Жамиятларни бузадиган, инсонлар орасидаги барча инсоний фазилатларни парчалайдиган амаллардан бири ва энг каттаси ёлғон сўз саналади


Download 14.86 Kb.
Sana01.03.2023
Hajmi14.86 Kb.
#1239604
Bog'liq
Документ (1)


Жамиятларни бузадиган, инсонлар орасидаги барча инсоний фазилатларни парчалайдиган амаллардан бири ва энг каттаси ёлғон сўз саналади. Ёлғончилик кишини адолатдан юз ўгиртиради, зулм, ёлғон гувоҳлик, омонатга хиёнат қилиш, бошқалар мулкларини ҳийла билан босиб олиш, ўғирлик, дунё ва халқнинг бузилишига сабаб бўладиган бошқа ёмон хулқларни кишилар яхши қилиб кўрсатадилар. Ёлғон такаббурлик, иродасизлик, муваффақиятга интилиш, пулга, ҳокимиятга ўчлик ва ҳоказолар заминида юзага келади.
Ёлғончилик барча разолатларнинг аслидир. У жамиятни парчалайди, барча ишларни бузади ва алал-оқибат ўз эгасининг обрўсини тўкади. Жамиятда ёлғонни тарқалиши сабаб одамлар бир-бирига ишонмай қўяди, омонатдорлик йўқолиб фисқу фужур кенг илдиз отади. Ёлғон ишончни йўққа чиқаради. Ёлғон сўзнинг касри имонга уради ва соҳибини юзидан нурни кетказади. Ёлғончиликнинг ёмон оқибатларидан бири – у жамиятга фитна солиб, одамлар орасини бузишдир. Бир ёлғон ўз ортидан минглаб, балки унданда кўпроқ ёлғонларни эргаштириб бузғунчилик ва фитнага асос бўлади.
Лекин ёлғон кўпинча ўзгалар ҳисобидан ва уларнинг манфаатларига зид равишда қандайдир афзалликларни қўлга киритиш билан боғлиқ. Ёлғонни яшаш услубига айлантирган одамлар ҳам бор. Шулардан бири ўзини шаддатли блогер деб ўйлайдиган Олим Хайдаровдир.
Аввало ўз фикрини билдирадиган киши, аниқ далиллар асосида тўғри хулоса чиқара билиш яъни мантиққа эга бўлиши керак. Айниқса, маълум бир давлат хизматчиси ҳақида ёзаётганда, унинг иш фаолиятини мухокама қилаётганида хатто расмий органлар, унга журналист сифатида ошкора қилиш ҳуқуқини берганида ҳам фахм-фаросатини ишлата билиши керак.
Биринчидан, сиз кимсиз-ки, қўқонликлар номидан гапирасиз, ким сизга ҳуқуқ берди, Қўқон ижтимоий-иқтисодий аҳволини, сиёсий жараёнлари ва таълимдаги ҳолатини тахлил қилишга.
Иккинчидан, сиз хокимни бу соҳаларда олиб бораётган фаолияти билан танишмисиз, ёки аввалги хокимлар давридаги фактлар билан таққослаб кўрадиган далилларингиз борми, мухокама қилгани.
Учинчидан, сиз ўзингизга ўхшаб популизм, яъни оммани фикрини беъмани ва ёлғон фикрлар билан чалғитиб, ўзини кўрсатмоқчи бўлган Комил Алиевни ҳимоячисига айланибсиз, чунки ўзингиз ҳам сиёсий ва ҳуқуқий жиҳатдан саводсизларча ёзаётган постларингиз билан бир кун шарманда бўлишингизни билиб турибсиз.
Тўртинчидан, сиз ўзингизни яширин аламингизни, адоватингизни, ички хусуматингизни ёш кадрлар рахбар бўлиши керак типида ёзибсиз, эй нодон ва беадаб шахс шу ёшга кириб, на ўзингизни соҳангизда, на шахсий ҳаётингизда бирор бир яхшилик билан халққа танилмай туриб, ўзингизни ёш, ғайратли кадрлар сафида кўрмоқчимисиз.
Бешинчидан, шармандага шаҳар кенг деган таъбирдан фойдаланиб, бирор ким мандан ва мани ижтимоий тармоқлардаги постларимдан қўрқиб кетиб, кел энди жим бўл деб, амал бериб қолар деб ўйладингизми.
Ҳаётда ўз ўрнингиз йўқлиги, кап-катта киши бўла туриб ҳалиям кимидир ёмонлаб кун кўришингиз омадсизлигингизни сабаби эканлигини наҳотки тушунмаяпсиз.
Нима Қўқон аҳли шунчалик содда ва ношудмики, сизни постингизни ўқиб, она шаҳримизга ижтимоий- иқтисодий ривож ва маънавий-маърифий ўзгаришлар олиб келган, халқ учун кеча-кундуз мехнат қилиётган хокимимизни ёмон отлик қилгани.
Жамиятимиз ёлғоннинг юрт учун, халқ учун, халққа хизмат қилаётган кишилар учун зарарлигини назарда тутиб, ёлғон ахборот тарқатганлик учун жавобгарлик белгиланди.
Жиноят кодекси ва Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга ёлғон ахборот тарқатганлик учун жавобгарликни назарда тутувчи нормалар киритилди.
Қонунга кўра, ёлғон ахборот тарқатганлик учун тегишли кодексларга маъмурий ва жиноий жавобгарликни назарда тутувчи нормалар киритилди.
Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга киритилган қўшимча (202-2-модда)га кўра:
Шахснинг қадр-қиммати камситилишига ёки унинг обрўсизлантирилишига олиб келадиган ёлғон ахборотни тарқатиш, шу жумладан ОАВда, телекоммуникация тармоқларида ёки интернет тармоғида тарқатиш – БҲМнинг 50 баравари (1 февралгача 11 млн 150 минг сўм) миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Жамоат тартибига ёки жамоат хавфсизлигига таҳдид солувчи ёлғон ахборотни тарқатиш, шу жумладан ОАВда, телекоммуникация тармоқларида ёки интернет тармоғида тарқатиш – БҲМнинг 50–100 баравари миқдорида (22 млн 300 минг сўм) жарима солишга сабаб бўлади.
Жиноят кодексига киритилган қўшимча (244-6-модда)га кўра:
шахснинг қадр-қиммати камситилишига ёки унинг обрўсизлантирилишига олиб келадиган ёлғон ахборот тарқатганлик учун маъмурий жавобгарликка тортилган шахс ушбу ҳуқуқбузарликка такроран йўл қўйса, БҲМнинг 150 бараваригача (33 млн 450 минг сўм) миқдорида жарима ёки 240 соатгача мажбурий жамоат ишлари ёки 2 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёки 2 йилгача озодликни чеклаш билан жазоланади.
жамоат тартибига ёки жамоат хавфсизлигига таҳдид солувчи ёлғон ахборотни тарқатиш, шу жумладан ОАВда, телекоммуникация тармоқларида ёки интернет тармоғида тарқатиш, шундай ҳаракатлар учун маъмурий жазо қўлланилганидан кейин содир этилса, БҲМнинг 200 бараваригача (44 млн 600 минг сўм) миқдорда жарима ёки 300 соатгача мажбурий жамоат ишлари ёки 2 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёки 2 йилгача озодликни чеклаш билан жазоланади.
Ушбу модданинг учинчи ва тўртинчи қисмларида юқоридаги жиноятларни жавобгарликни оғирлаштирадиган ҳолатларда содир этганлик учун яна ҳам оғирроқ жазо чоралари (БҲМнинг 400 бараваригача (89 млн 200 минг сўм) жарима ёки уч йилгача озодликни чеклаш) белгиланган.
Эй ёлғончи шахс! Хокимдан тортиб бутун ҳуқуқ-тартибот органларигача тухмат қилиб ёмонотлик қилгунча, Комил Алиев бузган қонун билан танишиб, ўзингизни босиб олинг. Чунки бу постингиз учун худди шундай жавобгарлик бор.
Download 14.86 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling