Самарқанд давлат университети География ва экология факультети
1-курс 105-106 -109 гуруҳлар талабаларининг қушма йиғилиши
№ 4-сонли
БАЁННОМАСИ
21-Декабрь 2018 йил Самарқанд ш.
Қатнашдилар: География ва экология факуьлтети маънавий – маърифий ишлар бўйича декан ўринбосари к.ўқ.. А.Равшанов, 105-106 -109 гуруҳлар мураббийлари ҳамда 1-курс талабалари (65 киши)
КУН ТАРТИБИ
Кириш сўзи. География ва экология факуьлтети маънавий – маърифий ишлар бўйича декан ўринбосари к.ўқ.. А.Равшанов
География ва экология факультети 1 - курс талабаларининг одоб-аҳлоқ ва тартиб интизоми ҳақида. Маърузачи: гурух мураббийлари доц.Файзуллаев., доц.М.Жураев, асс.Отақулов Б., асс.Эгамқулов А.Н
3.Қишки сессияга тайёргарлик куриш ва уни муффақиятли ўтказиш. 1-курс раҳбарининг ахбороти. Маърузачи: доц.Файзуллаев., доц.М.Жураев, асс.Отақулов Б., асс.Эгамқулов А.Н
1-масала бўйича эшитилди: География ва экология факуьлтети маънавий – маърифий ишлар бўйича декан ўринбосари к.ўқ.А.Равшанов сўзга чиқиб, йиғилишга ташриф буюрган барча қатнашчиларга ўз миннатдорчилигини билдириб, йиғилишни кириш сўзи билан очди. Маълумки, мамлакатимизда эришилган ютуқлар, «Таълим тўғрисидаги» ва «Кадрлар тайёрлаш миллий дастури» тўғрисидаги қонунлар қабул қилинганлиги, ёшларга берилаётган эътибор катталиги ва давлатимизда олиб борилаётган оқилона сиёсати натижасида университетда кўплаб ишлар амалга оширилаётганлигига тўхталиб ўтди.
2-масала бўйича эшитилди: Маърузачи: гурух мураббийи доц.Файзуллаев Б.Ф., сўзга чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Олий таълим муассасини «Одоб – аҳлоқ қоидалари» китоби нашр қилинганлигини айтиб ўтди. Бунда талабаларнинг кийиниш маданияти, одоб-аҳлоқи, университетда талаба қандай тартиб-интизомда бўлиши кераклигини талабаларга тушунтириб берди. Жумладан, талабалар орасида қизларимизни тор шим, калта юпка, кейиб юрган кийимларига турли хилдаги беъмани расмлар туширилган кийимларни кийиб дарсга келишларини айтди. Бундан ташқари, ҳозирги пайтда республикамизда ноқонуний фаолият кўрсатаётган диний гуруҳларга биз ёшларимизни ўйламасдан кириб қолишларини мисоллар билан тушинтирди. Ушбу гуруҳларга қўшилиш, беъмани йўлларга киришнинг асосий сабабчиси ёшларни маънавий онгини пастлигидан, арзимаган моддий рағбат учун ўзининг динидан, ватанидан, қолаверса ўз ота-оналаридан ва яқинларидан кечишмоқда.
Бу каби иллатларга йўл қўймаслик, турли хилдаги диний оқимларга ва гуруҳларига қўшилмаслик ва бундай гуруҳларга қарши курашиш барча талаба-ёшларнинг вазифаси эканлиги таъкидланди. Бундай ҳолатларни олдини олиш бўйича факультетда фаолият кўрсатаётган гуруҳ раҳбарлари ҳар бир талабанинг турар жойидан хабар олиб, уларнинг уй эгалари, маҳалла фаоллари билан ҳам бевосита биргаликда ишларни олиб боришмоқдалар.
3-масала бўйича эшитилди. асс.Отақулов Б., асс.Эгамқулов А.Н ўз сўзида қишки сессия яқин қолганлигини таъкидлаб,қолдирилган дарсларни сессияга қадар топшириб, сессияга яхши таёргарлик куришни, қинғир йуллар билан боҳо олишга ўринмасликни,ўз билимларига таянган ҳолда сессияни якунлашни таъкидлади. Шунингдек талабаларга ўтилган фанлар ўқитувчилар тамонидан тамагирлик йуналишида бирор фикр билдирилса, гурух мурабийларига ва факультет рахбариятига еткизилишни такидлади.
Қарор қилинди.
1. География ва экология факуьлтети маънавий – маърифий ишлар бўйича декан ўринбосари к.ўқ.. А.Равшанов маълумоти ахборот учун қабул қилинсин.
2.Талабаларининг одоб-аҳлоқ ва тартиб интизоми ҳақида. Маърузачи: доц. Б.Файзуллаевнинг маълумоти, гуруҳ ота-оналари ўртасида мунтазам равишда алоқалар олиб борилсин ва гуруҳ мураббийлари кўмагида бу ишлар янада жонлантирилсин.
3.Қишки сессияга тайёргарлик куриш ва уни муффақиятли ўтказиш. Маърузач:асс.Отақулов Б., асс.Эгамқулов А.Н., марузаси буйича ҳар бир гуруҳда ўзлаштириши паст бўлган талабаларни, аълочи талабаларга бириктириш.
Қушма йиғилиш раиси доц.Файзуллаев Б
Йиғилиш котиби Ф.Файзуллаев
Do'stlaringiz bilan baham: |