Урганч давлат университети Табиий фанлар факультети 5630100-экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш: экология таълим йўналиши 4-босқич талабаси Атажанова Мухайё Комиловнанинг илмий-ижодий ишларига


Download 17.07 Kb.
Sana25.08.2023
Hajmi17.07 Kb.
#1670347
Bog'liq
Илмий ижодий ишларга тақриз


Урганч давлат университети Табиий фанлар факультети 5630100-экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш: экология таълим йўналиши 4-босқич талабаси Атажанова Мухайё Комиловнанинг илмий-ижодий ишларига
ТАҚРИЗ
Атажанова Мухайё Комиловна 2016-2017 ўқув йилида Табиий фанлар факультетининг экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш: экология таълим йўналишига ўқишга қабул қилинганидан бошлаб нафақат факультет, балки университетнинг иқтидорли талабаси саналиб келмоқда. Ўтган 3 йил давомида М.Атажанова ўз иқтидорини илмий, илмий-услубий ва публицистик мавзуларда 30 дан ортиқ нашрлар билан илмий ва илмий-оммабоп журналлардаги чиқишларида намоён қилиб борди.
Айниқса, унинг университет доирасида кенг йўлга қўйилган устоз-шогирд анъаналари доирасида катта ўқитувчи Дилора Махмудова раҳбарлигида “Чиқиндилар ҳозирги замон инсониятининг энг жиддий муаммоси” мавзусида илмий изланишлар олиб бораётгани
диққатга сазовордир. Ҳозиргача унинг ушбу мавзудаги илмий мақолалари бир қанча республика ҳамда халқаро илмий журнал ва анжуман материалларида, Хоразм Маъмун академияси Ахборотномасида, оммабоп мақолалари вилоятимиз рўзномаларида чоп қилиниб келмоқда. М.Атажанова фақат илмий мақолалар ёзиш билан чекланиб қолмасдан, ўқув-услубий қўлланмалар яратишда ҳам фаол иштирок этиб келмоқда. Жумладан, у экология ва ҳаёт хавфсизлиги кафедраси катта ўқитувчиси Дилора Махмудова раҳбарлигида бошланғич таълим ўқувчиларида экологик маданиятни шакллантириш учун мўлжалланган „Табиий фанларни ўқитишда инновацион технологиялар“ номли ўқув-услубий қўлланма тайёрлади. Ушбу ўқув–услубий қўлланма табиий фанларни ўқитиш бўйича тасдиқланган намунавий дастур асосида тайёрланган бўлиб, унда фанни чуқур ва мукаммал эгаллаш учун ҳар хил қизиқарли ўйинлар қўлланилган. Қўлланма мактабгача таълим муассасалари тарбиячилари, бошланғич синф ўқитувчилари, фарзанд тарбияси билан шуғулланувчи ота-оналар ва кенг китобхонлар оммаси учун мўлжалланган. Қўлланманинг мақсади мактабгача таълим муассаси тарбияланувчиларида ва бошланғич синф ўқувчиларида экологик таълим тарбияни ривожлантириб бориш йўли билан бирга барқарор тараққиёт тушунчасини инсонлар онгига сингдириб боришдан иборатдир. Ўқув-услубий қўлланмаси республикамизнинг “Адабиёт учқунлари” нашриёти томонидан чоп қилингани Табиий фанлар факультети, қолаверса университетимиз учун ҳам катта ютуқдир.
Шуни айтиш лозимки, М.Атажанова Инглиз тилини ҳам яхши ўзлаштириб олганлиги алоҳида аҳамиятга эга. Ҳар йили ёшлар иштирокидаги форумларда тажрибали таржимонлар билан учрашувлар ташкил қилиниши, чет эллик мутахассислар билан семинар-тренинглар ўтказилиши таржимашунослик масалаларига республикамизда катта эътибор қаратилаётганидан далолат беради.
Мухайё Атажанова Комиловна тиниб-тинчимайдиган, эришган муваффақиятлари билан чекланиб қолмайдиган, доимо ўз олдига аниқ мақсад қўйган ва ўша мақсадни амалга оширишга интиладиган иқтидорли талабалардан бири. Келгусидаги шахсий ва илмий ҳаётида янада улканроқ муваффақиятлар, зафарлар қозонишига ишонаман ва бу борада мен уни доимо қўллаб-қувватлайман.

Табиий фанлар факультeти ёшлар
билан ишлаш бўйича дeкан ўринбосари: доц.У.Дусчанов
Download 17.07 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling