Ььь Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университетда


Download 72.05 Kb.
Sana08.11.2023
Hajmi72.05 Kb.
#1754537
Bog'liq
Наргиза опа


Ььь
Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университетда
Олмазор тумани ИИО ФМБ 4-сонли ИИБ ХПБ ходимлари томонидан
Талаба ёшлар ўртасида ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликни олдини олиш,
Жахолатга қарши маърифат” билан курашиш бўйича ўтказилган йигилиш БАЁНИ
19.04.2022 йил Тошкент шахар
Филология ва тилларни ўқитиш рус тили тьтютори Н.А. Улуғбековна
Олмазор тумани 4-сонли ИИБ ҲПБ профилактика катта
инспектори подполковник А.А.Абдулхаков
Олмазор тумани ИИО ФМБ 4-сонли ИИБ ХПБ
профилактика катта инспектори капитан Ш.С.Тўляганов
КУН ТАРТИБИ:

  1. Гиёҳвандликка қарши кураш тўғрисида

  2. Талаба ёшлар ўртасида ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликни олдини олиш тўғрисида

  3. Талаба-ёшларни огоҳликка даъват этиш

  4. Одам савдоси мудхиш жиноят” экани ва талабаларни унинг жабрланувчисига айланиб қолмаслиги хақида,

Кун тартибидаги масала юзасидан сўзга чиққан, Олмазор туман ИИО ФМБ 4-сонли ИИБ профилактика катта инспектори подполковник А.А.Абдулхаков ҳозирги кунда ёшлар ўртасида ҳуқуқбузарлик ва жиноят содир этилиш ҳолатлари кўзатилаётганлиги, хусусан, ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашиш бўйича фаолиятни мувофиқлаштиришнинг таъсирчан тизимини яратиш, қонун бузилишларининг олдини олиш ва уларни бартараф этишнинг замонавий ташкилий-ҳуқуқий механизмларини жорий этиш мақсадида Президентимизнинг “Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилингани хақида талабаларни таништириб, Ҳаммамизнинг олдимизда турган энг муҳим масала бу ёшлар ўртасида жиноятчиликнинг олдини олиш, чунки, ёшлар бизнинг келажагимиз. Шундан келиб чиққан ҳолда, Ўзбекистон ёшлар ўртасида турли хил иллатларни олдини олиш, уларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини таъминлаш мақсадида ҳукуматимиз томонидан салмоқли ишлар амалга оширилаётгани ва турли мисоллар билан келтириб ўтди.

Бундан ташқари ҳозирги вақтда кибержиноятчилик кўпайиб кетганлиги хаттоки мазкур турдаги жиноятларнинг олдини олиш мақсадида, пластик картанинг 16 талик рақамлари, амал қилиш муддати, ўзига ўрнатилган 4 та рақамдан иборат махфий коди, пластик карта билан боғлиқ турли хилдаги дастурлар (Payme, click, anorbank ва шу каби банк иловалари)нинг махфий рақамлари ва кодларини ҳеч кимга бермаслик, пластик картани суратга олиб ҳеч кимга жўнатмаслик, интернет тармоғидаги турли хил ҳаволалар (ссылкалар)га кирмаслик, интернет тармоғида пластик карта маълумотлари сўралган шаблонларда пластик карта маълумотларини киргизмаслик, смс орқали келган кодни таниш ва бегона шахсларга айтмаслик ҳақида огоҳлантирилишига қарамасдан, талабалар жабрланувчига айланиб қолаётгани хақида мисоллар келтириб, яна бир бора огоҳликка чақирди.
Хозирги кунда ёшлар ўртасида гиёхвандликка кенг қамровли ишлар олиб борилишига қарамасдан ёшлар ўртасида гиёхвандликка рўжу қўйганлар, хаттоки талаба ёшларимиз хам йўқ емаслиги жиддий ташвиш туғдираётгани хақида мисоллар келтирди. Шу билан барга Университет ҳудудидада, талабалар турар жойларида ва шахсий автотранспорт воситасида моддий қийматга эга бўлган пул ва буюмларни қаровсиз қолдирмаслик, наркотик ва психотроп моддаларни истеъмол қилмаслик, сақламаслик, ишлов бермаслик, олди-сотдисида аралашмаслик хақида гапириб, бунга нисбатан қаътий чоралар кўрилиши ва жиноий жавобгарликка тортилиши хақида тушунтирди.
Шундан сўнг сўзга чиққан Олмазор тумани ИИО ФМБ 4-сонли ИИБ ХПБ профилактика катта инспектори капитан Ш.С.Тляганов ўз сўзида бугун мусулмон оламида мураккаб ижтимоий-сиёсий жараёнлар кечмоқда. Яқин Шарқ ва бошқа ҳудудлардаги қатор мамлакатлар чуқур сиёсий танглик, ижтимоий ва иқтисодий беқарорлик ва қуролли тўқнашувларни бошидан кечирмоқда. Мазкур ҳудудларда гўёки ҳақиқий “исломий давлат” қуриш шиори остида очиқдан-очиқ зўравонлик, инсонийликка зид ваҳшийликларга асосланган амалларга қўл ураётган турли гуруҳ ва жамоалар, ақидапараст оқимлар ёшлар ичидаги фаолиятини меҳнат мигрантларини таъсир доирасига олиши, “ҳужралар” ташкил этиш, диний экстремистик мазмундаги материалларни электрон кўринишда тарқатиш, интернет орқали тарғибот ўтказиш каби усулларда амалга оширмоқда. Айниқса, интернет тармоғида ўзини гўёки ислом равнақи йўлида курашаётган “мужоҳид биродарлар гуруҳи” экани ҳақидаги тарғибот-ташвиқот кенг кўламда олиб борилаётгани, бунинг оқибатида дунёнинг кўплаб мамлакатларидан мусулмон ёшлари “ҳижрат” қилиш ва “жиҳод”да иштирок этиб даъвосида турли гуруҳлар сафига бориб қўшилаётганининг гувоҳи бўлмоқдамиз деб такидлаб ўтди. Талаба-ёшларга бугунги куннинг муҳим ва долзарб вазифаси “Огоҳликка даъват” тўғрисида маърузасини давом эттириб, Мамлакатимизда информацион технологияларни ривожлантириш, компьютер саводхонлигини ошириш ва интернет тармоғидан унумли фойдаланиш учун зарур шарт-шароит яратилмоқда. Лекин танганинг икки томони бўлгани каби, ушбу воситалардан ёвуз мақсаддаги кучлар ўзининг салбий маълумотларини тарқатиш билан машғул.

Лекин ушбу воситалардан қандай фойдаланиш, керак ва кераксиз ахборотларни ажратиш, ахборот иммунитетини талаб этади. Чунки, ёшлар орасида миллий маънавиятимизга зид бўлган жангари ваҳшийликни тарғиб этувчи роликлар, лавҳалар, ўйинлар интернет орқали кенг тарқалмоқда деб гапириб, талабаларни огоҳликка чақириб, бу каби материалларни очмаслик, ўқимаслик ва тарқатмаслик хақида огохлантириб, у ўз сўзига қўшимча қилиб, талабалар орасида жамоат жойларида уятли сўзлар билан сўкинмаслик, фуқароларга ҳақоратомуз шилқимлик қилмаслик ва қастдан бирор бир шаҳсга нисбатан тан-жароҳати етказмаслик ҳамда Университетнинг Ички тартиб қоидалари ва одоб-ахлоқ нормаларига тўлиқ риоя қилиш хақида тушунтирилиб, ушбу қоидаларни бузган тақдирда қонун ва меёрий хужжатларига кўра жавобгарликка тортилиш мумкинлиги хақида қаттиқ огоҳлантирилди.
Ўз сўзига қўшимча қилган, Олмазор туман ИИО ФМБ 4-сонли ИИБ профилактика катта инспектори подполковник А.А.Абдулхаков ҳозирги кунда яна авж олаётган “Одам савдоси” хақида гапириб, “Статистик маълумотларга қараганда, бир йилда тахминан 4.5 млн. фуқаро одам савдосидан жабрланиши, уларнинг 80%и орасида ёшлар, аёллар ва болалар борлигига, Республикамизда 2018 йилнинг дастлабки олти ойида 60 дан ортиқ шундай турдаги жиноятлар содир этилган ва улардан 161 нафар ҳамюртларимиз азият чекишди. Бу борада ҳуқуқ тартибот органлари самарали ишлар олиб боришяпти. Хусусан, одам савдоси ва ноқонуний миграцияга қарши курашиш бошқармаси ҳам аҳоли орасида тушунтириш ишларини олиб боряпмиз. Шу билан бирга йилдан-йилга фуқароларимизнинг ҳуқуқий саводхонлиги ошиб бораётганлигини кўришимиз мумкин. Шуларнинг натижасида Ўзбекистонда одам савдоси ўтган йилгига нисбатан 55%га камайганига эътибор қаратди”.
Кўриб турганингиздек, жабрланганларнинг кўпчилиқ қисми хотин-қизлар ҳиссасига тўғри келмоқда. Республика хотин-қизлар қўмитаси вакили томонидан берилган фактларига кўра, 263 минг нафар хотин-қизлар чет элга чиқиб кетишди. Биргина Самарқанд вилоятида ушбу кўрсаткич 137 минг нафарни ташкил этиши хотин-қизлар билан ишлашда самарали ишлар қилиниши лозимлигини англатади.

БМТ маълумотига кўра, дунёда ҳар йили тахминан 2 миллион 700 минг киши одам савдосининг қурбонига айланмоқда. Халқаро экспертларнинг баҳолашича, ушбу жиноятчилик натижасида олинаётган йиллик даромад миқдори 7 миллиард АҚШ долларидан ошиб кетган. Ташвишланарлиси, одам савдоси жиноятидан жабрланганларнинг 80 фоизи аёл ва болалардир. Ҳар йили дунё бўйича 600–800 минг нафар аёл ва болалар алдов йўли билан хорижий мамлакатларга олиб кетилиб, сотиб юборилаётгани хақида мисоллар келтириб, ҳуқуқбузарлик ва жиноятлар содир этилиш ҳолатларини олдини олиш юзасидан Роликларни талабаларнинг Телеграмм гурухларига юбориб, кўрсатиб ўтилди.
Давра сухбати якунида талаба ёшларни қизиқтирган саволларга ИИБ ХПБ ходимлари томонидан жавоб берилиб, уларнинг муаммолари ва таклифлари ёзиб олинди. Тюторлар иштирокида талабаларнинг “Келиш-Кетиш”лари текширилиб, келгусида қилиниши лозим бўлган масалалар ва режалар белгилаб олинди. Мажлис якун топиб мажлис катнашчиларининг фикр-мулохазаларини ва таклифларини эшитилиб ва ўрганиб чиқилиб карор килди.
М А Ж Л И С К А Р О Р И:

  1. Ўзбекистон Миллий Университети Хорижий филология факультети талаба-ёшлари ўртасида Ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликка қарши биргаликда курашашиш учун профилактика инспекторлари билан доимий хамкорликни давом эттирсин.

  2. Хорижий филология факультетининг талаба-ёшлари ўртасида Ҳуқуқбузарлик содир этишга моил бўлган талабаларни профилактика инспекторлари томонидан доимий назоратга олинсин, ва етакчи талабалар орасидан уларга “Мураббий” бириктирилсин.

  3. Хорижий филология факультетининг барча қаватларига ИИБ ходимларининг ташриф қоғозлари, ва Пластик карта хақида огохлантирувчи брошуралар ёпиштириб чиқилсин.


Олмазор тумани ИИО ФМБ 4-сонли ИИБ ХПБ
профилактика катта инспектори капитан Ш.С.Туляганов


Олмазор тумани 4-сонли ИИБ ҲПБ
профилактика катта инспектори подполковник А.А.Абдулхаков


Филология ва тилларни ўқитиш рус тили тьтютори Н.А. Улуғбековна
Download 72.05 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling