Эл-юрт умиди” жамғармаси Ижрочи директори А. Ш. Бекмуродовга Сотиболдиев Жасурбек Собиржон ўғли дан


Download 20 Kb.
Sana17.06.2023
Hajmi20 Kb.
#1531819
Bog'liq
Eyuf Ariza


1-илова

Эл-юрт умиди” жамғармаси Ижрочи директори А.Ш. Бекмуродовга


Сотиболдиев Жасурбек Собиржон ўғли дан
АРИЗА

Менга Жанубий Корея давлатининг Ҳанянг университетида магистратура дастури бўйича American studies (English) йўналишининг таълим мутахассислиги бўйича таҳсил олиш учун “Эл-юрт умиди” жамғармасининг стипендиялари танловида иштирок этишга рухсат беришингизни сўрайман.


Мен 2022 йилда Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетининг Ўзбек-инглиз таржима факултетини таржимон ва инглиз тили ўқитувчиси мутахассислиги бўйича тугатганман.
Мени танловга тавсия этаётган Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетида ўзбек тилини чет тили сифатида ўқитиш йўналишида ўқитувчи бўлиб ишламоқчиман. Мазкур тизимда танлаган мутахассислигим бўйича меҳнат стажига эга эмасман.
Мен танлаган университетда ўқиш харажатларининг ва менга ажратилган стипендия (грант, молиявий чегирма) миқдори қуйидагича:

__________ Ҳанянг_________ ______23.274 $________ _______30%_________


(Университет номи) (ўқиш харажати) (грант миқдори)

Жамғарма таълим дастурларига фақат бакалавриат, магистратура (жумладан, клиник ординатура) ва докторантура дастурлари асосий таълим дастурлари эканлиги, мазкур дастурлар Жамғарма томонидан молиялаштирилишини биламан ва бунга розиман.
Бакалавриатга киришда айрим ривожланган давлатларда бир йиллик тайёрлов курслари (Foundation Year)да ўқиш ҳам Жамғарма томонидан молиялаштирилиши мумкин, аммо бунда бакалавриатда умумий ўқиш муддати тўрт йилдан ошмаслигини билан.
Жамғарма стипендиатларига ўқув харажатларидан ташқари тўлаб бериладиган бошқа харажатларнинг Жамғарма меъёрлари асосида тўлаб берилиши билан танишман
ва розиман.

Агар мен танлаган таълим муассасасида ўқиш муддатлари ва харажатлари Жамғарманинг олдинги йилларда қоплаб берган ўқиш харажатларининг ўртача миқдори ва ўқиш муддатидан юқори бўлса, Жамғарма томонидан ўқиш харажатлари пастроқ
ва ўқиш муддати одатдагидан юқори бўлмаган бошқа университетларда ўқишнинг таклиф этилиши мумкинлигини биламан ва бунга розиман.

Хорижда таълим олиш муддати тугаганидан сўнг 30 кун ичида Ўзбекистонга қайтиб келиш, давлат ташкилоти (ёки давлат улуши мавжуд бўлган ташкилот)да белгиланган муддатга қадар тўлиқ иш ставкаси режимида узлуксиз ишлаб беришиш мажбуриятимни биламан ва бунга розиман.


Хорижда таълим олишимни ташкил этиш мақсадида Жамғарма билан тузиладиган тўрт томонлама шартнома шартлари билан танишиб чиқдим, менга қўйиладиган барча талабларга розиман. Менга Молиявий кафолат берувчи ташкилот менинг хорижда таълим олишим учун тузиладиган тўрт томонлама шартноманинг бир томони сифатида иштирок етишини биламан ва буни Молиявий кафолатчи ташкилотга тушунтирганман.
Агар шартнома шартлари мен томонимдан бузиладиган бўлса, менинг хорижда таълим олишим учун қилинган барча харажатлар менинг Молиявий кафилим, ота-онам ва ўзим томонимдан тўлиқ (тегишли молиявий жарима билан биргаликда) қоплаб берилишини биламан ва бунга розиман.
Ўзим ҳақимдаги барча тегишли ҳужжатларнинг электрон варианти шахсан мен томонимдан аризамга илова қилинмоқда. Уларнинг ҳаққонийлиги ва тўғри тўлдирилганлигига шахсан кафолат бераман.
Жамғарма томонидан Низом талабидан келиб чиқиб, талаб этиладиган ҳужжатларни белгиланган муддатларда тўлиқ ва сифатли топширишни кафолатлайман.
“Эл-юрт умиди” жамғармаси саралаш танлови қоидалари билан тўла танишиб чиқдим
ва уларга қатъий риоя қиламан.


Ф. И.Ш: Сотиболдиев Жасурбек имзо: Жасурбек сана: 12.04.2023
Download 20 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling