Таълимда кўргазмалилик принсипидан фойдаланиш қандай алоқадорликни кўзда тутади?
Таълимда кўргазмалилик принсипи инсоннинг атроф-муҳитни, ҳодиса ва жараёнларни сезги органлари орқали идрок қилишига асосланади ва таълим жараёнида ўқитувчининг сўзлари билан жонли қабул қилиши ўртасидаги алоқадорликни кўзда тутади.
|
Таълимнинг тушунарлилиги принсипи қандай жараёнларни эгалланишини кўзда тутади?
Таълимнинг тушунарлилиги принсипи таълим олувчилар томонидан билим, кўникма ва малакаиарнинг онгли равишда, мазмунини англаган ва уларнинг ўз хизмат фаолиятлари ва ҳаёти давомида кераклииигини тушунган холда эгалланишини кўзда тутади.
|
|
Ҳарбий фаолият ўз характерига кўра қандай фаолият ҳисобланади?
Ҳарбий фаолият ўз характерига кўра жамоавий фаолият ҳисобланади. Тинчлик даврида ҳам. уруш шароитида ҳам қўйилган вазифаларни бажаришда шахсий таркиб ўртасида ҳамкорлик, ҳамжиҳатлик ва ўзаро ёрдам талаб қилинади.
|
|
Машғулотлар жараёнида таълимда жамоа бўлиб ва якка тартибда ёндашиш принсипини амалга оширишнинг қандай педагогик қоидалари мавжуд?
Машғулотлар жараёнида таълимда жамоа бўлиб ва якка тартибда ёндаслииш принсипини амалга оширишнинг асосий педагогик қоидалари қуйидагилардан иборат:
машғулотлар давомида жамоа ҳаракатларини ташкил қилиш;
саволларга жавоб топиш, вазифа, муаммоларни жамоа бўлиб ҳал қилиш учун ижодий меҳнат шароитини яратиш;
ҳар бир аскарни бошқа аскар ва жамоа фикрини тинглаш ва тушунишга ўргатиш;
жамоа аъзоларининг ҳамжиҳатликда ишлаши ва шу билан бирга ҳар бирининг ўз имкониятларини алоҳида намоён қилиши учун шароит яратиш;
таълим берувчи томонидан ҳар бир аскарнинг ақлий, маънавий ва жисмоний имкониятларини, руҳий ривожланиш даражасини билиш.
|
|
|
Do'stlaringiz bilan baham: |