дидактика педагогиканинг “нима учун ўқитиш керак”, “нимани ўқитиш керак”, “қандай ўқитиш керак”, “қандай ҳажмда ўқитиш керак”, “кимларни ўқитиш керак”, “қаерда ўқитиш керак”, “нимадан фойдаланиб ўқитиш керак” каби саволларига жавоб излайди.
|
Ҳарбий дидактика ҳарбий хизматчилар таълимини қандай жараён сифатида ўрганади?
Дидактика таълим жараёни қонуниятларини ўрганади. Ҳарбий дидактика ҳарбий хизматчилар таълимининг асосий қонуниятларини, принципларини, машғулотларнинг ташкилий шакилларини ва методларини ўрганади. Таълим икки томонлама (таълим берувчи таълим олувчи) жараён бўлгани учун ҳарбий дидактика ҳам ўқитувчи, ҳам курсант фаолиятини ташкил этиш муаммаларини ўрганади.
|
|
Ҳарбий дидактиканинг таълимий, тарбиявий ва ривожлантирувчи функцияларини тушунтиринг.
1) таълимий (ҳарбий хизматчиларни билим, кўникма, малакалар билан қуроллантириш); атроф-муҳит, ўрганилаётган предмет ва фан ҳақида тўғри тушунча ва тасаввурларни шакллантириш; маълум днёқарашни шакллантириш; мантиқий фикрлаш, ўқув вазифалар ва бошқаларни ҳал этишда мустақилликни ўргатиш);
2) тарбиявий (ҳарбий хизматчи шахсининг касбий-муҳим сифатлари, ҳарбий жамоанинг соғлом ахлоқий-психологик сифатларини шакллантириш);
3) ривожлантирувчи (ҳарбий хизматчиларда вужудга келган вазифаларни бажаришда ижодий фикрлаш қобилиятини шакллантириш; ҳарбий хизматчиларнинг интеллектуал ва жисмоний кучлари, қобилиятларини такомиллаштириш);
4) психологик (ҳарбий хизматчиларда психологик барқарорлик ва жанговар вазиятда муваффақиятли ҳаракатланишФга тайёрлик, жанговар, ўқув ва хизмат вазифаларни бажаришга шай ҳолда бўлишни шакллантириш).
|
|
|
Do'stlaringiz bilan baham: |