Узбекистон республикаси олий ва урта махсус таълим вазирлиги самарканд давлат чет тиллар институти м. Махмудова, У. Отавалиева


Download 0.68 Mb.
bet7/15
Sana09.01.2023
Hajmi0.68 Mb.
#1085755
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   15
Bog'liq
ttex

Таълим-тарбия жараёни самарадорлигининг асоси нимада?

  • Муомала, мулокот ва муносабатга таъриф беринг.

  • Педагогик муомала ва унинг функцияларини изохлаб беринг.

  • Муомала маданияти нима ?

  • Педагогик мулокот асосини нима ташкил этади?

    6 Мактабжамоасида ижобий иклим кандай яратилади?

    1. Укитувчинингусмир вауспиринларга ижобий муомаласини мисолларда айтиб беринг.

    2. Психологик богланиш деганда нимани тушунасиз.

    3. Педагогик махорат структурасини изохлаб беринг.

    4. Укитувчи билан укувчимулокотининг уч услуби нималардан иборат?

    5. Укитув чи ва укув чи мулокотидаги авторитар (Сузсиз буйсуниш) демократик ва кунгилчанлик услубларига изох беринг.

    6. Укитув чи ва укув чи мулокотининг турлари?

    7. Педагогик хушмуомалалик нима ?

    АДАБИЁТЛАР

    1. Каримов И А. Баркамол авлод - Узбекистон тараккиётининг пойдевори. - Тошкент, 1997.

    2. Каримов И А. Маънавий юксалиш йулида. - Тошкент, 1998.

    1. Узбекистон Республикаси «Кадрлар тайёрлаш Миллий дастури». -Тошкент, 1997.

    2. Узбекистон Республикаси «Таълим тутрисида»ги Конуни. -Тошкент,1997.

    1. Мальковская Т.Н. Учитель-ученик. (Новое в жизни, науке, технике серия) педагогика психология. - М.,

    1989,2 - сони, 21 - бет.

    1. Грехнев В.С. Культура педагогического общения. - М.,1992.

    1. Подласый И. П. Педагогика. -Владивосток, 2001.

    2. Мунавваров А. Педагогика.-Тошкент, 1998.

    1. Леонтьев А.А. Педагогическое общение. 1999. 68 - бет.

    2. Кан-Калик В.А. Учителю о педагогическом общении. К­н. для учителя. - М 1987, 27 - бет.

    3. Лутошкин А.Н. Как вести за собой - М 1986.

    4. И.А.Каримов асарлариасосида талаба-укувчиларни маънавш-ахлокий тарбиялашнинг асосий тамойиллари.

    - Тошкент, 1998.

    IV БОБ. ПЕДАГОГИК ЖАРАЁНДА УКИТУВЧИНИНГ ТАЪСИР ЭТИШ ВА ИШОНТИРИШ МАХОРАТИ

    1. Уцитувчининг укувчиларга таъсири ва ишонтириш

    мауорати.
    т—г и и и и у т т м
    Педагогика уз усулларини йук жойдан яратмайди. У хаётдан кишилар хулк-атворининг реал омилларини, болалар хаётини педагогик жихатдан максадга мувофик тарзда ташкил этиш вазифаларига жавоб берадиганларини танлаб олади, улардан тарбиявий ишда педагогик таъсир утказиш усуллари сифатида фойдаланади.
    Педагогик таъсир этиш услубияти болаларнинг ижтимоий- фойдали фаолиятини психологик-педагогик жихатдан максадга мувофик ташкил этишга хизмат киладиган воситалар тизимидан иборатдир. Бу вазифалар тарбияланувчи шахсига каратилган булиб, болаларнинг хулк-атворини рагбатлантиради, кийин ва мураккаб вазифаларни кувонч, ижодий завк-шавк манбаига, хар бир укувчининг шахсий муддаосига айлантиради.
    Педагогик мулокот тажрибаларини ва ижтимоий-психологик назарияларни урганиш натижасида укувчиларга таъсир этишнинг суз воситасида ишонтириш ва таъсир этиш каби икки хили аникланган.
    Укувчига таъсир этиш унинг хар кандай фикр, муносабат, хис-туйгуларини мустахкамлашга ёки узгартиришга ундайди. Лекин таъсир ва ишонтиришнинг психологик механизмлари бир хилда булмаганлиги туфайли уларни алохида, лекин узаро богликликда куриб чикишга тугри келади.
    Педагогик таъсир этишнинг асосий усуллари ишонтириш, талаб, истицбол, жамоатчилик фикри, жазолаш, ракбатлантириш, цуллаб-цувватлаш, уцитувчи одоби (такти) ва хоказолар хисобланади.
    Ишонтириш узаро хамкорликда таъсир курсатишнинг натижаси булиб хисобланади.
    Усиб ривожланаётган бола ижтимоий мухит, табиат ва бошка одамлар билан узаро таъсирда булади. Бунинг натижасида ишонч, билимлар системаси, карашлар, муносабат хулк нормалари асосида шаклланади хамда нотугри карашлар, муносабатлар узгаради.
    Ишонч икки хил - хакикий ва нотугри булиши мумкин.
    Хакикий ишонч реал ходиса ва вокеаларга мос келади.
    Нотугри ишонч эса болалар учун хавфли, нотугри ва салбий хаётий карашлар синтези тарзида намоён булиб, жамоани зарарли, нотугри харакатларга йуллайди.
    Хаёт ва тажрибада болалардаги нотугри ишончларни уз вактида пайкаб олиш ва уларни коррекциялаш анчагина машаккатли эканлигини аниклашга психолог А.И.Кочетков уз тадкикотларини багишлаган1.
    Одамни ишонтириш учта таркибий кисмдан, яъни билим, хиссиёт ва хулк-атвордан иборат булиб, кечирма ва кабул килиш оркали амалга оширилади.
    Ишонтириш шакллари - маъруза, бахс, мунозара, сухбат, далиллаш, курсатиш (намойиш килиш), шахсий намуна ва хоказолардан иборат.
    Ишонтириш узаро таъсир килиш методи сифатида максимал таъсирли булиши учун катор шартларга риоя килиш керак:

    • укувчиларда хакикий ишончни хосил килиш, укитувчининг сузи, муомаласи ва хулкий харакатларига хам боглик. Агар укитувчи баландпарвоз сузларни гапирса-ю, лекин кундалик фаолиятида бунга амал килмаса, бундай укитувчига болалар ишонмай куядилар;

    • ишонтириш мазмуни, шакли укувчининг ривожланиш даражасига мос булиши (кичик укувчилар учун эртак, фантастик хикоялар ва хоказолар) керак;

    • ишонтиришда укувчиларнинг ёши ва индивидуал хусусиятларини хисобга олиш зарур;

    • ишонтириш умумлашган ва конкрет асосларга, мисолларга, бошлангич синфларда овозли материалларга таяниши зарур.

    Ишонтиришнинг узаро хамкорликдаги таъсир курсатиш самараси куйидаги шартларда юз беради:

    • узаро хамкорликда таъсирнинг кучи ишонтиришнинг обрусига ва вокеанинг мазмунига боглик (укитувчи укувчига канчалик ижобий муносабатда булса, шунчалик тез ишонади);

    • ишонтиришда укувчининг индивидуал рухий холатини хисобга олиш;

    • ишонтиришда ишонтирувчининг интеллектуал хиссий холати ишонувчининг холатига мос келиши керак. Масалан, укувчи хаддан ташкари хаяжонланганда, унда нохуш хис-туйгулар хукмронлик килганда уз хулкидаги камчиликларни курсатиши оркали таъсир курсатиш самара бермайди.

    Одамнинг фикри, хислари ва иродаси бир-бирига мувофиклашса, ишонтириш таъсирли булади. Ишонтиришнинг самараси укитувчининг сузи ва харакатлари бирлигига хам боглик булади.
    Таълим-тарбия жараёнида ишонтиришнинг мухимлигини Абу Али ибн Сино хар бир суз-харакат ва мимика билан тасдиклансагина, болаларда хиссиёт уйготиши хакидаги фикри билан кувватлаган эди1.
    Педагогик таъсир курсатишда ишонтириш усули билан бир каторда таъсир курсатиш методи хам кулланилади.
    Узок йиллар давомида педагогик таъсир этиш тан олинмасдан келинди. Лекин биз хохласак-хохламасак таъсир курсатиш элементлари хаётда узаро хамкорликда мухим ролни уйнайди.
    .—1 U ■■ U С/ • • KS KS
    Суз ёрдамида укувчиларда зийраклик ёки куркув, узига ишонч ва ишончсизлик, зерикиш, ишонч ёки шубха сингарилар хосил килинади, билим берилади, тарбияланади.
    Укувчиларга таъсир килиш сузнинг фандаги маъносидан ташкари нутк интонацияси, дикция, пауза каби нутк аниклигини ифодаловчи, буларни мустахкамловчи имо-ишоралар, кул-юз харакатлари билан хам бевосита болалар хиссиётларига таъсир этилади.
    Юз харакатларини (мимика) яхши эгалламаган, уз юзида
    1 U U ■ ■ С/ U 1
    зарур маънони ифодалай олмайдиган ёки уз кайфиятини назорат кила олмайдиган кишининг яхши тарбиячи була олмаслигини
    А.С.Макаренко уз даврида уринли таъкидлаб утган эди1.
    Таникли педагог В.А.Сухомлинскийнинг сузнинг таъсири хакидаги фикрлари, айникса, кимматлидир. У укитувчининг сузи тарбияланувчининг калбига таъсир утказадиган ягона суз эканлигига эътиборни каратиб, тарбиячилик санъати аввало гапириш, инсон юрагига мурожаат кила олиш санъати эканлигига ишониш хамда купинча катта жанжаллар билан тугайдиган, мактабда тез-тез содир булиб турадиган можаролар- укитувчиларнинг укувчилар билан гаплашишни билмасликлари окибати эканлигини уктирган эди2.
    Педагогик таъсирнинг самарали шартлари.
    Энг аввало, укув материалининг мазмуни, укитувчининг таъсир этишга булган муносабати, таъсирни укувчининг ёш ва индивидуал сифатларига ва таъсир курсатиш пайтдаги холатига богликлиги, укитувчининг техникасига хамда таъсир курсатишнинг асосланган сифатига, амалда куллаш учун яратилган шароити ва хоказоларга богликдир.
    Таъсир курсатиш тубандаги асосларга кура классификация килинади:

    1. Таъсир курсатишнинг харакат манбаига асосланиб таъсир курсатиши фаркланади, бунда:

    а) таъсир курсатишни бошка киши оркали харакатга келтириш;
    б) таъсир этиш объекти билан субъектининг мос тушиши; бунда узига-узи таъсир этилади.

    1. Субъектнинг холатига асосан таъсир курсатиш:

    а) ухламаган холда таъсир курсатиш;
    б) ухлаган холда таъсир курсатиш;
    с) гипотезали таъсир этиш (тахминий, фаразия).

    1. Таъсир курсатувчининг бор ёки йуклиги, таъсир курсатиш максадига караб, онгли тушуниб, зур бериб амалда куллаш асосида бажарилади:

    а) олдиндан мулжаллаб таъсир курсатиш;
    Мулжалланган таъсир курсатишда аник максад асосида,
    рухий таъсир курсатиш оркали укитувчи уз олдига куйган натижага эришади. Масалан, укитувчи яхши укиган укувчининг укишдаги ижобий томонларини укувчилар олдида мактайди ва унга кучли таъсир этади.
    б) Мулжалламасдан таъсир курсатиш.
    Мулжалламасдан таъсир курсатишда максад куйилмайди.
    Р w w Г~ KJ г-
    Баъзан укитувчи узи тушуниб етмай бир укувчига «Сен хамма вакт шундайсан. Бирор ишни топширсам, сен уни хеч бир уддалай олмайсан» дея мурожаат этади ва кучли таъсир кусатади.
    с) узига-узи таъсир килиш мулжалланган ёки
    мулжалланмаган булиши мумкин.

    Download 0.68 Mb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
  • 1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   15




    Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
    ma'muriyatiga murojaat qiling