Ҳарбий-педагогик жараённинг асосини қайси жараёнлар ташкил этади?
Жавоб: Ҳарбий педагогик жараённинг асосини ва объекти шахсий таркибни ўз хизмат ва жанговар вазифаларини бажаришга тайёрлаш жараёнидан иборат; унинг предмети (мазмуни) сифатида ҳарбий хизматчиларнинг жанговар ва сиёсий тайёргарлиги жараёнининг педагогик қонуниятлари хизмат қилади.
|
Ҳарбий-педагогик жараённинг мазмуни қандай омилларга боғлиқ?
Ҳарбий-педагогик жараён мураккаб ижтимоий ҳодисадир. Унинг моҳияти ҳарбий мутахассисларни, бўлинма ва қисмларни мамлакатни қуролли ҳимоя қилиш, ҳозирги замон уруши шароитида жанговар ҳаракатларни муваффақиятли олиб боришга тайёрлаш бўйича командирлар, бошлиқлар, тарбиячиларнинг мақсадли ташкилий ва таълим-тарбиявий фаолияти билан белгиланади.
Ҳарбий-педагогик жараён - командирлар (бошлиқлар) ва бўйсунувчиларнинг икки томонлама фаол фаолияти бўлиб, унинг доирасида нафақат ҳарбий хизматчиларнинг касбий маҳорати шакллантирилади, балки ўзида маънавий-ахлоқий хислатларни мужассам этган, ақлан ва жисмонан етук, ижтимоий фаол комил инсон шахси тарбияланади.
|
|
Ҳарбий-педагогик жараённинг хизмат фаолияти билан боғлиқлигини тушунтириб беринг.
Ҳарбий-педагогик жараённинг асосини жанговар, сиёсий, руҳий тайёргарлик ва маънавий-ахлоқий тарбия ташкил этади.
Ҳарбий-педагогик жараённинг йўналиши ва мазмуни ижтимоий ҳодиса сифатида бир қатор омилларга боғлиқ.
Унинг асосий вазифаси шахсий таркибда ғоявий эътиқодлилик, жанговар маҳорат, юқори техник тайёргарлик, огоҳлик ва интизомлилик, ватанпарварлик ва байналмилаллик, бурчига содиқлик, жисмоний чидамлилик ва психологик саботлиликни шакллантириш ҳисобланади. Ҳарбий педагогик жараён шахсий таркиб ҳарбий фаолиятининг барча турларига сингиб кетади ва умумлаштиради. Бу жараён тинчлик вақти билан бирга умш пайтида, шунингдек, жанговар ҳаракатлар бўлайўлган қисмларда ташкил қилинади ва амалга оширилади.
|
|
|
Do'stlaringiz bilan baham: |