Семинар Биомеханика ва махсус биомеханиканинг ҳаракат сифатлари
Download 22.46 Kb.
|
Seminar-4.
Динамик иш бажарилганда мускуллар томонидан 3 хил иш бажарилади: а) қаршиликни енгиш иши – мускулнинг иши тананинг муайян қисми
оғирлигини ёки маълум бир қаршиликни енгади. б) қаршилик кучига бардош бера олмаслик иши – мускулнинг таранглашган ҳолдан қарши кучлар таъсирида аста-секин бўшашади ва қаршилик кучларга бардош бера олмайди. в) баллистик иш – жуда қисқа вақт ичида мускуллар томонидан қаршиликни енгиш ишини бажариш. Баллистик иш турида мускуллар қисқа муддат давомида катта кучни намоён этади ва бу иш А=F•t формуласи билан ифодаланади. (А – иш, F – куч, t – вақт). Релаксация бу – мускул томонидан қаршилик кучига бардош бера олмаслик иш тури бўлиб, мускул толалари бўшашган ва чузилган ҳолда бўлади. Ҳаракат жараёни бажарилишида бир қанча алоҳида мускуллар ҳамкорлик билан иш бажаришда иштирок этади. Функционал жиҳатдан мускуллар антогонист ва синергистларга бўлинади. Синергист мускуллар дейилганда турли гуруҳларга кирувчи мускулларнинг ҳамкорликда бир хил ҳаракатни бажаришишда иштирок этишига айтилади. Масалан, трапециясимон мускул билан олдинги тишсимон мускули куракни пастки бурчагини ташқарига томон айланишида иштирок этадилар. Антогонист мускуллар алоҳида мускуллар ёки турли мускул гуруҳлари қарама-қарши ҳаракатда иштирок этишига айтилади. Масалан, тирсак бўғимида елка олдини букувчи мускуллардан елка мускули мисол бўлса, унинг доимий антогонисти бўлган елкани орқа гуруҳида жойлашган уч бошли мускул елка олдини ёзишда иштирок этади. Мускулларнинг қарама қарши ва ҳамкор ишлаши турли кўринишларда бўлиши мумкин. Бир ҳаракатда синергист бўлган мускуллар, иккинчи ҳаракатда бир-бирига нисбатан антогонист бўлади. Масалан, панжани букишда тирсакни ва билакни букувчи мускуллар синергист ҳолда ишлашса, панжани олиб қочиш ва олиб келиш ҳаракатларида ҳар бир мускул алоҳида функцияни бажаради. Панжани букувчи тирсак мускули панжани олиб келишда, билак мускули эса панжани олиб қочишда иштирок этади. Антогонист ва синергист мускулларини ҳамкор ва координацияли қисқаришларини бажарилиши нерв система томонидан идора этилади. Download 22.46 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling