Р е ж а педагогиканинг предмети,мақсад ва вазифалари


Download 26.9 Kb.
bet1/3
Sana13.02.2023
Hajmi26.9 Kb.
#1196055
  1   2   3
Bog'liq
Pedagogika fani, uning maqsadi va vazifalari


Aim.uz

Педагогика фани, унинг мақсади ва вазифалари илмий -тадкикот усуллари.


Р Е Ж А


1.Педагогиканинг предмети,мақсад ва вазифалари
2.Педагогиканинг асосий тушунчалари.
3.Педагогиканинг фанлар билан алокаси ва педагогика
фанлари тизими.
4.Педагогика фанининг илмий-тадкикот усуллари.


Мавзу буйича «таянч» суз ва иборалар.

  1. Педагогиканинг предмети. «Педагогика» атамаси. Педгогог. Таoлим. Тарбия. Маoлумот.

  2. Педагогиканинг асосий категориялари. Талаба. Уқитувчи. Усул интизом. Жамоа. Ирсият. Мухит. Таoлим. Тарбия. Маoлумот.

  3. Педагогика ва бошқа фанлар. Педагогика, психология, этика, эстетика, тарих, анатомия, физиология.

  4. Педагогиканинг илмий-тадкикот усуллари. Усул. Кузатиш. Сухбат, тест, суровномалар усули, эксперимент, статистика маoлумотларини тахлил қилиш, математика ва кибернетика усуллари.

Узбекистан Республикаси Президенти И.А.Каримов Олий Мажлиснинг иккинчи чақириқ биринчи сессиясида қилган маoрузасида хур Узбекистонда демократик тузумни барпо этиш билан бирга, амалга оширилаётган улкан узгаришларнинг асосий иштирокчилари булган жамиятимиз аoзоларининг маoнавиятини бутунлай янгича қарор топтириш лозимлигини таoкидлаган эди.
Келажаги буюк давлатни кураётган кишиларнинг тафаккури, ахлоқи янги иктисодий муносабатларин тиклашга,моддий неoматлар ишлаб чиқаришга астойдил киришиб доимо ёниб яшаш хисси билан суьорилган булиши лозим. Мана шундай ижобий хислатларга бой инсонни тарбиялаш педагогика уқув юртларининг, мактаб, лицей, гимназия, коллеж,институт ва университетларнинг асосий вазифаси хисобланади.
Тарбия жамият вазифаси булиб, у фақат ишлаб чиқариш муносабатларини таoсирида эмас, балки турли тарихий даврларда ильари суриладиган ьоялар таoсирида аниқ шаклга эга булади,шунинг учун ъам куп жихатдан маoрифатчи ва педагоглар фаолиятининг натижасини ифодалайди. Агар тарбия алохида мустақил вазифа сифатида кишилик жамияти пайдо булиши билан бирга таркиб топган булса, таoлим назарияси фан сифатида бирмунча кейинроқ шаклланган.
Тарбия жамият хаётида сезилирли рол уйнайди. Жамиятда тарбия жараёнида тупланган тажрибани умумлаштириш эхтиёжи туьилиб, усиб келаётган ёш авлодни хаётга дурустрок ва режали асосда тайёрлаш имконини берадиган махсус уқув юртларини очиш зарурияти пайдо булиши билан бирга,таoлим назарияси ъам фан сифатида ривожлана бошлади.
Ибтидоий жамоа даврида ъам ижобий тарбия тажрибасини оммалаштиришга уриниш куртаклари булган. Масалан, катталар ва ёшлар уртасидаги муносабатлар билан,кейинроқ турли одат ва маросимлар билан боьлиқ узини тутишнинг баoзи бир шакллари шакллана бошлаган.
Тарбияда назарий умумлаштиришнинг илдизини фалсафа қаъридан ахтармоқ даркор. Фалсафа қадим замонлардан бошлаб давр ва хаёт мазмуни, борликнинг бирлиги, унинг жамиятдаги урни ва роли,одамларнинг хаётда белгиланган вазифаси нималардан иборат,деган саволга жавоб излаш ва тайёрлаш билан шуьулланган.
Қадимий ва Урта Шарк адабиёти намоёндалари орасида назарий-педагогик тусга эга қатор илмий қарашлар мавжуд булган. Улар орасида Ал-Форобий,Алишер Навоий ва бошқаларнинг асарларини мисол келтириш мумкин.
Педагогика фанининг предмети булган илмий билиш асосида жамиятнинг алохида функцияси-тарбия мазмуни ётади.
«Педагогика» атамаси қадимий Юнонистондан келиб чиққан.Бу ерда қулдорлар болаларини мактабга кузатиб қуядиган,олиб бордиган одамларни «педагог»деб аташган.Кейинчалик бу атаманинг маoноси бир мунча узгарди. Махсус тайёргарлик курган ва тарбия билан шуьулланадиган шахслар «педагог» деб атала бошлади. Куп вақтлар педагогика илмий фан сифатида фақат усиб келаётган ёш авлоднинг тарбиясини урганади, деб қаралган.Аммо хаёт амалиёти тарбиянинг умумий принциплари фақат болалар тарбиясига эмас, балки катталар тарбиясига ъам тааллукли эканлигини курсатди.Шунинг учун ъам кейинги пайтларда педагогиканинг ёш авлодни ва катта ёшдаги одамларни тарбилаш ва уқитиш,уларга маoлумот бериш конуниятларини урганувчи фан деб белгилаш одатга айланган.
Кишилик жамиятининг қадимий ибтидоий, яoни бошланьич даврида одамлар тайёр махсулотдан фойдаланишган. Ов, турли-туман хунармандчиликнинг ривожланиши одамлар мехнат тажрибасини ошишига олиб келган. Мехнат фаолияти борган сари мураккаблаша бориб, одамларнинг шаклланишида ва кишилик жамиятининг ривожланишида мухим рол уйнай бошлади. Мехнат одамларниг тарбиясига таoсир курсатиб, тарбияни хаётий зарурият килиб қуяди. Одамларнинг мехнат куникмалари ёш авлодга мерос булиб кола бошлади. Энди тарбия мехнат фаолиятининг,мехнат тажрибасининг махсулига бевосита боьлиқ булиб колди.
Олдинига бола тарбияси катталар томонидан бевосита мехнат фаолиятида амалга оширилган булса,жамият ривожлана борган сари бундай йул талабга жавоб бермай куйди. Энди тарбия билан билимдон, тажрибаси етарли одамлар шуьуллана бошлади. Машгулотлар тобора ташкилий шаклларга, куринишларга эга булиб борди.Секин-секин мактаблар пайдо булди.
«Мактаб» атамаси қадимий Юнонистондан келиб чиққан. (Мактаб юнонча-буш вакт,мехнатдан дам олиш маъноларини билдиради). Юнонистонда талабаларнинг мутафаккирлар билан сухбатини мактаб деб аташган, кейинчалик махсус уқув тарбия муассасаларини ъам мактаб дейишадиган булди.Мактабнинг шу маoноси хозирги кунгача ъам акланиб келмокда.
Мактабнинг таркиб топиши, тарбиянинг такомиллашиши билан бирга, тарбия фаолиятининг узи алохида касбий фаолиятга айланди, педагоглик касби эса алохида касб булиб ажрала бошлади.
Педагогика таoлим тарбия мақсадини жамият талбларига ва талабаларнинг ёш хусусиятларига караб мазмунан узгариб боришни ургатади, тарбиянинг таркибий кисмларини ва улар уртасидаги богланишларни очиб беради.Шу аснода таoлим ва тарбия сохасидаги тажрибаларни умумлаштиради,тарбиянинг келгусидаги ривожланиш истикболларини, йуллаини курсатиб беради.
Шунингдек, у мактаб, хунар-техника билим юрти ва мактабдан ташкаридаги тарбия муассасалари ходимларини ъам назарий, илгор тажрибалар билан куроллантиради. Ота-оналарга ёшларни туьри тарбия қилиш, уқитишдаги махоратни янада такомиллаштириш йулларида амалий тавсиялар беради.
Педагогика фанига тавсиф берилганда «таoлим», «тарбия» ъамда «маoлумот» деган сузларни ишлатдик. Бу сузлар узаро боьланган булиб, бир-бирини тулдиради. Уларни педагогиканинг асосий категориялари-тушунчалари деб номлаймиз. Булардан ташкари, «талаба», «уқитувчи», «усул», «жамоа», «интизом», «ирсият», «мухит», «директор» ва хоказо тушунчалар- номлар мавжудки, бу хакда мавзулар юзасидан фикр юритилганда алохида тухтаймиз.
Маoлумки тарбия тушунчаси усиб келаётган авлодда хосил килинган билимлар асосида аклий камолот-дунеқарашни, инсоний эътикод, бурч ва маъсулиятни,жамиятимиз кишиларига хос булган ахлокий фазилатларни яратишдаги мақсадни ифодалайди. Шу маънода тарбия деб тарбиячи узи хохлаган сифатларни тарбияланувчилар онгига сингдириш учун уларнинг рухиятига маoлумот мақсадга кура тизимли таoсир курсатишига айтилади. Тарбия бола туьилгандан бошлаб умрининг охиригача давом этадиган жараёндир.Шу туфайли тарбия сузи куп вактларда таoлим, маoлумот жараёнларига кирадиган ишларнинг мазмунини ъам англатади. Тарбия таoлим ва маoлумот натижаларини узида акс эттиради.
Таoлим-махсус тайёрланган кишилар рахбарлигила утказиладиган, талабаларни билим, куникма, малакалар билан куроллантирадиган, билим, кобилиятларини устирадиган, уларнинг дунёқарашини таркиб топтирадиган жараёндир.
Агар тарбия бола туьилгандан бошлаб умрининг охиригача оилада, мактабда ва жамоатчилик таoсирида шаклланса, камол топса, таoлим чегараланган (масалан,синф хонаси, лабаратория, кабинетларда) жойда ташкил этилади. Уқитувчи-тарбиячи рахбарлигида муайян белгиланган вактда олиб борилади.
Маoлумот-таoлим тарбия натижасида олинган ва тизимлаштирилган билим, хосил килинган куникма ва малакалар ъамда шаклланган дунёқарашлар мажмуидир.
Таoлим, тарбия ва маoлумот уйгунлашган ягона жараён булиб, уқитувчи-тарбиячи уларнинг шаклланишида етакчилик қилади. Уқитувчи мактабда дарс берар экан, талабаларни фан олами янгиликларидан хабардор этади, айни пайтда уларда инсоний сифатларни шакллантиради, тарбиялайди. Талабаларнинг ахлокий, жисмоний, эстетик, мехнатсеварлик каби инсоний фазилатларини тарбиялаш учун уларнинг кундалик хатти-харакат ва феoл- атворига доимо таoсир курсатади. Ота-она, катта ёшли кишиларга, умуман узидан катта ёшдагиларга хурмат ва кишиларга гамхурлик қилиш, хар кандай топширикни уз вактида бажариш, одоб доирасида муомала қилиш каби фазилатларни шакллантиради, камол топтиради.
Ижтимоий хаёт тажрибасининг курсатишича, агар инсон уз шахсий манфаатини кузлаб уқиса, урганса, уз устида тинмай ишласа у олий маoлумот олиши, хатто олимликка даoвогарлик қилиши мумкин. Лекин хакикий камолот эгаси булиши учун у таoлим ва маoлумотдан ташкари юксак инсоний фазилатлар асосида тарбияланган булмоги даркор. Ана шундай фазилат сохибига тарбия курган одам дейилади.
Педагогика фани якка холда мукаммалликка эриша олмайди.У ъам бошқа фанлар каби ижтмоий фан ютукларидан фойдаланади ва мазмунан бойиб боради. Хозирги кунимизда умумбашарият томонидан яратилган билимлар ва келажак хакида маoлумот берувчи назариялар муайян даражада педагогика фани учун манбаа булади. Бошқа фанлар каби педагогика хар бир инсоннинг ижтимоий камолотига хизмат қилади. Табиат ва жамиятнинг ривожланиш коидалари туьрисидаги маoлумотларга асосланади ва узи ъам ижтимоий фан сифатида ривожланиб боради. Шу сабабли, фалсафа, тарих, иктисод, психология ва социология, этика ва эстетика каби билан узвий алокададир.
Хар бир талаба, уқитувчи-тарбиячи уз она юрти тарихини билиши, ватанпарвар булиши лозим. Таoлим-тарбия тарихи, педагогика тарихи фанидан хабардор булмай туриб уқитувчилик қилиш кийин эмас. Педагогика назариясини чукуррок англаш учун эса унинг утмишдаги тараккиётини билмоқ керак.
Масалан, педагогика тарихи утмишда таoлим-тарбия борасида кандай самарали булгани, ижтимоий- иктисодий ва сиёсий шароитларнинг узгариши туфайли педагогик гоялар, тарбия муассасаларидаги ишларнинг мазмуни, усуллари янгиланиб боргани, утмишда ижод этган олимларнинг қарашлари, уларниг фаолиятлари билан таништиради.
Уқитувчи-тарбиячи талабаларга билим бериш, маoлумотли қилиш, тарбиялаш мақсадида унга тизимли тасир курсатади. Бунда психология ва ижтимоий омилларга асосланган, яoни курсатилаётган таoсирнинг самарасини билиш учун талабаларнинг сезги, идроки, тасаввур, диккат ва тафаккур- фикрлаш жараёнининг кандай кечаётганлигини билишга асосланиб таoсир курсатиш режасини белгилайди. Демак, педагогика фани психология ва социология каби фанлар билан ъам узвий боглангандир. Маoлумот маънода уқитувчиларга хизмат қиладиган психология туркумидаги фанларни ъам педагогик фанлар туркумига кииртиш мумкин.
Фалсафа фани эса педагогика фани учун методологик асос булиб хизмат қилади. Чунки, хозирги таoлим -тарбия назарияси ютуклари фалсафий фикрлар кураши ва тараккиётнинг махсулидир.Фалсафа фани педагогикани илмий усуллар билан куроллантиради, таoлим ва тарбиянинг объекимв конун-коидаларини ишлаб чикишга манбаа булади.
Этика ва эстетика фанлари педагогиканинг тарбия назарияси булими буйича маoлумот беради. Бу фан талабанинг хулки ва одоби меoёрларини белгилаш ъамда гузалликни чин маънода тушунтириш, талабаонгида хаётнинг жозибали, нафис кирраларига бевосита раьбат уйьотиш борасида педагогика фани билан алокададир. Фанларни уқитиш йуллари ъам педагогика фаниниг дидиактикасига алокадор, чунки хар кандай фаннинг уқитилиш усули шу фаннинг мазмуни, тизимини талабалар томонидан узлаштириб олинишига хизмат қилади. Демак, педагогика фани болалар анатомияси, физиологияси, гигиенаси ва педятрия фанлари каби билан чамбарчас богликдир.
Педагогика фани объктив равишда йил сайин кенгайиб бормокда, натижада унинг тармоқлари ъам бир нечта гурухларга ажралмокда. Улар педагогика фанлари тизими деб номланади.
Маoлумотки, турли сохада билим олувчи талабаларни уқитиш ва тарбиялашнинг назарий ва томонларини ёлгиз педагогика фанининг узи муфассал ёритиб бера олмайди. Педагогика фани тармоқлари мазкур муаммоларни ижобий хал этишда мухим омил хисобланади.
Хозирги вактда педагогика бирнечта тармоқларга булинган. Жумладан, умуимий педагогика (мактаб ёшидаги талабаларни тарбиялаш ва уқитиш хакида бахс юритади), мактабгача тарбия методикаси ( мактабгача ёшдаги болаларни тарбиялаш муаммолари билан шуьулланади), маданий- окартув педагогикаси (маданий-маърифий ишларни бошқариш муаммоларини урганади), хунар- техника таoлими педагогикаси, харбий педагогика ( -армия сардорлари ва талабаларни ватанимиз шон-шарафи ва ор-номуси учун етук курашчи, харбий курол-яроглардан амарали фойдалана оладиганёшларни тарбиялаш йуналишида)
каби тизим-тармоқлар мажуддир.
Хар кандай фан фан сифатида узининг илмий тадкикот усулларига эга. Бу усуллар оркали уз мазмунини бойитиб, янгилаб боради.Хаётда ва объектив дунёни билиш назарияси нимани урганиш ва кандай урганиш керак,кимни ва кандай тарбиялаш керак деган масалалар мавжуд булиб улар узаро узвий богликдир. Нима қилиш керак ва уни кандай амалга ошириш лозим деган муаммолар уртасида диалектик бирлик мавжуддир.
Педагогика узмазмунини бойитиш ва янгилаш мақсадида мавжуд педагогик ходиса ва жараёнларни унинг мақсади ва вазифаларига мувофик келадиган усуллари бидан урганади.Шу маънода педагогиканинг илмий-тадкикот усуллари деганда ёш авлодни тарбиялаш, билимли қилиш ва муносабатларни текшириш, билиш йуллари, услублари, воситалари мажмуини тушунамиз.
Педагогикада хозиргача мавжуд булган ва ишлаб чиқилган куйидаги илмий-тадкикот усулларига таяниб фикр юритса булади:

1) кузатиш усуллари



  1. сухбат усули

  1. болалар ижодини урганиш усуллари

  2. тест суровномалар усули

  3. статистика маoлумотларини тахлил қилиш усули

  4. математика-кибернетика усули

  5. мактаб хужжатларини тахлил қилиш усули

  6. эксперимент,тажриба, синов усули




Download 26.9 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling