Узбекистон республикаси олий ва урта махсус таълим вазирлиги самарканд давлат чет тиллар институти м. Махмудова, У. Отавалиева


Download 0.68 Mb.
bet8/15
Sana09.01.2023
Hajmi0.68 Mb.
#1085755
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   15
Bog'liq
ttex

Р U ^ \J 1 С/ KS
Бунда инсон узидаги салбий сифатларни йукотишга интилади.

  1. Таъсир этиш натижасига караб иккига булинади: а)

ижобий, б) салбий.
Ижобий таъсирда ижобий-рухий сифатлар шаклланади (одат, кизикишлар, муносабатлар).
Салбий таъсир курсатишда салбий сифатлар (маънавиятсизлик, тахкирлаш ва хоказолар)шаклланади.

  1. Таъсир этиш мазмунига караб фаркланади:

а) очикчасига таъсир курсатиш. Таъсир курсатишнинг бу турида тугридан-тугри бирор аник харакатга даъват этилади. Масалан, «Бундан кейин хеч качон кечикмайман!».
б) яширин, ёпик шаклда таъсир курсатиш. Бундай таъсир
U С/ У U W ^ W м
курсатишда максад тугридан-тугри айтилмайди, балки суз ёки харакат оркали амалга оширилади.
Педагогик таъсир курсатиш шакллари турлича булиб, тажрибада бу шакллардан максадга мувофик равишда фойдаланилади.

  1. Бевосита олдиндан мулжалланган таъсир этиш. Буни

KS KS U -р С/ Л U
тугридан-тугри таъсир этиш дейилади. Бу кумак, буйрук оркали таъсир этишда кулланади:

  1. Огохлантирувчи ёки йуналтирувчи шаклда. Бунда вазифа киска вактда бажаришга даъват этилади. Масалан: Диккат! Тайёрлангиз! каби,

  2. Бажарувчи шаклда. Масалан: Тугриланг! Олиб келинг! Тухтанг!

  3. Такикловчи шаклда. Масалан: Бас! Тугатинг!

  4. Намуна асосида бажарилади. Масалан: Мен кандай бажарсам, сен хам шундай бажар. Ахмаджондек бажар.

  5. Тасир курсатиш шаклининг яна бир куриниши. «Сен хар куни дарс тайёрлашга уч соат сарфласанг, яхши укий олишинг мумкин» каби даъват этиш билан хам белгиланади.

Б. Билвосита таъсир курсатиш. Билвосита таъсир курсатиш укувчига таъсир курсатишнинг асосий воситаси хисобланади. Бундай таъсир курсатишнинг куйидаги шаклида укитувчи умумий ишни жамоа булиб бажариш вактида бирор укувчини бу ишга истак билан кириша олмаётганини куриб (унга гамхурлик билан): «Сен чарчадингми?. Майли, бироз дамингни олиб ол, сунгра ишга киришасан!» кабилида муомала килади.

  1. Уз-узига таъсир курсатиш (уз-узидан таъсирланиш). Таъсирнинг бу турини хар томонлама ривожланган, фахм - фаросати юкори онгли укувчиларгагина куллаш мумкин. Буни купрок уз камчиликларини онгли равишда тушуниб бу камчиликлардан фориг булишга харакат килувчи (истовчи) ва улардан кутулиш максадида узи учун турли шароит ва харакатлар изловчи укувчига ёрдам бериш тарикасида кулланади

Укитувчи бундай вактда(вазиятда) укувчига мустахкам ирода билан харакат килиб, камчиликлардан бирма-бир кутулиш мумкинлигини тушунтириб, унинг бу борадаги харакатларини коррекциялаб бориши керак.
Уз-узидан таъсирланиш, айникса кийинчиликлар олдида пайдо буладиган куркувни енгишда уз кучига ишонишни вужудга келтиради, ички зиддиятларни енгишда самара беради.
Педагогик таъсирнинг самараси айникса укитувчи нигохи, овоз тузилиши, миимикаси, харакатларининг аник ва узвийлигига боглик. Лекин таъсир сузнинг маъно-мазмунига, мимика, имо- ишоралар, интонация оркали куллаб-кувватланганда ва мазмунга зид булмаганда максадга мувофик булади.
Таъсир кусатишни шакллантиришда узини тута билиш, хакконий, адолатли булиш, тарбияга ижобий ёндошиш, педагогик таъсир техникасини ривожлантириш, хазил (юмор)ни сезиш ва хоказолар каби сифатлар катта ахамиятга эга булади. Бунда албатта укитувчи укувчиси ва унинг шахсини хурмат ва химоя килиши шарт.
Укувчига педагогик таъсир этиш ва ишонтириш услубларидан фойдаланишда укитувчи катор педагогик талабларга риоя килиши лозим.
Педагогик талаб - таълим-тарбия жараёнида куп кулланиладиган усуллардан бири булиб, укитувчи ва укувчи уртасидаги шахсий муносабатларда намоён булади.
Педагогик талаб, педагогик таъсир курсатишнинг компоненти булиб, у билан биргаликда кулланади хамда унинг самарасини орттириш(бурттириш)га ёрдам беради.
Педагогик таъсир курсатиш усулида ягона педагогик талаблар доирасидан чикмаслик зарур. Агар педагогик таъсир укувчиларнинг ижтимоий фойдали фаолиятини рагбатлантириш, жамоани жипслаштириш, педагог билан болаларнинг харакат бирлигига эришиш йулларини таъминласагина, омилкор усуллардан хисобланади.
Жамоатчилик фикри - таъсир курсатишнинг кудратли усули булиб, тарбияланувчиларнинг ижтимоий-фойдали фаолиятини хар томонлама ва мунтазам рагбатлантириб боришни таъминлайди, жамоанинг тарбиявий вазифаларини анчагина тулик амалга оширишга ёрдам беришда жуда катта ахамиятга эга.
«Педагогик таъсир курсатиш усулларидан самарали фойдаланишнинг зарур шарти педагогнинг укувчиларга булган муносабатларнинг чинакам инсонпарварлигидир»1.
Узбекистон Республикаси уз мустакиллигига эришган хозирги даврда шахсга асосли умумий талаблар куйилади. Шу билан бирга, унга катта хурмат хам курсатилади. Бу шахсга булган талабларни унга булган иззат-хурмат билан бирга кушиб олиб боришдаги муносабатларнинг чинакам инсонпарварлигидан далолатдир.
Педагогик таъсир усуллари укувчилар такдирига бепарво булмаган инсонлар орасидаги жонли муносабатлар мажмуидир.
Педагогик жараёнда педагогик таъсир ва ишонтириш махоратини эгаллаш, айникса, эндигина укитувчилик фаолиятини бошлаган ва ёш укитувчилар учун анчагина мураккаб хисобланади.
Бунинг учун ёш укитувчининг, энг аввало, уз эътиборини мулокот маданиятини эгаллаши, педагогик такт ва тактика коидаларини узлаштириб олиши шарт.
Юкоридаги фикрлардан келиб чиккан холда, куйида ёш укитувчиларга ёрдам тарикасида бир нечта тавсияларни келтирамиз1.

  1. Укитувчининг укувчилар билан мулокоти энг аввало, жамият талабларига мос булиши керак.

  2. Укитувчининг укувчиларга самимийлиги улар уртасидаги мустахкам хамкорликнинг негизи булиб, бу борада узининг сузи билан иши (хулки) бирлигига риоя килиш ва жамият талабларига суяниши лозим.

  3. Укувчилар билан узаро самарали хамкорлик килиш учун у уз шахсини улар билан тенг куйиши хамда хурмат килиши керак. Бунда у укувчиларнинг ёши ва индивидул хусусиятларидан келиб чикиб, «Сиз» иборасидан фойдаланиши, буйрук охангини илтимос ёки хамжихатлик билан алмаштириши керак.

  4. Укитувчи баъзан уз мавкеи, имкониятлари ва гамхурлигини намойиш килиши хам зарур.

  5. Укитувчининг укувчилар билан мулокот махоратини амалга оширишда купрок уларнинг фикрларини тинглаб, узи камрок гапириши ёки савол-жавоб (диалог) усулини куллаш оркали (уз талабларини туппа-тугри айтмасдан) мулокотни фаоллаштириши маъкул.

  6. Укувчининг хар бир арзимаган (озгина) муваффакияти учун уни макташ (куллаб-кувватлаш, рагбатлантириш) унинг ишончига ишонч кушади, ижобий-хис туйгуларни пайдо килади. Шунинг учун укувчилар жамоаси олдида уни куллаш, камчиликларини эса алохида (индивидуал тарзда) узига айтиш керак.

  7. Иш бошлаганига анчагина вакт утишига карамасдан, ижобий узгаришларга эга була олмаган укитувчи ота-оналарга суяниши ва улар билан хамфикр булиши лозим.

  8. Куп холларда ёш укитувчиларнинг уз укувчилари ёки ота- оналари билан бир фикрга келиш малакасининг етишмаслиги, бирор масалада хамфикр булишига кийналишлари ёки хамсухбатларининг малакасизлиги туфайли исталган натижага кела олмасликларини учратиш мумкин. Шунинг учун укитувчи сухбатга тайёргарлик куриши, уни иккала томон учун кизикарли булишини таъминлашга интилиши керак.

  9. Укувчининг рухий холати, хулк мотивлари хакидаги маълумотларнинг етарли булмаслиги мулокотни самарали ва аник булишига халакит беради. Шунинг учун укитувчи уз кузатувлари натижасида тупланган материлларини аввал узи тахлил килиб куриши, вазиятга тугри ёндашиб карор кабул килишга харакат килиши лозим.

  10. Дарс ва дарсдан ташкари вазифалар хар доим исталган вактда содир булавермайди. Шунинг учун укитувчининг амалий фаолиятида пайдо булувчи хар кандай муаммога тайёр кусатма бериб булмайди. Бундай холларда укитувчи уша вазият шароитини фикран чукур тахлил килиб куриши ва ижодий хал килишга уриниши керак.

  11. Укитувчи кузатувчан булиши керак. Укувчиларингиз сизнинг илтимос ва топширикларингизни эътирозсиз бажарган булсалар маълум вакт оралигида унутмай, унинг сабабини урганиб боришга харакат килинг. Навбатдаги холларда уларни инобатга олиб иш тутинг.

  12. Навбатдаги дарсингизга тайёрланар экансиз, албатта, дарснинг кайси боскичида укувчиларингизда ижобий эмоцияларни пайдо килиш маъкуллигини хамда кайси боскичларда кайси хил таъсир усулларидан фойдаланишингизни уйлаб куйганингиз маъкул булади.

ТАЯНЧ ИБОРАЛАР
Таъсир этиш, ишонтириш, педагогика, психология, укитувчи, укувчи, педагогик таъсир этиш усули. Хулк-атвор, маъкуллаш, рагбатлантириш, суз воситаси, педагогик талаб, жамоатчилик фикри, ижтимоий мухит, салбий, ижобий, укувчи фикри, Абу Али ибн Сино, мимика, имо-ишора, А.С.Макаренко, В.А.Сухомлинский, субъект холати, бевосита таъсир, билвосита таъсир, интонация, дикция, пауза, ёш укитувчиларга маслахатлар. (12 пункт)
НАЗОРАТ УЧУН САВОЛЛАР

  1. Педагогик назорат воситалари деганда нимани тушунасиз?

  2. Ишонтириш нима ва унинг таркибий кисмлари ва шакллари.

  3. Педагогик таъсир курсатишнинг самарали шартлари ва классификацияларини айтинг.

  4. Педагогик таъсир курсатишнинг турлари.

  1. Педагогик талабнима ва уни амалга ошириш усулларини айтинг.

  2. Ёшукитувчилар педагогик махоратни эгаллашучун нималарга эътибор бериши керак экан?

  1. Педагогик таъсирнинг таълим-тарбиядаги урни.

  1. Педагогик одоб (такт) - педагогик муомала асоси

Эътикод, одоб, фукаролик бурчини англаш-укитувчининг асосий сифатларидан биридир. Укитувчи узи таргиб килаётган идеал фазилатларининг шахсий намунасини курсатиши керак.
Укувчиларга мехр-мухаббат укитувчининг энг мухим фазилатларидан булиб, болаларнинг килик-килмишларини
кечириш уларга хушомадгуйлик килиш эмас, балки талабчанлик ва каттикуллик, адолатлилик билан куйилган мехр-мухаббат булиши керак. Ана шу сифатга эга булган шахс узининг куп вактини ва кучини болаларга багишлайди. У зарур вактда уз истакларини йигиштириб куйиб, болалар манфаати йулида эхтиёжларини чеклашга тайёр туради.
Булар укитувчини педагогик мулокот коидаларига риоя килишга ундайди.
Укитувчи ва укувчи мулокотларида иккита эмоционал кутб пайдо булади.
Укитувчининг укувчилар билан тез эл була олиши, купчиликка аралаша билиши, дилкашлик, муомала маданиятининг юкори булиши таълим-тарбия ишида самарадорлик ва ижобий хис, туйгуларни пайдо килинишига эришиш сабабчиси булади. Иккинчи томондан, бундай муомаланинг акси укувчиларда укитувчига нисбатан хурматнинг йуколиши, ундан куркиш каби салбий хисларни пайдо килади.
Илгор укитувчилар тажрибалари курсатишича, факат укитувчи муомаласидаги одоб, яъни такт унга укувчилари билан мулокоти ижобий хис туйгуларини ва улар билан психологик алокани, муносатини пайдо кила олади. Демак, педагогик такт талабларига риоя килиш оркалигина укитувчи укувчилари билан муомала маданиятини ёки хакикий мулокот ва муносабатларни урната олар экан.
Педагоглик одоби (такт) устида анчагина психолог ва педагоглар тадкикот олиб борганлар (К.Д.Ушинский,

  1. С.Макаренко, А.А.Леонтьев, А.А.Бодалев, А.Мунавварова,

  2. С.Грехнев, И.А.Зюзин ва бошкалар), лекин буларнинг хаммаларининг фикрларича, педагогик такт жуда кенг маънога эга эканлиги ва уни хар томонлама очиб берувчи аник таърифга эга эмаслигини билдирганларини англаш мумкин. Бу кийинчиликни, умумий такт (одоб) билан педагогик одобни фаркида деб хисоблайдилар.

Такт (одоб) сузининг маъноси «дахлдорлик» маъносини
р с/ u w
билдиради. Бу одамларнинг узаро мулокотларини йуналтириб, тартибга солиб турувчи ахлокий категория булиб хисобланади. Инсонпарварлик принциплари нуктаи-назаридан муомала одобига риоя килиш, энг мураккаб вазиятларда хам, инсон хурматини саклашга ёрдам килади.
Педагогик одоб мураккаб булиб, укитувчини ривожланувчи шахс билан муомала килишини таккозо этади.
Педагогик одоб (такт) - бу укитувчининг касбий сифати хисобланиб, унинг махорати асосини ташкил килади.
Педагоглик одоби, бошка умуминсоний одоб тушунчасидан узига хос хусусиятлари билан фарк килади. Чунки у факат педагогнинг шахсий хусусиятлари (бола шахсига хурмат, уни севиш, мехрибонлик курсатиш ва х.к.лар)дан ташкари, укувчи билан фаолиятида унга тугри ёндашиш, таъсир кила билиш, унинг хурматига сазовор булиш кабиларни хам кузда тутади.
Укитувчи одоби - умуминсоний ахлок категориялари, коидалари ва нормаларини таълим-тарбия жараёнига хос хусусиятлари билан уйгунлаштириб, педагогнинг укувчилар, укитувчилар жамоаси, ота-оналар ва жамоатчилик вакиллари
билан муносабатида ифодаланидиган касбий-ахлокий
хусусиятидир.
Укитувчи педагогик ахлок нормаларини узлаштириб олиши, тажриба куллаши лозим. У узининг фикрлаши, хис этиши, тажрибада синаб куриши натижасидагина уз эътикодига, интилиш ва хакикий одобига айлантиради.
Педагогик одоб - укитувчи ахлокининг амалий куринишларидан бири булиб, унинг натижалари укувчиларга ахлокий таъсирининг самарадорлигида намоён булади. У инсонпарварлик, адолатлилик, виждонлилик, халоллик, яхшилик килиш каби укитувчи фаолияти билан боглик равишда тахлил килади.
Укитувчининг педагогик одоби - унинг кундалик дарс бериш жараёнида, тарбиявий ишларида, бошка кишилар билан мулокоти, муомала ва муносабатларида, кундалик турмуш тарзи, шахсий намунаси билан укувчиларига таъсир утказиши ва х.к.ларда кузга ташланади. Укитувчининг укувчига курсатган самимий хурмати, мехри, айрим вазиятларда эркалатиши унинг талабчанлигини сусайтирмаслиги керак.
Хурмат ва талабчанлик - диалектикадир. Талабчанликнинг ортиб бориши ва мураккаблашиши, укувчининг индивидуал хусусиятларига хурматининг чукурлашиб боришига боглик булади.
Укитувчи уз муносабатларини укувчининг шахсий хусусиятлари, тарбияланганлик даражасига ва ёш хусусиятларига караб (юмшоклик ва катьиятлик, яширинча мехр ва совуклик, эътиборлилик-эътиборсизлик, гамхурлик, яхшилик килиш ва х.к.ларни) узгартириб боргани маъкул.
Кичик укувчилар узларига мехрибонлик, эркалатиш бошини силаш, кучоклаб багрига босиш, исмига эркаловчи кушимчаларни
у и •• с/ Л и
кушиб айтилиши ва х.к.ларни ёктирсалар, усмирлар бундай муомала билан ёндашилишини ёктирмайдилар, улар узларини «катталардек» хис киладилар, бундай муомала уларнинг жигига тегади. Катта укувчилар эса бутунлай бошкача жиддийлик билан муомала килинишини ёктирадилар1.
Педагогик одоб укитувчининг мувозанатли хулки (узини тута билиши, дадиллиги, мулокотда эсанкираб колмаслиги) да куринади. Укитувчининг ишончи укувчи фаолияти учун стимул булади.
Педагогик одоб купрок дарс жараёнида куринади.
Укитувчи ва укувчи уртасидаги можаролар (келишмовчилик ва жанжаллар)нинг тахлили купрок укитувчининг укувчига нисбатан ноурин (одоб сакламасдан) берган танбехлари (ташки киёфасига, акли, кобилияти ва х.к.ларига)нинг окибати эканлигини курсатади.
Дарснинг хамма боскичларида хам укитувчи укувчига одоб билан муомала килиш лозим, айникса, дарснинг уй вазифаларини текшириш, утган мавзуни такрорлаш ва бахолаш боскичлари укитувчидан вазминлик ва педагогик одобга риоя килинишини такозо этади. Бу боскичларда укитувчининг укувчи жавобларини диккат билан тинглаши, кийналган жойларида уни йуналтириб юбориш укитувчидан кучли сабр-токат ва чидамлиликни талаб килади. Бордию уша вактда укитувчи сабрсизлик билан укувчи жавобини кесиб куйиб «Бу нега керак?», «Утир, доимо хеч нарсани билмайсан.» таъбирида муомала килса, албатта укувчини узидан «кочириб» куяди. Укувчи ва укитувчи урталарида салбий эмоция пайдо булади.
Барча укувчилар уларни диккат билан тинглайдиган укитувчини ёктирадилар.
Укувчи жавобларини тинглашда укитувчи узининг табассуми, мимикасига доир харакатлари, жавобнинг айрим жойларини уз изохи билан кувватлаб юбориши энг мухим жойларида укувчини рагбатлантириб туриши керак.
Дарснинг бахолаш боскичи айникса масъулиятли хисобланади. Укитувчи бахони изохлаб: «Бугун сен жуда яхши жавоб бердинг. Мен сендан бундай яхши жавобни кутмаган эдим. Ана, курдингми, харакат килсанг, хамма нарсани билар экансан. Бугунги жавобингга «5» бахо куяман», - деса укувчида уз кучига ишонч пайдо булади. Энди у хар кунги уй вазифаларини янада
I» С/ им W I» С/ U
кизикиш билан уз вактида тайёрлай бошлайди ва укитувчига мехри ортади.
Дарсда куйиладиган бахонинг укувчи рухига таъсири хакида психолог Б.Г.Ананьев тадкикотлари1 шуни курсатдики, укувчининг буш, айрим холларда нотугри йуналтирилиши тарбиявий ахамиятга эга булар экан. Масалан, нотугри жавоб берган укувчига: «Агарда сен мана бунга эътибор килганингда (ёки айтганингда) жуда яхши буларди... ёки «шошилма, улгурасан, яхши бошладинг», - деб изохлаб туриши боланинг уз билимига ишонч багишлар, иккинчидан салбий бахога хам хафа булмасдан, уз камчилигини тугри тушинишига ёрдам беради.
Укитувчи дарснинг мустакил боскичида укувчиларига ишонч муносабатида булгани маъкул. Мустакил ёки назорат иши вактида укувчининг хар бир харакатига танбех бериб туриш уларнинг жигига тегади, асабийлаштиради хамда мустакил ёки назорат ишини бажаришларига салбий таъсир курсатади.
Педагог одоби укитувчидан керак булган такдирда уз хулкини эпчиллик билан узгартира олишга ундайди.
Укитувчи болалар билан ишлашда турлича тактика1 тутишига тугри келади, албатта. Масалан, у дарс пайтида узини очик, хушфеъл, боодоб, норасмий, такаллуф билан тутса, синфдан ташкари ишларда узини бахузур, бемалол, такаллуфсиз, дилкаш ва самимийлик билан тутиши укувчилар билан индивидуал сухбатда, экскурсия пайтида, уйинлар пайтида дустларча муносабатда булишни талаб килса, синф мажлисини утказиш эса масъулият, жиддийлик, мунозара укитувчи мулокотида узига хосликни талаб килади.
Укитувчининг укувчи билан мулокотида кандай одобни танлаши, рол куникмаларидан фойдаланишига боглик. Ролли вазиятларнинг турт тури курсатилади, яъни, «юкоридан ёндаmиm», «куйидан ёндатит», «ёнидан ёндатит» хамда «иштирок
этмаслик» позицияларидан фойдаланишдир2.
Педагоглик одоби педагогик махоратни эгаллаш билан биргаликда тарбияланиб, пишиб, етилиб, тобланиб, боради. Уни махоратдан алохида ажратиб караш мумкин эмас. У укитувчининг маънавий етуклиги, уз устида тинмай ишлаганлиги, махсус билимларини (уз фани) чукур эгаллаши, укувчилар билан мулокот куникма, малакаларига эгалиги хамда хозирги замон укувчиларининг ёш ва хусусиятларини узлаmтирганлигининг натижасидир.
Педагогга хос одобни чукур урганиб олишда ахлок нормаларига риоя килиш, укувчи хулкидаги киликларининг маъносига етиш ва унга таъсир усулларини билиш укитувчи учун куйидаги куникмаларга айланиши лозим:

  • Болага мехр куйиш (севиш) ва буни курсата олиш;

  • Болани кузатиш оркали унинг ички хулкий кечирмаларни кура билиш вазиятга караб мулжал олиш ва максадга мувофик булган таъсир усулларини билиш катта ахамиятга эга. Бунда купрок тарбия методларининг айланма усулларидан ёки «Узинг биласан, лекин мен сенга маслахат берардимки...» кабилида иш тутиш ёмон булмайди.

Укувчи билан мулокотнинг тугри усулларини шакллантиришда узини тута билиш, вазминлик, адолат, баъзида хазилкорлик ва х.к.лар билан биргаликда, укитувчи укувчилари шахсини хурматлаши хамда уз кадр-хурматини саклашга харакат килиши керак.
Педагогик одобни эгаллашда катор коидалар булиб, айникса ёш укитувчилар уларга риоя килсалар ёмон булмас эди:

  1. Укитувчи энг аввало жанжалли вазиятларни босиб, укувчи асабидаги эмоционал тарангликни бушаштиришга (лозим булган холларда) харакат килсин1!

  2. Укитувчи индамасдан уша жанжал иштирокчиси (укувчи, касбдоши, таниши)нинг юзига тик караши керак. Уларга индамай караб туриш пайтида у жанжалчилар ахволини (ким айбдорлигини) синчковлик билан билиб олиши мумкин.

  3. Кунгилсиз вокеа (жанжал, узаро келишмовчилик каби) иштирокчиларининг хулк мотивларини тушуниб олишга харакат килиш лозим. Уларнинг кийин ахволларини тушуниб, афсусланган холда «Мен сени (сизни) ахволинг(из)ни тушунаман» таъбирида иш тутиб, уз ахволини «Мен афсусланаман...» дейиш билан бу вазиятга бирданига бахо бермасдан, балким уз муносабатини курсатиш керак.

  4. Максадга караб, «Сен», «Сиз» эмас, «Биз» позициясига чикилса, кийин вазият хам енгиллашади.

  5. Укитувчи узининг рахбарлик роли имкониятлардан фойдаланиб келишмовчилик чикишига сабаб булган мотивларни яна бир карра фикрида тахлил килиб, масалани ижобий хал килиш имкониятидан фойдалангани маъкул.

Хар бир укитувчи педагоглик одобини аввал назарий томонларини яхшилаб узлаштириб, сунгра уз фаолияти жараёнида амалда синаб куриш ва ундан доимий фойдаланиб бориш малакасига эга булишга харакат килиши лозим.
НАЗОРАТ УЧУН САВОЛЛАР

  1. Педагогик такт (одоб) нима ?

  2. Педагогик одобукитув чи фаолиятининг кайси ооскичларида намоен оулади ва кандай утади.'

Укитувчи одобини укувчининг ёш хусусиятларига ботликлигини изохлаб беринг.
Педагогик одобкоидаларини айтиб беринг.
БУЛИМ ЮЗАСИДАН АДАБИЁТЛАР
Каримов И А. Янгича фикрлаш ва иmлam-дaвр талаби.- Тоmкeнт.,1997.
Каримов И А. Маънавий юксалиш йулида. - Тошкент.,1998.
Узбекистон Республикасида «Кадрлар тaИёрлamнинг Миллий дасгури». - Тошкент.,1997.
«Таълим тугрисдаги Конун». - Тошкент.,1997.
Абу Али ибн Сино. Тадбири ал- манозил. - Тошкент.,1997.
Ахроров Ю.А. Педагогик махорат. (Маъруза матнлари). - Самарканд., 2001.
Мудрик А.В. Учитель мастерство и вдохновение. - М., 1986.
Макаренко А. С. Дисциплина, режим, наказание и поощрения. Хрестоматия по педагогике. - М., 1972, 251­252 бетлар.
Основы педагогического мастерства, под.ред. И.А.Зюзина. М., 1989.
Кочетков А.И.Мастерство перевоспитание. Минск,
1981.

V БОБ. «ПЕДАГОГИК МАХ,ОРАТ» ФАНИДАН СЕМИНАР, АМАЛИЙ-ЛАБОРАТОРИЯ МАШЕУЛОТЛАРИ ВА РЕФЕРАТ МАВЗУЛАРИ

  1. Семинар машгулотлари Биринчи машгулот Мавзу: Фан сифатида педагогик махоратнинг предмети, максад ва вазифалари Режа:

  1. «Педагогик махорат» фанининг предмети, максад ва вазифалари.

  2. «Педагогик махорат» фанининг мохияти ва тузилиши.

а) Педагогик фаолият ва махорат.
б) Педагогик техника.
в) Педагогик истеъдод ва кобилият.
г) Укитувчининг шахсий интилишлари.
АДАБИЁТЛАР

  1. Каримов И А. Баркамол авлод - Узбекистон тараккиёти пойдевори. - Тошкент, 1997.

  2. Узбекистон Республикаси «Кадрлар тайёрлашнинг Миллий дастури» - Тошкент, 1997.

  3. Узбекистон Республикаси «Таълим тугрисидаги Конун». - Тошкент, 1997.

  4. Ахроров Ю.А. Педагогик махорат. - Самарканд, 2001.

  1. Основы педагогического общения. И А. Зюзин тахр. -

М 1999.

  1. Мунавваров А .К Педагогик кобилият ва махорат. - Тошкент, 1998.

  1. Педагогика. - Тошкент, 1998.

Иккинчи машгулот.
Мавзу: Педагогик техника Режа:

  1. Педагогик техника мохияти, тузилиши ва усуллари.

  2. Укитув чи нутки - педагогик махорат кузгуси.

  3. Педагогик муомала ва педагогик хамкорлик

  1. Овоз ва нуткни бomкaриmнинг илмий асослари.

  2. Укитув чи таълим-тарбия жараёнини бошкарув чи режиссёр ва актёр сифатида.

АДАБИЁТЛАР

  1. Каримов И А. Баркамол авлод - Узбекистон тараккиёти пойдевори. - Тошкент, 1997.

  2. Узбекистон Республикаси «Кадрлар тaИёрлamнинг миллий дасгури» - Тошкент, 1997.

  3. Узбекистон Республикаси «Таълим тугрисида»ги Конуни. - Тошкент, 1997.

  1. Ахроров Ю.А. Педагогик махорат. - Самарканд, 2001.

  2. Мунавваров А К Педагогик кобилият ва махорат. - Тошкент, 1998.

  3. Леонтьев А.А. Педагогическое общение. - М 1979.

  4. Станиславский К С. Актёрнинг роль устида иmлamи. - М., 1954.

  1. Учителю о педагогической технике. ЛИ^ви^ий. тахр. - М., 1987.

  2. Педагогика. А.Мунавваров тахр. - Тошкень, 1998.

  3. Сенишина И.Е. О речи учителя также и мастерстве. - Киев, 1976.

  4. Язовецкий Е.В. Говорите правильно: Этика речи. - Ленинград, 1969.

Учинчи машгулот
Мавзу: Педагогик махоратни Узбекистон Республикаси таълим тизимида оммалаштириш йуллари ва усуллари
Режа:

  1. Педагогик махоратни узлуксиз таълим тизими (таълим муассасалари ва оила, махалла, жамоатчилик ва хоказо)да оммалаштириш.

  2. Укув-тарбиявий ишларини бошкариш ва назорат килишда укитувчининг роли.

  3. Шахслараро ва миллатлараро муомала маданияти - педагогик махорат сифатида.

АДАБИЁТЛАР

  1. Узбекистон Республикаси «Кадрлар тайёрлашнинг Миллий дастури» - Тошкент, 1997.

  2. Узбекистон Республикаси «Таълим тугрисида»ги Конуни. - Тошкент, 1997.

  3. Ахроров Ю.А. Педагогик махорат. - Самарканд, 2001.

  4. Педагогика. А.Мунавваров тахр. - Тошкент, 1998.

  1. Мавлонова Р. ва бошкалар. Педагогика. - Тошкент, 2001.

  2. Словейчик С. Педагогика для всех. - М., 1989, 304 - 319 бетлар.

Туртинчи машгулот Мавзу: Миллий мактаб ва шаркона педагогик махорат
масалалари
Режа:

  1. Миллий мактабва педагогик махорат масалалари.

  2. Шаркона педагогик масалалар.

  3. Укув-тарбия жараёнини инсонпарварлаштириш.

  4. Таълим-тарбия жараёнини демократлаштириш.

АДАБИЁТЛАР

  1. Каримов И.А. Маънавийюксалишйулида. - Тошкент, 1998.

  2. Каримов И.А. Узбекистон: миллий истиклол, иктисодиёт, сиёсат, мафкура. -Тошкет, 1993.

  3. Узбекистон Республикаси «Кадрлар тaИёрлam миллий дастури». - Тошкент, 1997.

  1. Узбекистон Республикаси «Таълим туврисидаги Конун». Тошкент, 1997.

  2. Алметов Н.Ш. Укув-тарбия жараёнида халк педагогикасининг тарбиявий имкониятларидан фoИдaлaниm. - Чимкент, 1993.

  3. Буриев О., Холиков Д. Туркона анъана ва удумлар- миллат курки. - Тошкент, 1996.

  4. Куръони Карим. - Тошкет, 1992.

  1. Курбонов М Мактабмаънавияти ва миллий тарбия.

  • Тошкент, 1995.

  1. Миллий истиклол гояси: асосий тушунча ва тамойиллар. - Тошкент, 2000.

  2. Мусурманова О. Укувчиларнинг маънавий маданиятини maкплaнтириm. - Тошкент, 1993.

  3. Нишонова С., Мусурманова О. ва бошкалар. Миллий истиклол гояси ва маънавият асослари (укув кулланма).

  • Тошкент, 2001.

  1. Амалий лаборатория машгулотлари Биринчи машгулот Мавзу: Укитувчилик касбини эгалловчи - булажак педагоглар диккатини ривожлантиришга царатилган машцлар

  1. Талабаларнинг назарий билимларини текшириш:

а) Диккатга таъриф беринг.
б) Диккатнинг йушлипи нима?
в) Диккатнинг кандай турларини биласиз?
г) Диккат хусусиятларини айтинг ва изохланг.
д) Таълим жараёнида диккатнинг ахамиятини айтинг.

  1. Куйидаги машкларни бажаринг:

  1. Стол устидаги барча буюмларга 5 секунд давомида ички назар билан эътибор килиб уларни «суратга» олинг. Сунгра педагог томонидан «кузни юминг» деб буюрилади. Педагог стол устидаги буюмларни аралаштириб юборади ва синалувчидан

I» Ум у W U
буюмлар аввал кандай ётган булса, уларни шундай куйиб чикиш суралади.

  1. Гугурт кутисидаги гугурт доналари стол устига сочиб юборилади. Синалувчига гугурт чупларини кандай ётганлигини эслаб колиш учун 5 секунд вакт берилади. Сунгра синалувчининг кузи богланади. Чуплар йигиштириб олинади ва синалувчидан чупларни аввалги шаклига келтириш суралади. (Бу машкда эслаб колиш вактини 3 секундга кискартириб кайта-кайта такрорлаш мумкин).

  2. Булутларга ёки атрофингиздаги нарсаларга назар ташланг, улар нималарга ухшайди.

  3. Уттизгача сананг, хонада «Т» харфидан бошланувчи барча нарсаларни топинг ва эслаб колинг (истаган харфни олиш мумкин).

  4. Педагог ёки талабалардан бири стулларни лабиринт (турлича) килиб куяди. Синалувчи 5 сек. вактда уларга караб олиши мумкин. Синалувчининг кузлари богланади, у стуллар лабиринтидан туртинмасдан утиши шарт.

  5. Аудиторияда шимол ва жанубга караб мулжал олиш. Синалувчи 3 сек. мобайнида шимол ва жанубга караб олади.

/~1^ ^ Г~ г-
Сунгра унинг кузлари богланиб, жойида айланади. Синалувчи дунё томонларини аниклаши керак.

  1. Одамнинг кадам ташлаши ва «назар ташлаши»га караб таржимаи холини сузлаб бериш.

  2. Кучадаги кузатишлар ва вокеалар хакида хикоя килиш.

Кишиларнинг феъл-атворлари ва холатларини,
севишганларни, бошлик ва буйсунувчи ва хоказоларнинг хулк- атворлари буйича кузатиш утказиш алохида кизикиш уйготади.
Иккинчи машгулот Мавзу: Педагогик вазиятни таулил килиш куникмаларини
шакллантириш

  1. Т алабаларнинг назарий билимларини текшириш:

а) вазият тушунчаси нима?
б) педагогик вазият деб нимага айтилади?
в) педагогик вазиятни кузатганмисиз? Уни тахлил килганмисиз?
\ с/ с/ .. с/ Г)
г) педагогик вазият купрок кайси вакт ва жараёнда учрайди?

  1. Куйидаги вазиятларни таулил килинг.

  1. - вазият. Эрта бахорда укувчилар мактаб ховлисининг бир чеккасига хризантема гулларини эккан эдилар.

Кузда бу гуллар жуда чиройли, кизил, кук, пушти, ок, рангларда очилди. Укитувчи узининг биринчи синф укувчиларига бу чиройли гулларни курсатиш, улар хакида сухбатлашиш хамда уларга нафосат дидини сингдириш максадида чаман булиб очилиб ётган гуллар олдига олиб борди. Укувчилар бу гулларга караб кувондилар.
Не куз билан курсинки, бир вакт кутилмаганда, айрим болалар гулларни уза бошладилар.
Шу пайт Раъно деган киз: «Муаллима, каранг, гулларни узиш мумкинми?!» деб кичкириб юборди.
Савол: Бу вазиятда сиз кандай йул тутган булардингиз?

  1. - вазият. Синф укувчиларидан Пулатнинг бувиси касал булиб колди. Табиатан хуmчaкчaк Пулат уйчан, огир-босик. кулмайдиган. зийрак, бирор нохуш хабарни эшитганда тез-тез чучийдиган булиб колди. Укитувчиси бир куни Пулатнинг коп- кора, катта кузлари ёшга тулиб турганини куриб колди. Болалардан кимдир «Пулат йиглаяпти», - деб колди.

Савол: Укувчиларнинг Пулатга булган
муносабатларини кандай бахолаш мумкин?

  1. - вазият: Бир мактабнинг IX синф укувчилари пахта теримида катнашганликлари учун терган пахталарининг микдорига караб пул улашилди. Бу укувчиларнинг биринчи маротаба пул олишлари эди. Улар узлари ишлаб топган пулдан жуда хурсанд булдилар.

Барча укувчиларга пул таркатилиб булгач синф рахбари болаларни биринчи маротаба пул олишлари билан табриклади. Сунгра: "Болалар бу пулларингизни майда-чуйдаларга сарф килиб юбормасликларингиз учун, бу пулларни шахримиз ободончилик фондига утказсак, нима дейсизлар?", - деди.
Бу кутилмаган таклифдан баъзилар хайрон колдилар, баъзи укувчилар рози булдилар, баъзилар уйланиб колдилар.
Tw w I f у—1
Тулкин исмли укувчи кутилмаганда: "Сизлар маслахат килаверинглар, мени вактим йук, мен кетдим", - деди.
Синф рахбари (бундай холатни хеч кутмаганди). У: ''Тулкин сен бизлар билан эмасмисан?, - дейишдан бошка нарса дея олмади. ''Биз уз-узимизча", - деб Тулкиннинг оркасидан Рустам хам чикиб кета бошлади.
Синф рахбари: "Бизга сизларнинг пулларингиз керак эмас", - деди газабланиб. Бошкаларга караб: "Хеч булмаганда сизларнинг хакингиздаги фикримизни билиш учун хеч ким чикиб кетмасин.
ГТЧ С/ 1 С/ U U U С/ Л о U
Тулкин факат узини уйлайди, унга узига тинч, яхши булса булди. Бошкалар билан иши йук. У факат пулни яхши куради", - деди. Болалар котиб колдилар.
Бу холатда синф рахбари нима килиши керак эди? Вазиятни тахлил килинг.

  1. - вазият. Талабалар укиш даврларидаги (мактабда булса хам майли) фаолиятларидан педагогик вазиятли вокеаларни эслаб, тахлил килиб берсинлар.

  2. - вазият. Талабаларга мустакил равишда иккитадан педагогик вазиятни ёзиб, тахлил килишни тавсия этиш хам мумкин.

Учинчи машгулот
Мавзу: Педагогик жараёнда уйин Режа: Педагогик билимларни текшириш (такрорлаш)
1Т~> • • U U U 1
. Боланинг хаётида уйиннинг урни ва функцияси.

  1. Укувчининг аклий кобилиятларини ривожлантиришга каратилган (хотира, тафаккур ва хоказо) уйинлар.

  2. Харакатли уйинлар болаларни фаол дам олиши воситаси сифатида. Унинг тарбиявий ахамияти ва унга булган гигиеник талаблар.

  3. Уйинни ташкил килишда укитувчининг роли.

УЙИНГА ДОИР МАШКДАРНИ БАЖАРИШ

  1. - машц.

Мавзу: Мусобаца

  1. 1 мин. вакт ичида ким чиройли килиб (узи истаган) бирорта харфни ёза олади. Сонлар каторини бирдан бomлaб хатосиз ва купрок ёза олади.

  2. Хар бири 10 см. узунликда узилган ип булакларини ким купрок боглайди. Бу вазифани бажаришда укитувчининг вазифаси: бу мamк кайси ёmдaги болалар учун кизикарли Оулипини танлаш. Вазифани тушунтириб бериш, мусобака намунасини изохлаб, тушунтириб бериш, кискача изохлаб беришдан иборат.

  1. - машц.


Download 0.68 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   15




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling