимлар, жумладан, А.Н.Леонтьев, А.В.Петровский, А.Н.Шербакова, В.А.Кан-Качик ва б. лар тадкикотлар олиб борганлар.
    Мулоцот - одамлар уртасида биргаликдаги фаолият эхтиёжларидан келиб чикадиган богланишлар ривожланишининг куп киррали жараёнидир.
    Мулоцот биргаликда фаолият курсатувчилар уртасидаги ахборот айирбошлашни уз ичига олади.
    Ахборот айирбошлашнинг коммуникатив, интерактив ва перецептив жихатлари белгиланган1.
    Коммуникатив - ахборотни бериш, узатиш;
    Интерактив - муомала ёки мулокотга киришувчиларнинг бир - бирларига таъсир утказишлари;
    Перцептив - мулокотга киришган одамлар бир-бирларини идрок килишларидир.
    Фикримизча, умуман, мулокот хакида гап кетар экан, бунда учта бир-биридан алохида уз ахамияти ва вазифасига эга булган ва бир-бирига боглик, бир-бирининг ахамияти ва сифати даражасини тулдирувчи тушунчалар фарк этилиши лозим деб хисоблаймиз. Бу тушунчалар, бизнингча, мулоцот, муомала ва муносабат кабилардир.
    Деярли барча педагогика ва психологияга оид (рус тилида) чоп этилган адабиётларда2 мулокот (общение), муносабат (отношение) терминлари билангина чекланилган.
    Аслида бу учаласи, яъни мулокот, муомала ва муносабат тушунчалари алохида тушунчалардир.
    Мулоцот - шахслар орасидаги ахборот алмашишдир. Мулокот негизини ва асосини муомала ташкил этади.
    Мулокот икки ва ундан ортик одамлар уртасидаги хаёт ва фаолият эхтиёжларидан келиб чикувчи реал алокаларнинг ривожланишидир.
    Муомала - мулокотнинг таркибий кисми булиб, мулокот катнашувчиларининг шахсий хулк-атворлари, бир-бирларига булган муносабатлари (ижобий, салбий, бетараф ва х.к)ни белгилайди.
    Муомала - бу мулокот катнашувчиларининг бир-бирларига кандай ёндашишлари (самимий ёки акси)ни белгилайди. Улар уртасидаги мулокотнинг ёкимли ёки ёкимсиз (симпатия ва антипатия) булиши, уларнинг узаро муомалаларига боглик булади.
    Муомала мулокотнинг сифати даражасини белгилар экан, хеч кандай мулокот муомаласиз булмайди. Шундай экан, муомала одамларнинг бир-бирларига маълумотларни кандай усуллар, йуллар билан етказишларидир.
    Муносабат эса мулокот иштирокчилари уртасида алмашилган фикр, ахборот, вокеа, ходиса ва х.к.ларга хар бир иштирокчи шахсларнинг ёндашишлари ёки уларнинг шахсий фикрлари.
    Демак, муносабат одамларнинг теварак-атрофдаги нарса, ходиса ва холатларни нечогли англашлари экан.
    Мулокот конуниятларини билиш хамда муомала урнатиш малакалари ва кобилиятларини ривожлантириш педагог учун, айникса, мухимдир. Негаки, у укувчиларни узи билан биргаликдаги фаолиятга унумли жалб кила олган, тарбиянинг максад ва вазифаларига жавоб берадиган тарзда узаро
    биргаликдаги харакат ва узаро хамжихатликни йулга куя олган, яъни тулаконли педагогик муносабатларни урната олган
    такдирдагина муваффакиятли хал этилиши мумкин.
    Амалга оширилиш шакллари жихатидан караладиган педагогик мулокот - педагог ва таълим олаётганларнинг узаро биргаликдаги харакат усуллари тизими булиб, бунда аввало, ахборот айирбошлаш, укитувчи томонидан турли хилдаги коммуникатив воситалар ёрдамида укувчи билан узаро
    хамжихатлик ва узаро муносабатлар урнатилиши мулокотнинг мазмунини ташкил этади.
    Демак, укитувчи фаолиятининг дидактик ва хусусан, тарбиявий вазифаларни, укитувчи билан укувчилар жамоаси уртасидаги сермахсул мулокот жараёнини ташкил этмасдан туриб етарли даражада, унумли мулокотни амалга ошириб булмайди. Шу тарика укитувчи фаолиятида муносабат, тарбиявий жараённи ижтимоий-психологик жихатдан таъминловчи тизим сифатида, укитувчи ва укувчилар уртасидаги таълим-тарбиянинг муваффакиятли олиб борилишига имкон берадиган ва узаро муносабатларнинг муайян тизимини ташкил этиш усули сифатида майдонга чикади1.
    Педагогик мулоцот - укитувчи ва укувчилар жамоаси уртасида узаро биргаликдаги харакатнинг мазмунан ахборот айирбошлашдан, укув-тарбиявий таъсир курсатиш ва узаро хамжихатликни ташкил этишдан иборат тизими, усуллари ва малакаларидир.
    Укитувчи ушбу жараённинг ташаббускори сифатида майдонга чикади ва уни ташкил этади хамда унга бошчилик килади.
    Хулоса килиб шуни кайд килиш мумкинки, педагогик мулокот бир томондан, укув тарбия жараёнининг хиссий холати булиб, иккинчидан, унинг бевосита мазмуний таърифи сифатида намоён булар экан.
    Муомала - педагогик фаолиятнинг мухим касбий куроли булиб, катор психолог олимлар (А.А.Ковалев, А.Н.Мудрик, У.Кан- Калик ва бошкалар) томонидан муомаланинг укитувчи фаолиятида мухим рол уйнаши исботланган.
    Педагогик муомала - бу укитувчининг укувчилар билан дарс ва дарсдан ташкари кулай психологик холатни яратиш максадида олиб борадиган касбий мулокотидир.
    Педагогик муомала ижтимоий-психологик жараён сифатида уз функцияларига эга: шахсни англаш, ахборот алмашув, фаолиятни ташкил этиш, рол алмашиш, хамдардлик, уз кадрини билиш, иштирокчиларни алмаштириш, кечинмалар хосил килиш, узига ишончни шакллантириш ва х.к. ларни камраб олади2.
    Буларнинг барчаси таълим-тарбиявий жараённи ривожлантириш, укувчиларда рухий-ижобий хис-туйгуларни
    хосил килиш, хамкорликда билишга оид кидирув хамда онгли фикрлашга доир зарур шароит яратади.
    Нотугри ишлатилган педагогик муомала, укувчиларда куркинч, вахима, ишончсизлик, диккат, хотира, ишчанликнинг бушашиши, нутк динамикасининг бузилиши, мустакил фикрлашнинг йуколиши укувчи хулкида иккиланиш хисларини пайдо килади.
    Кейинчалик бу хислатларнинг ривожланиши укитувчи ва унинг укитадиган фанига нисбатан салбий муносабатларни шакллантиради. Айрим укувчиларда бу холат узок йилларга чузилади.
    Психолог А.А.Леонтьев тадкикотлари укитувчиларнинг укувчилар билан тури муомаласи турли хилдаги салбий хис-
    и и и и и
    туйгуларни йукотиб, унинг урнига хурсандчилик, самимий хурмат, укитувчи ва унинг фанини кумсаш ва шулар оркали «укув жараёнини ижтимоий-психологик жихатдан ёкимли килиши»
    1
    кераклигини курсатди .
    Педагогик муомала маданиятига риоя килиш, педагогик мулокотнинг асоси хисобланади, бунда укитувчи муомала маданиятига эътибор килиши керак.
    Муомала маданияти - бу шахслар орасидаги турли хил мулокотларга нисбатан чукур ва масъулиятли булишдир. Чунки укитувчи-укувчи муомалалари хар кандай шароитдан истисно равишда тарбиялаш функциясини бажаради.


    Укитувчи-укувчи мулокоти ва муомаласи асосида индивидуаллик ётади. Бу оркали укувчи шахси ривожланади, ижтимоийлаша-ди ва шахслараро муносабатларга айланади.
    Укитувчининг касбий мулоко- ти, муомала маданияти бошка касб эгаларидан фаркли равишда узига хос жихатлари ва хусусиятларига эга.

    Энг аввало укитувчининг касбий муомаласи мухим ахамият касб этади. Бу унинг муомала ва мулокот усулларини тинмай ижодий изланишларига боглик булади.


    Укитувчилик касби мулокотда укувчиларнинг (синфнинг) кизикиш, истак, интилишлари хисобга олиниши, хар бир сузни уз урнида ишлата билиши, хар бир нигох, хар бир кул, юзнинг харакатлари умумий максадга каратилган, яъни жамиятимизга юкори маданиятли шахсларни тарбиялаб етказиб бериш вазифасини бажаришга йуналтирилган булишини такозо этади.
    Педагогик мулокотда, айникса, психологик жихатдан богланиш мухимдир.
    Богланиш (лотинча contactus яъни “якинлашиш” деган суздан олинган) - мулокотга кирувчилар уртасида икки томонлама алока булишини такозо этади. Бунга эришиш ва уни кунгилдагидек ривожлантириш шарти мулокотга киришувчи шахсларнинг узаро бир-бирларига хурмати ва ишончидан иборатдир. Умуман, муомала жараёнида томонлараро хурмат, ишонч (эмпатия) туйгулари булиши шарт.
    Шунинг учун А.С.Макаренко «Шахсга нисбатан иложи борича хурмат ва ишонч булиши керак» деган машхур педагогик таърифни келтирган эди.
    Агар укитувчи уз укувчиларига нисбатан ишонч ва хурмат билан ёндошса, обруси ва хар бир сузининг кадр-киммати булади. Укитувчи ва укувчиларнинг узаро мулокотлари купинча мактабдаги умумий мухитда руй беради. Шунинг учун кулай мулокот укитувчининг укувчилар рухини тушуниши ва унинг педагогик - психологик маданиятига боглик булади.
    Укувчиларга нисбатан талабчанлик уларга нисбатан хурмат билан уйгун тарзда йулга куйилсагина, тарбия максадларини руёбга чикариш хамда кулай, ижобий иклимни яратиш мумкин булади.
    Укитувчининг айникса усмирлар билан буладиган мулокотида уларнинг узини-узи хурмат килишига таяниши уларга педагогик таъсир курсатишда ишончли воситадир.
    Усмир ва успиринлар (катталардан фаркли равищда) нинг уз-узларига берадиган бахолари баркарор булмайди. Шунинг учун хам улар педагоглар, ота-оналар, тенгдошлари ёки бошка обру- эътиборли кишилар томонидан берилган бахоларга караб мулжал олишга мажбур буладилар. Улар бу ташки бахоларга бефарк булмайдилар.
    Тажрибали педагоглар успиринлар билан муваффакиятли тарзда муносабат боглаётиб, уларнинг узини-узи хурмат килишига таяниш ва бунинг ёрдамида мустахкам психологик алока богланишига эришиш накадар мухим эканлигини билишади.
    Бу фикрларни аникрок тушунтириш максадида бир мисол келтирайлик.
    Отабек ёмон укир, синфдагилардан оркада колиб келар эди. У ута ландавур булиб киришиб кетган, укитувчиларнинг танбехлари, «2» бахоларга, ота-оналарнинг таъналарига эътибор килмайдиган булиб колган эди. Унинг синф рахбари (математикадан дарс берувчи укитувчиси) унга ёрдам беришга харакат килиб курди. У Отабек билан кушимча равишда шугуллана бошлади ва психологик жихатдан кулай усулни куллади.
    Укитувчи энди Отабекка янги материални дарсга кадар тушунтириб борарди ва журттага барча укувчиларни ундан оркада колдириб борди. Янги материал юзасидан мисол ва масалаларни хал этиш чогида хатто синфдаги энг илгор укувчилар хам нуноклик килиб колган пайтларида укитувчи Отабекни чакирар у эса топширикни муваффакиятли уддаларди. Бу хол уртокларининг унга нисбатан муносабатларини жиддий тарзда узгартириб юборди. Отабек буни пайкамасдан колмади. Куп утмай укитувчи унга янги материални узлаштира олмаётган кизчани «шатакка олиш»ни топширди. Отабек бу ишга гурур ва жону - дили билан киришди. Отабекда уз-узини хурмат килиш хисси пайдо булиб, умуман укишга булган муносабатини узгартирди. У энди бошка фанлар буйича хам яхши укишга интиларди. Нихоят, эгаллаган нарсасини бошка одамлар хурматини ва бу билан боглик узини-узи хурмат килишини йукотишни истамасди. Натижада математика укитувчиси ва математика фани унинг энг севимли фанига, укитувчи эса унинг энг самимий хурматига сазовор кишисига айланди. Дарс жадвалида математика фанини качон булишини интикиб кутарди.
    Бундан укитувчи муносабатининг накадар мухим эканлигини билиб олиш кийин эмас.
    Уз-узини хурмат килиш туйгуси - бу аник, лекин жуда мурт курол эканлигини унутмаслик зарур.
    Бордию, катталар эхтиётсизлик килиб, усмирда узига нисбатан хурмат туйгусини барбод килгудек булсалар, бу холда, улар уни нохуш таъсирларга каршилик курсатиш имкониятидан махрум этган, ибратомуз нарсаларга локайд колдирган буладилар. Бола канчалик ёмон булмасин, агар унда узига нисбатан хурмат сакланиб колса, бу хол уни бошка одамларни хам хурмат килишга ургатиш мумкинлигига умид боглаш имконини беради.
    Демак, психологик богланишларнинг бузилиши шахслараро можарога сабаб булиши хеч гап эмас.

    1. Педагогик мулокот структураси

    Психолог В.А.Кан-Калик педагогнинг касбий мулокоти жараёнининг тузилиши (структураси)ни тубандагиларга булади1.

    1. Педагогни синф билан буладиган муомаласини моделлаштириш (прогностик боскич).

    2. Дастлабки узаро фаолиятга киришувдан олдин бевосита мулокотга киришув (коммуникатив хукм).

    3. Педагогик жараёнда мулокотни бошкариш.

    Келажакдаги фаолиятни инобатга олган холда кулланилган
    мулокот системаси ва моделлаштиришни тахлил килиш.
    Юкорида келтирилган структура изохлаб чикилганда: синф билан буладиган муомалани моделлаштириш боскичи укитувчидан шу синф хусусиятларини яхши билишни талаб килади. Яъни, синф укувчиларининг билимларини эгаллашдаги интилишлари, билиш фаолиятлари, синфдаги иш динамикаси, учрайдиган эхтимолий кийинчиликларни тасаввур килиш, дарсга тайёрланиш пайтида турли хил фикр, вариантларни олдиндан кура билиш кузда тутилади. Мулокотнинг иккинчи босцичини «Коммуникатив хужум» деб хам аташ мумкин. Бу боскичда укитувчи синфни зудлик билан ишга солиши ва укувчиларга динамик таъсир килиши керак.
    Мулоцотни бошцаришда эса укитувчи укувчилар фикрлари ва ташаббусларини куллаб-кувватламок учун мулокотнинг диалогик туридан фойдаланиши хамда синфда пайдо булган вазиятни хисобга олган холда, уз режа ва фикрларини коррекция (тузатиб, узгартириб, мослаб) килиб бориши лозим.
    Мулокот натижаларининг тахлилида эса, мулокот максади, вазифаси, воситаларини тугри танланганлиги ёки кандай камчиликларга йул куйилганлиги хакида фикр юритилади.
    Юкоридагилардан куринадики, таълим-тарбия жараёнида укитувчининг укувчилар билан мулокотида албатта, укитувчи лидер булиши, бош ролни уйнаши, ташаббускор булиши хамда бошкарувчи, рахбар булиши лозим экан. Укитувчи укувчилар билан хамкорликни тугри йулга куйиш учун энг аввало, улардаги укитувчидан куркиш, тортиниш, уялиш каби тусикларни йукотишга харакат килиши керак.
    Айрим психологларнинг тадкикотларида укитувчи билан укувчи мулокотининг учта услуби мавжудлигини куриш мумкин1:
    Баркарор-ижобий,
    Фаолсиз-ижобий,
    Бекарор-услуб.

    Download 0.68 Mb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
  • 1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   15




    Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
    ma'muriyatiga murojaat qiling