Семинар Биомеханика ва махсус биомеханиканинг ҳаракат сифатлари
Download 22.46 Kb.
|
Seminar-4.
- Bu sahifa navigatsiya:
- Изометрик иш режими
- Ауксотоник иш режими
Семинар-4. Биомеханика ва махсус биомеханиканинг ҳаракат сифатлари Мускуллар томонидан бажарадиган ишининг негизида қискариш хусусияти ётади. Мускул қисқарганда унинг бир учига иккинчи учи яқинлашади. Турли ҳаракатлар бажариш жараёнида мускулнинг ҳаракат қилувчи ва қимирламай турувчи учлари алмашиб туриши мумкин. Қисқариш натижасида мускуллар томонидан маълум тортишув кучлар пайдо бўлади ва турли жисмларни бир жойдан иккинчи жойга сурилиши натижасида механик иш бажарилади. Бу иш килограммометрлар билан ўлчаниб, мускул кучи билан жисмни сурилган масофа орасидаги кўпайтмасига тенг. Демак, мускулларнинг қисқариши натижасида механик иш бажарилади. Мускулнинг қисқариш жараёни бўшашиш ва таранглашиш ҳолатларидан ташкил топган. Мускулнинг бўшашиши мускулнинг чўзилиши билан таърифланади. Масалан, пастга туширилган қўлни мускуллари чўзилган, лекин таранглашмаган бўлади. Мускулнинг таранглашиш ҳолатида мускулнинг узунлиги икки хилда ўзгаради: баъзи вазиятда чўзилиши, бошқа бир ҳолатларда калталашиши мумкин. Масалан, гавда орқага ташланганда қорин мускуллари таранглашади ва чўзилади. Қўл панжасини қаттиқ қисиб, елка олди елка томон букилганда, икки бошли мускул таранглашади ва қисқаради. Демак, қисқариш жараёнининг ҳолатларида мускулнинг узунлиги ўзгаради ва мускуллар ҳар хил режимда ишлаши мумкин. Мускулларни иши 3 хил – изометрик, изотоник ва ауксотоник режимларида ўтиши мумкин. Изометрик иш режими – мускулнинг тонуси ўзгариб, узунлиги ўзгармайди. Изотоник иш режими - мускулнинг узунлиги ўзгариб, тонуси ўзгармайди. Ауксотоник иш режими – мускулнинг узунлиги ўзгариши билан тонуси ҳам ўзгаради. Амалиётда алоҳида ҳолда бундай режимлар учрамайди, кўрсатилган режимларнинг бири устун туриши мумкин. Мускуллар статик ва динамик ишни бажариши мумкин. Статик иш бажарилганда мускулларнинг иши туфайли тана ҳаракатсиз бўлиб, маълум бир ҳолатни сақлайди. Статик иш бажарилганда қуйидаги иш турлари бажарилади: а) қаршиликни ушлаб туриш – мускулнинг қисқариш кучи қаршилик кучи билан тенглашади ва тананинг маълум вазияти сақланиб туради. б) мустаҳкамлаб берувчи иш – мускулнинг иши оғирлик кучини енгишга йўналган. в) қотириб турувчи ёки фиксацияловчи иш – мускулнинг кучи антогонист мускулларни кучини енгишга йўналтирилган. Download 22.46 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling